Янглиш Эгамова (1943-2017)

Янглиш Эгамова 1943 йилнинг 2 майида Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги  Олчин қишлоғида туғилган. Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг хорижий филология факультетида  таҳсил олган. Филология фанлари номзоди, доцент. Таржима назарияси ва тил илмига оид бир қанча илмий мақолалар муаллифи. Янглиш давоми…

Абдулҳафиз Жалолов (1947-2019)

Абдулҳафиз Жалолов 1947 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида, Бирлашган қишлоғида туғилганди. 1969 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. 1976 йилда фалсафа фани бўйича номзодлик, 1992 йили докторлик диссертацияларини ёқлаган. Фалсафа ва сиёсатшунослик бўйича 450 дан ортиқ иш, жумладан, «Инсон омили: фалсафа, давоми…

Асил Рашидов (1930-2020)

Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли педагог олим, адабиётшунос ва таржимон Асил Рашидов 1930 йили Жиззах туманининг Совунгарлик қишлоғида туғилган. 1954 йили Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)ни журналист мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1954—1958 йилларда «Қизил Ўзбекистон» (ҳозирги давоми…

Мамадали Маҳмудов (1940-2020)

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Эврил Турон – Мамадали Маҳмудов 1940 йил 12 декабрь куни Жиззах вилоятининг Фориш тумани Боғдон қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетининг филология факультети журналистика бўлимини битирган. Биринчи китоби — «Тоғ оҳуси» очерклар тўплами 1974 йили чоп давоми…

Дилфуза Ўрол қизи. Ширинлик (ҳикоя)

– Тўсатдан тап этиб ўлиб қолишдан бемаънироғи бўлмаса керак. Биринчидан, бу дунёни тарк этганингни англагунингча бўлмай, беҳимоя, ожиз ва забун танангни оборишади, кўмишади-келишади. Ҳамма сенинг ғамингда адо бўлган, йиғлаган, бевақт ташлаб кетдинг деган, тобутинг ортидан хавотиру ғуссага тўла нигоҳлар, ерга давоми…

Ўзбекистон ва Туркия: бирлашган – ўзар

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида савдо, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, юк ташиш, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир 22 та ҳужжат имзоланди. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга давлат ташрифининг биринчи куни эришилган натижадир. Шунингдек, Анқарада давоми…

Исажон Султон. Биби Салима (ҳикоя)

Биби Салима бир кўкаламзор қишлоқда яшайди. Қишлоқ катта эмас, аммо ҳар ҳовлисидаги манзара ўхшаш. Кўчалари тупроқ, уйлар олдидан ариқда сув ўтган. Ариқ бўйида қад кўтарган зич оқтерак япроқлари шитирлаб туради. Баъзиларининг олдида яшил тўфондай бўлиб супургилар бўй чўзибди. Аслида у давоми…

Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 5 жилдлик (2000-2010)

Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 1-жилд: Шеърлар, насрий асарлар, драмалар — Т.: «Маънавият», 2000. Истиқлол адабиётининг етук вакилларидан бири Абдурауф Фитрат адабиёт ва санъатнинг мавжуд барча турларида қалам тебратган. У ўзбек ва форс-тожик тилларидаги гўзал шеърлари билан бармоқ вазнига асос солган, давоми…

Жалолиддин Жўраев. Ўзбек адабиётидаги илк марсия

Амир Темур авлодлари орасида Иброҳим Султон ибн Шоҳрух ибн Темур Кўрагоний (1394-1435) ўзига хос мавқега эга бўлган. Манбалардаги қайдларга кўра, Соҳибқирон бошқа амирзодалар қатори Иброҳим Султоннинг тарбияси, илм олиши, адабиёт, санъат, ҳарб соҳаси, давлат ишларидан хабардор бўлиб вояга етиши учун давоми…

Тува мақоллари (64 та)

• Маҳмадоналик ― фойдасиз, камгаплик ― зарар эмас. • Изласанг ― топасан, истасанг ― эришасан. • Эртанинг мойидан бугуннинг чойи афзал. • Дангасаликдан ― мақтанчоқлик, очкўзликдан ― ўғрилик. • Иродасиз куч йўқ, тузсиз маза йўқ. • Тошган сувда балиқ бўлмайди, давоми…