Зебуннисо бегим

Зебуннисо бегим Заҳириддин Муҳаммад Бобур подшоҳнинг панневараси Абу Зафар Муҳийиддин Муҳаммад Аврангзеб (тахтбезаги) Оламгирнинг қизи. Унинг онаси Дилрасбону Шоҳнавозхоннинг қизи бўлиб, Бобурнинг Гулбадан бегим исмли қизига бориб туташади. Зебуннисо бегим (1048 ҳижрий йил шаввол ойи) 1639 йил милодий, феврал ойида давоми…

Абу Наср Форобий – Шарқнинг иккинчи муаллими

Фан ва маданият оламида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган улуғ мутафаккир, забардаст олим, буюк алломалардан бири, шубҳасиз, Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон Форобийдир (873—950). Дунё фани ва маданияти, уйғониш даврининг кўзга кўринган вакилларидан бири бўлган Форобий давоми…

Махдуми Аъзам (1461-1542)

Мовароуннаҳрлик аллома, йирик диний ва сиёсий арбоб, Нақшбандия тариқатининг раҳнамоси ва назариётчиларидан бири Махдуми Аъзамнинг тўлиқ исми — Саййид Аҳмад Хожаги ибн Саййид Жалолиддин Косоний Даҳбедийдир. У Фарғона водийсининг Косон шаҳрида таваллуд топган. Косонийнинг отаси Қорахонийлар (840—1212) сулоласига мансуб султонлардан давоми…

Отаназар Матёқубов. Ўзбек мусиқаси

Миллат номи, барҳаёт куй ва ашулалари ҳамда уларнинг илмий асосларини ифодаловчи “ўзбек мусиқаси” сўз бирикмасини устувор тушунча сифатида сарлавҳага чиқарилишининг ўзи замон талаби ва ижтимоий эҳтиёжлар нишонасидир. Дарҳақиқат, Ўзбекистон азалдан жаҳоншумул мусиқий қадриятлар диёри: бу заминда асрлар давомида шаклланган муштарак давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Улуғ шоир шахсияти

Бобур ва унинг замондошлари талқинида Заҳириддин Бобурнииг Алишер Навоийга муносабати олимларимиз томонидан ўрганилган, бу мавзуда фикр-мулоҳазалар айтилган. Шу боис биз «Бобурнома»дан Навоий шахсиятини янада теранроқ ёритган, ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ шахслар, воқеа-ҳодисалар тасвирини таҳлил этиб, Бобурнииг улуғ шоир ҳақидаги давоми…

Умида Расулова. Мунаввар тақдирлар талқини

Атоқли адиб Пиримқул Қодиров ҳаёт билан ҳамнафас яшаб, жамиятдаги ҳар бир ўзгариш, янгиланишга ўз муносабатини билдирар эди. Унинг илк ҳикоя ва очерклари САГУ(ҳозирги ЎзМУ)нинг шарқшунослик факултетида ўқиб юрган йиллариёқ эълон қилинган. Ижодкор бир неча йил Москвада собиқ иттифоқ Ёзувчилар уюшмасида давоми…

Жаббор Раззоқов. Китоб мўъжизалар яратишга қодир

Ижод ва истеъдод ҳақида кўп ўйлайман. Бу ноёб хислатлар замирида жуда катта маъно, бир тоифа одамларнинггина эмас, балки бутун инсониятнинг тақдири мужассам эканлигини ҳис қиламан. Истеъдодли инсонларнинг бутун бир халқ, мамлакат ҳаётини ўзгартириб юборганлари тарихдан яхши маълум. Халқимиз, Ватанимиз тарихида давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. “…Ҳеч ким Мир Алишер Навоийчалик жавоб ёзолмаган” (2011)

“Бобурнома” ва “Тарихи Рашидий”да Навоий сиймоси Алишер Навоийнинг шахсияти, асарларининг баркамоллиги ва юксак бадиий салоҳияти ҳақида унинг ҳаёти даврида, кўп ўтмай ХVI аср адабий, тарихий асарларида юксак даражада фикрлар билдирилган. Заҳириддин Бобурнинг “Бобурнома”, “Аруз рисоласи” ва бошқа асарларида Навоийга оид давоми…

Абдуғафур Расулов. Тарих, фалсафа, роман

Роман бадиий адабиётнинг навқирон, изланишдаги жанри. Жаҳон адабиётида у драма, достон сингари таянч жанрлардан анча кейин пайдо бўлди. Ўзбек романчилиги яна-да янги, салкам бир асрлик тарихи бор, холос. Абдулла Қодирий етук намуналарини яратиб берган ўзбек романчилиги тез ривожланди, ўсди, изланди давоми…