Шоҳ Исмоил Хатоий (1486-1524)

Озарбайжон мумтоз адабиётнинг атоқли намояндалари орасида Шоҳ Исмоил Хатоийнинг (Şah İsmayıl Xətai) муносиб ўрни бор. Озарбайжон сафавийлар давлатининг бунёдкори сифатида шуҳрат қозонган Шоҳ Исмоилнинг сиёсий фаолияти, маданиятни равнақ топдириш соҳасидаги хизматлари унинг бадиий ижоди билан чамбарчас боғлиқдир. Шоҳ Исмоил 1486 давоми…

Ризо Тавфиқ Фикрат (1869-1915)

Турк адабиётининг йирик вакили Ризо Тавфиқ (Rıza Tevfik Bölükbaşı) 1869 йилда Эдирнадаги Жисри Мустафопошо қасабасида туғилган. Отаси ўқитувчи Меҳмет афанди, онаси Кавказ черкасларидан Мунира хонимдир. Талабаликдан ижтимоий ҳаётга фаол аралашган Ризо Тавфиқ 1907 йилдан яширин ҳаракатдаги «Иттиҳод ва тараққий» жамиятига давоми…

Салоҳий (XVIII аср)

«ГУЛ ВА БУЛБУЛ»ДАН(1740 йилда ёзилган) Сабо чун гул ҳаримиға улашти,Жаҳон оро жамолиға етушти. Деди: «Эй гул кезиб келдим жаҳонни,Таниб дунёда яхши, ҳам ёмонни. Бор эркан даҳр аро бир марғзори,Чаманзори, ажойиб лолазори, Етуштум эрса ногаҳ бир гузарга,Ажойиб бир нимарса келди кўзга. давоми…

Зулфия Мўминова (1959)

Зулфия Мўминова 1959 йил 15 июлда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1985). Дастлабки шеърий тўплами — «Ватан ташлаб кетмайди» (1888). Шундан сўнг шоиранинг «Бешикларни асрагин, дунё» (1988), «Ёнаётган аёл» (1993), «Азизим, бахтиёрман» (1997) каби шеърий тўпламлари давоми…

Саъдулла Аҳмад (1947-2024)

Саъдулла Аҳмад (Саъдуллоҳ) 1947 йил 24 февралда Самарканд вилоятининг Нарпай туманига қарашли Оқтош шаҳарчасида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1970). «Алвасти» (1968) лирик достонини, «Охун яккакорд» (1973) трагедиясини ёзган. «Ишчи юракчам», «Ибтидо» (1982), «Изтироб» (1990) шеърий тўпламлари, театр санъатига оид давоми…

Абдулла Орипов (1941-2016)

Абдулла Орипов 1941 йил 21 мартда Қашқадарё вилояти, Косон туманига қарашли Некўз қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1990). Ўзбекистон Қаҳрамони (1998). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1963). Илк шеърлар тўплами — «Митти юлдуз» (1965). «Кўзларим йўлингда» (1966), «Онажон» (1969), «Руҳим», «Ўзбекистон» давоми…

Эркин Воҳидов (1936-2016)

Эркин Воҳидов 1936 йил 28 декабрда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1987), Ўзбекистон Қаҳрамони (1999). ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1960). Илк шеърий тўплами — «Тонг нафаси» (1961). «Қўшиқларим сизга» (1962), «Юрак ва ақл» (1963), «Менинг юлдузим» (1964), давоми…

Туроб Тўла (1918-1990)

Туроб Тўла (тахаллуси; фамилияси Тўлахўжаев, 1918.24.12 ҳозирги Жанубий Қозоғистон вилоятининг Турбат қишлоғи — 1990.20.4, Тошкент) — шоир, драматург ва кинодраматург. Ўзбекистон халқ шоири (1988). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). Тошкент театр билим юртида (1934—38), Тошкент педагогика институтининг тил ва давоми…

Чархий (1900-1979)

Чархий (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳамроалиев Асқарали) (1900.23.2 Қўқон 1979.18.12) Ўзбекистон халқ шоири (1975). Қўқондаги мадрасаларнинг бирида таълим олган. Шy вақтда мумтоз шеърият намояндалари ижоди билан яқиндан танишган ва хаттотлик санъатини ўрганган. Қўқондаги «Қувват» артелида гулабардор (тўқувчилик корхоналарида гула тайёрлаш ёки давоми…

Ҳабибий (1890-1980)

Ҳабибий (тахаллуси; асл номи Зокиржон Холмуҳаммад ўғли) (1890, Пахтаобод тумани Қўқон қишлоғи — 1980.16.4, Тошкент) — Ўзбекистон халқ шоири (1974). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1970). Қўқон ва Андижондаги мадрасаларда таҳсил кўрган. Навоий, Фузулий, Муқимий, Фурқат асарларини мутолаа қилиб, аруз давоми…