Шодмон Отабек. Фикрингиз холисми? (2010)

ёхуд Р.Баландиннинг «Юзта машҳур даҳо» китоби ҳақида айрим мулоҳазалар Ўзбек тилининг изоҳли луғатида даҳо сўзига «Фавқулодда ақл ва заковат, тенгсиз ижодий истеъдод» дея таъриф берилган. Гёте қобилиятдан юқориси истеъдод, истеъдоддан юқориси даҳолик, деган эди. Даҳолик ва даҳолар ҳақида кўп ва давоми…

Ғулом Каримий. Мирзо Улуғбек даврида ўзбек адабиёти

Мирзо Улуғбек даврида Самарқанд ва бутун Мовароуннаҳрда табиий фанлар баробарида бадиий адабиёт ҳам юксак даражада тараққий этган. Манбаларда Улуғбекнинг адиблар ҳамда бадиий адабиётга муносабати ҳақида муҳим маълумотлар мавжуд. Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис”, Фахрий Ҳеравийнинг “Равзат ус-салотин” ва Абу Тоҳирхожанинг “Самария” давоми…

Абдулҳаким Жўзжоний. Абдулхолиқ Ғиждувоний ва нақшбандия тариқати

Абдулхолиқ Ғиждувоний нақшбандия тариқатида хожалар силсиласининг асосчиси ҳисобланади. Унинг таълимоти, яъни тасаввуф соҳасида у қолдирган йўл-йўриқлар, одоб ва қарашлар юксак аҳамиятга эга. Абдулхолиқ Ғиждувоний ким эди, хожалар тариқатига қандай ҳисса қўшди ва ҳозирги замонда у қолдирган таълимотнинг аҳамияти нимада?

Қамчибек Кенжа. Буюк алломанинг мангу оромгоҳи (2006)

Бобур номидаги халқаро илмий экспедициянинг навбатдаги сафари Афғонистон заминида яшаб ўтган улуғ аждодларимиз ҳаёти, илмий-ижодий фаолиятини тадқиқ этиш, уларнинг қадамжоларини ўрганишга бағишланди. Экспедиция аъзоси, ёзувчи Қамчибек Кенжанинг ана шу сафар таассуротлари асосида ёзган асаридан бир бобни эълон қилаяпмиз. Ҳожи Асадулло давоми…

Исҳоқхон Ибрат. История древнего города Ахси в Ферганской области (1913)

ИСТОРИЯ ДРЕВНЕГО ГОРОДА АХСИ В ФЕРГАНСКОЙ ОБЛАСТИ[1] Фарғона областида қадимги замонларда пойтахт бўлуб турган Ахси ёки Ахсикент деган катта шаҳар бўлган экан. Бул кунларда мазкур шаҳарнинг ўрни ва асорати яхши маълумдур. Чунончи, Наманган уездиға тобеъ худди Наманган шаҳридин ўн беш давоми…

Амир Темур – Буюк давлат арбоби ва саркарда

Буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур ҳақида Италиянинг Марко Поло институти томонидан нашр этиладиган “Марко Поло” журналининг 2006 йил 2-сонида махсус мақола босиб чиқарилган. Қуйида ушбу мақола чоп этилмоқда. 2006 йил 9 апрел куни Ўзбекистонда буюк давлат арбоби ва давоми…