Тошкентда Озарбайжон бирдамлиги куни нишонланди

Тошкентда 31 декабрь – Дунё озарбайжонлари бирдамлиги куни нишонланди. Мазкур сана муносабати билан Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази концерт ташкил этди. Тадбирда сўз олган ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Кулиев 31 декабрь давоми…

Эркин Воҳидов. Шарқ юлдузи (1984)

1954 йил. Сира ёдимдан чиқмайди. Ўшанда тўққизинчи синф ўқувчиси эдим. Менинг илк шеърий машқларимдан бири «МГУга» номи билан «Шарқ юлдузи»да босилиб чиқди. Ўша кунлардаги қувончимни таърифлашга сўз камлик қилади. Синфдошларим, тўгаракдошларим олдида гердайиб юрганларим, журнал сотилаётган дўконлар олдидан кетолмай турганларим, давоми…

Пиримқул Қодиров (1928-2010)

Пиримқул Қодиров (1928.25.10. Тожикистон Республикаси Шаҳристон тумани Кенгкўл қишлоғи – 2010) — ёзувчи, адабиётшунос олим. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1988). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1978). Ўрта Осиё университетининг шарқшунослик факултетини (1951) тугатган. СССР Ёзувчилар уюшмасида ўзбек адабиёти бўйича маслаҳатчи (1954—63), давоми…

Эркин Воҳидов. Адолат туйғуси (1986)

Инсонга бир марта бериладиган ҳаётда у умридан, ўтган кунидан қониқиб яшаши керак. Виждонига хилоф иш қилмай яшаса — бундан улуғ бахт йўқ. Ҳар бир айтган сўзинг, ишинг ўзингнинг хоҳишингга мувофиқ бўлса — энг катта бахт шу. Аксинча, инсоннинг ўз ички давоми…

2015 йилда йўқотганларимиз

2015 йилда Ўзбекистон дин илми, фани ва маданияти бир нечта арбобларидан айрилди. Қуйида улардан айримларини хотирлаймиз. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1952-2015) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1952 йил 15 апрель куни Андижон вилоятида туғилганлар. Ўрта мактабни тугатгач, Бухоро шаҳридаги давоми…

Абдулла Орипов. Бу шундай ижод чаманики… (1987)

Пушкиннинг ҳаёти ва ижодини илмий ва бадиий жиҳатдан тадқиқ этувчи кўпгина мутахассислар Қорадарё (Черная речка) бўйида яраланган шоирни ҳозирги замон табобати қутқариб қолиши мумкин эди, деб ҳисоблайдилар. Баъзи тадқиқотчилар эса, башарти дурустроқ врачни топишганда 150 йил бурунги медицина ҳам Пушкин давоми…

Ҳамид Норқулов. Қалтис ташланган бир қадам

Бу йигит ўзини таништиргач, “Ака, мен СПИД касалига йўлиққанман”, деганида, бир чўчиб тушдим. Ўзимни узоқроқ тутишга ҳаракат қилгандим, у эса вазиятни англагандек: “Қўрқманг ака, қўл бериб кўришганда, телефондан фойдаланганда, бирга овқатланганда, ҳатто бир ҳовузда чўмилганда ҳам юқмайди”, деди. Унинг бу давоми…

Абдулаҳад Муҳаммаджонов (1928-2016)

Муҳаммаджонов Абдулаҳад Раҳимжонович (1928.26.12, Тошкент – 2016) — шарқшунос ва археолог олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000). Тарих фанлари доктори (1973), профессор (1989). Ўрта Осиё университетини тугатган (1951). 1956-70 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих ва археология институтида катта илмий ходим, давоми…

Дадахон Нурий. Шаҳар тегирмони (қисса, ҳикоялар ва публицистика)

Дадахон Нурий. Шаҳар тегирмони: Қисса, ҳикоялар ва публицистика, — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990. Ёзувчи Дадахон Нурийнинг ушбу янги тўпламидан жой олган ҳикоя ва публицистик асарлари газета, журнал саҳифалари орқали сизга кўпдан буён таниш. Шунингдек, адибнинг янги қиссаси ҳам давоми…

Шамси Белли (1925-1995)

Шамси Белли (Şemsi Belli) Малатиянинг Арапкир вилоятига тегишли Қизилушоқ мавзесида (1925) туғилган (бу жой ҳозир Арғувон вилоятига Янгисуш номи билан ўтказилган). Анқара ва Истанбулдаги турли лицейларда, Анқара рўзномачилик олий ўқув юртида социология курсидан дарс берди. 1970 йилда Анқарада «Мамлакат», 1975 давоми…