Зиёлилар: ким нима ўқияпти?

«Янги китоб» нашриёти ва ziyouz.uz портали ҳамкорликда кичик тадқиқот ўтказди. Юртимиз зиёлиларидан айни кунларда қандай китоб ўқиётгани сўралди ва 120 дан зиёд жавоб олинди. Шу тариқа ўзига хос маълумотлар захираси жамланди. Атоқли олимлар, ёзувчи-шоирлар, адабиёт ва бошқа соҳа вакиллари – давоми…

Ўзбек насри (532 та)

Ўзбек насри Аббос Саид. Қария (қиссалар, ҳикоялар) Абдулҳамид Чўлпон. Ҳикоялар, таржималар Абдулҳамид Исмоил. Жинлар базми Абдулҳамид Исмоил. Муртад (қисса) Абдулла Айизов. Полвон йиғлаган тун (қисса) Абдулла Чимирзаев. Ҳаёт ёғдулари (ҳикоялар) Абдулла Қаҳҳор. Асарлар. 5 жилдлик. 2-жилд. Қўшчинор чироқлари Абдулла Қаҳҳор. давоми…

Эмин Усмон. Қиролнинг либоси борми? (1989)

Ёзувчи Олим Отахонга очиқ хат Олимбой! Кеча мендан эътиқод ҳақида сўраб қолдингиз. Имон-эътиқодли одам қандай бўлиши кераклиги ҳақида тасаввуримиз хиралашиб қолган экан шекилли, дабдурустдан бирон нарса дейишга иккиландим. Сиз ҳам шундай аҳволда юрганингиз учун ўзингизни қийнаётган муаммони мен билан ўртоқлашмоқчи давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. “Юзни бур дарёнинг мавжлари томон…”

“Умр ўтиб борар мисоли эртак”. Устоз Абдулла ака умрининг сўнгги йилларида дарё бўйларига, тўлқинлар шиддати бўлса ҳам, сокинлик ва осойишта хилват масканларга боргим келади деб, айтган эди суҳбатлашганимизда. “Дарёга бориб қанийди сувга айтсанг дардингни, балиқлар эшитса”, деганди. Мен устоз юрагининг давоми…

Нусрат Раҳмат. Сарҳисоб 43

Сарҳисобнинг сўнгги бобини ёзаётганга ўхшайман… Уни каминанинг иқрорномаси ўрнида қабул қилишингиз ҳам мумкин. Агар “Нохуш хаёллар” деган ҳикоямни ўқиган бўлсангиз, айнан менинг ёшим (74) даги бош қаҳрамон Ваҳоб Кабирович, бир йилга етмай, бу ёруғ оламни тарк этаман, деган нохуш ва давоми…

“Темир хотин”, “Темир эркак”, 1997 йил тафсилоти, қабул қилинмаган 6 та сценарий ва ҳоказо… (2013)

Драматург Шароф Бошбеков ва ёзувчи Анвар Намозов суҳбати Шароф Бошбеков – таниқли ижодкор. Унинг услубига хос ҳазил-мутойиба, чапанилик, содда-тўпорилик мухлисларни ўзига жалб этган. “Темир хотин”, “Чархпалак”, “Масхарабоз” номли пьеса, телесериал ва бадиий фильмлари ҳозирги кунда ҳам ойнаи жаҳон орқали намойиш давоми…

Ўзбек драматургияси, публицистика, илмий-оммабоп мақолалар (200 та)

Ўзбек драматургияси Абдулла Авлоний. Адвокатлик осонми (драма) Абдулла Авлоний. Биз ва сиз (драма) Абдулла Авлоний. Пинак (драма) Абдулла Авлоний. Пўртуғолиё инқилоби (драма) Абдулла Бадрий. Жувонмарг (драма) Абдулла Қаҳҳор. Аяжонларим (пьеса) Абдулла Қаҳҳор. Оғриқ тишлар (комедия) Абдулла Қаҳҳор. Сўнгги нусхалар (Тобутдан давоми…

Омон Матжон: «Дилимнинг рангини гул билса бўлди…» (1989)

— Омон ака, келинг суҳбатимизни ўзбек халқининг кўз қорачўғидек асраб-авайлаб келаётган миллий урф-одатларидан бошлайлик. Чунки ҳар бир халқнинг миллий қиёфасини биринчи навбатда унинг ўзига хос удумлари белгилайди-да! Шундай эмасми? — Албатта. Бизнинг халқимизда яхши одатлар» жуда кўп. Одатлар қомуси тузилсаям давоми…

Абдулла Орипов. Буюк эпосга эҳтиром (1999)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг улуғ эпосимиз — “Алпомиш” достонининг катта тўйини нишонлаш тўғрисидаги тарихий қарори халқ оғзаки ижодига, буюк меросга юксак эҳтиромнинг ёрқин ифодаси бўлди. Ушбу қарорда “Алпомиш” достони аждодларимиз ижодий даҳосининг улкан бадиий ёдгорлиги сифатида жаҳон халқлари этник ижодиёти давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Умр лаҳзалари (академик Восил Қобуловнинг “Кундаликлар”и ҳақида)

Восил ака “Кибернетика”га раҳбарликни 1992 йили ёшлар қўлига топширганларидан кейин, бир мунча вақт ўтиб, ҳар ҳафтанинг чоршанбасида норасмий “очиқ эшиклар” куни ўтказадиган бўлдилар. Яъни кимнинг қандай гапи, қандай муаммоси бўлса, учрашиб, маслаҳатлар олиб кетарди. Мен бу вақтлар олий ўқув юртларидан давоми…