Эшқобил Шукур. Cўздан сўзнинг фарқи бор (2)

Кундош кунга шерикми? Кундош. Кундошни баъзилар “кунга шерик”, “кунига шерик” маъносида тушунади. Лекин ҳозир ҳам Сурхондарёда “кунилаш” деган феъл ишлатилади. Укасига кўрсатилаётган эътибордан хафа бўлиб, яқинларининг яхши муносабатини қизғанаётган, укасини кўролмаётган болага нисбатан “Бола укасини кунилаяпти”, дейишади. “Кундош” сўзи айнан давоми…

Абдулла Қодирий: Иймоним тазйиқи остида сўзлайман (1988)

Ҳалол одамни таъқиб этиш мумкин, аммо уни бадном қилиб бўлмайди. Ф. ВОЛЬТЕР. …Минг тўққиз юз йигирма олтинчи йилнинг марти. Қантар оғган маҳал. Изғириннинг дами қайтган. Саф-саф ястанган майсалар аёзнинг «муваққат қаҳрига» исён кўтаргудай. Ариқлардан оқаётган сув ўзидан оппоқ буғ чиқарганча давоми…

Зиёвиддин Акрамов, Рисқитилла Нуринбоев. Орол муаммолари (1979)

Жуда узоқ ўтмиш. Қорақум саҳроси орқали Каспий денгизига сув қуйиб турган Амударё нима бўлдию ундан юз ўгириб, шимолга қараб оқа бошлади. У қум саҳроларию, текис тўқайларни босиб ўтди, қанчадан-қанча чуқурликларни сув билан тўлдириб, Хоразм ботиғига етиб борди. Бу ерни ҳам давоми…

Сафар Барноев (1938-2001)

Сафар Барноев 1938 йил 6 майда Бухоро яқинидаги Дилкушо қишлоғида туғилган. Тошкент давлат дорилфунунининг журналистика бўлимини тугатган (1966). «Ёш гвардия» (ҳозирги «Камалак») нашриётида, Республика Ёзувчилари уюшмасида, Халқ таълими вазирлигида, «Гулхан» журналининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган. Унинг биринчи шеърий тўплами 1970 давоми…

Абдуғани Абдувалиев. “Матн”шунос (ҳажвия)

Ҳурматли редаксия! Бир бемаъни ҳазил туфайли бошимга тушган ташвишлар ҳақида сизга ёзмоқдаман. Ўтган ойнинг бошларида бир йигит мендан: — Акахон, сиз Ғирвон қишлоғида яшаркансиз, “Ғирвон” сўзининг маъноси нима? — деб сўраб қолди. Ке, шу йигитга битта ҳазил қилиб қўяй, дедим: давоми…

Санжар Турсунов. Қайтмас йиллар баҳори… (бадиа)

Баҳорнинг биринчи куниданоқ қалбимни азиз бир инсоннинг сиймоси қамраб олаётганини ҳис қиламан. Хотирамда унинг бор қиёфаси намоён бўлади. Шовқинли шаҳару ташвишларни бир четга суриб ўша қадрдон, мен соғингандан кўпроқ мени соғинадиган инсон қошига кетгим келади. Уни тушларимда кўраман. Қизиғи ҳамиша давоми…

Санжар Турсунов. Ниҳол (қатра)

Бу тун одатдагидан бошқачароқ бўлди. Чигиртка чийилламас, қурбақа “сайрамас”, шамоллар ҳам қаёққадир ғойиб бўлганди. Бутун коинот ўзидамас. Ой жуда олис, юлдузлар яқин-яқин бўлиб қолганди. Дарахтлар тепадан пастга қараб ўсадигандек. Ҳатто уй жиҳозлари ҳам ўрнидамас. Хонтахта ўрнида телевизор, музлаткич ўрнида газ. давоми…

Гулчеҳра Нуруллаева (1938-2021)

Гулчеҳра Нуруллаева 1938 йилда Тошкент вилоятининг Чоштепа қишлоғида туғилган. Тошкент университетининг журналистика бўлимида таҳсил олган (1956—1964). «Ўзбекистон хотин-қизлари» (ҳозирги «Саодат», 1961—1967) журналида ишлаган. 1967—1969 йилларда Москвадаги икки йиллик олий адабиёт курсида ўқиган. Унинг ижоди 60-йиллардан бошланган бўлиб, биринчи шеърий тўплами давоми…

Гулруҳ Ёрматова. Тиниқ момо (ҳикоя)

Музли ерда аввал отнинг дупур-дупури, кейин қаттиқ кишнагани эшитилди. Маст уйқуда ётган Маҳмуд полвоннинг кўзлари бирдан чарақлаб очилиб кетди. Узоқ-узоқлардан Қоратўшнинг кишнагани эшитилгандек бўлди. Полвон ирғиб ўрнидан турди. Эгнига чопонини илганча, пайпасланиб бўсағада турган этигини қидирди. Апил-тапил пайтавасини оёғига ўради-ю, давоми…

Қатиқ зардобининг шифоси

Кўпчилик қатиқ зардоби энг шифобахш неъматлардан эканини яхши билмайди. Ваҳоланки, унинг организм учун фойдаси сузма (творог), пишлоқ, қатиқ ва йогуртникидан кам эмас. Қатиқ зардоби А, Е, С дармондорилари, В гуруҳидаги витаминлар, шунингдек, энг камёб бўлган В4 ва В7 дармондориларига жуда давоми…