Конфуций ким бўлган?

Хитойда эрамиздан аввалги 6 аср атрофида яшаган Конфуций дунёдаги энг забардаст диний устозлардан бўлган. Конфуций қадимги хитой қўлёзмаларини ўрганган, улардан олижаноб шахсни камол топтиришда зарур деб ҳисобланган ғояларни олган. Кейинчалик у бу ғояларни жамиятнинг барча қатламлари — императорлардан тортиб талабаларгача давоми…

Дастлабки Хитой империялари қандай бўлган?

Тахминан эрамиздан аввалги 1100 йилларда Шан сулоласи ҳукмдорларини тор-мор келтирган Чжоу сулоласи деярли минг йил ҳукм сурди. Бу даврнинг биринчи ярми ғарбий Чжоу деб аталади. Бунинг боиси сиёсий марказ ҳозирги Шенси вилояти ҳудудида жойлашганлигидадир. Ғарбий Чжоу бир нечта пойтахти бўлган давоми…

Қадимги Хитой цивилизацияси қаeрда ва қачон вужудга келган?

Қадимги Хитой цивилизацияси шимолий Хитойда, Вей ва Хуанхе дарёлари водийсида юзага келган. Қадимги дунёдаги барча цивилизациялар — Европа, Осиё, Африка цивилизациялари орасида бу цивилизация энг маҳдуди бўлиб, бошқалардан деярли ҳеч нарса олмаган. Эрамиздан аввалги 6 минг йилликка келиб деҳқонлар дарё давоми…

Бобур ким бўлган?

Соҳибқирон Амир Темурнинг авлодидан бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483—1530) 16 аср охирида Фарғонада ҳукмронлик қилганди. У бобомерос Самарқандни қайтариб олмоқни ният қилади, бироқ муваффақиятсизликка учраб, ватанини тарк этади. Кобулни қўлга киритиб, Ҳиндистонга юриш бошлайди. Қўшинни Хайбар довонидан олиб ўтгач, ҳинд давоми…

Ҳиндистоннинг биринчи шаҳаншоҳи (императори) ким бўлган?

Харапп цивилизацияси билан боғлиқ шаҳарлар гуллаб-яшнаш давридан ўтиб, таназзулга юз тутгач, Ҳиндистоннинг бошқа ҳудудлари гуркираб ривожлана бошлайди. Бошқа йирик, масалан, Ганг сингари дарёлар ҳавзасида жойлашган вилоятлар, маҳаллий халқ шоли етиштириши туфайли бойиб боради. Эрамиздан аввалги 600 йилда Ганг водийсида унча давоми…

Буддавийлик (буддизм) қандай дин?

Буддавийлик — жаҳондаги энг нуфузли динлардан бири. Буддавийликка эътиқод қилувчиларнинг кўпчилиги Шри-Ланка, Хитой, Япония, Корея ва Таиландда истиқомат қилишади. Бироқ бу дин маълум даражада ҳамма ёқда тарқалган. Бу диннинг асосчиси шаҳзода Гаутама Сидхартадир. У фаровонлик, зеб-зийнатда туғилиб ўсган. Кунлардан бир давоми…

Табақа тизими нима?

Эрамиздан аввалги 2 минг йиллик бошида орий халқи Ҳиндистоннинг шимоли- ғарбига кўчиб бориб жойлашади. Орийлар Шарққа томон силжиб бориб, биринчи минг йиллик бошида Ганг дарёси юқорисидаги водийни эгаллади. Уларнинг тили — санскритнинг қадимги шакли (Шимолий Ҳиндистоннинг ҳозирги тилининг акси) эди. давоми…

Ҳинд цивилизацияси нимани англатади?

Эгей, Миср ва Яқин Шарқ оламидан узоқ Шарқ томонда цивилизациянинг яна бир йирик ўчоғи бўлиб, ҳинд цивилизацияси деб аталган. Бу ном Ҳинд дарёси билан боғлиқ бўлиб, унинг яқинида кўплаб шаҳарлар бунёд этилган эди. Бронза асрининг бизга маълум бўлган бу энг давоми…

Авесто нима?

Эрамизнинг биринчи асрларида Яқин Шарқда юзага келган зардуштийлик динига эътиқод қилувчиларнинг муқаддас китоби Авесто деб аталади. Ривоятга кўра, Авестонинг матни ушбу диннинг бош пайғамбари Зардушт тилидан тахминан эрамизнинг 3—7 асрларида унинг шогирдлари томонидан ёзиб олинган. Бизгача етиб келган матнлар 21 давоми…

Зардуштийлик нима?

Зардуштийлик динининг асосчиси Зардушт (Заратуштра) қачон яшаганлиги аниқ маълум эмас. Одатда, эрамиздан аввалги 9 ва 6 асрлар ўртасида яшаган, деб ҳисоблашади. Зардуштийлар, маъбуд Аҳура Мазда Зардуштга Готлар деб аталган ҳамда 17 мадҳияда баён этилган ваҳий юборган, деб ишонадилар. Готлар зардуштийликнинг давоми…