Холида Нурой (1962)

Холида Нурой (Xalidə Nuray) 1962 йилда Озарбойжоннинг Нахчивон вилоятида дунёга келган. Нахшивон давлат институтини битирган. “Хаёлларнинг кўз ёши”, “Руҳим сизлайди”, “Япроқларнинг гуноҳи” номли китоблари чоп этилган. 2018 йилдан “Озод қалам” газетасида муҳаррир бўлиб ишлайди. “Қизил қалам” мукофоти соҳибаси. Озарбайжон ёзувчилар давоми…

Жавоншир Асқар (1961)

Жавоншир Асқар (Cavanşir Əsgər) 1961 йили Озарбойжоннинг Хирдаланда районида туғилган. Шеърлари 1984 йилдан Озарбайжон вақтли матбуотида чоп этилади. * * * Унутаман куй-қўшиқни, Ёлғиз ўзим кезаман. Ёдга олмай сан ишқни, Бир кун сансиз кезаман. Бағримга япроқ тушади, Депсиниб совқатган сари, давоми…

Элли Отаюрт (1961)

Элли Отаюрт (Elli Atayurd) – Мамедов Шукур Гашам ўғли 1961 йил 19 майда Ғарбий Озарбайжоннинг Карвонсарой қишлоғида туғилган. Олий маълумотли математик, туркшунос, шоир. Учта шеърий китоби чоп этилган. Туркманистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. ДЎСТЛАРИМГА Жонажон дўстларим, жон қардошларим, Ҳасрат ёмғирининг селларидаман. давоми…

Муҳаббат Тўлахўжаева. Театр маданиятлари муштараклиги: шарқ ва ғарб

“Театр маданияти” кенг қамровли тушунча бўлиб, энг аввало, театр бинолари, театр муассасалари, театр институтлари, лицей, коллеж ва ҳоказоларнинг яхлит мажмуи сифатидаги инфратузилмани англатади. Айни чоғда театр маданияти авлоддан-авлодга ўтиб келувчи театр анъаналари кўринишидаги маданий меросни билдиради. Профессионализм, хусусан, саҳна асарларининг давоми…

Абдураззоқ Каримов. Олтини бор қишлоқ ободми? (1989)

Тошкентдан автобусда бораётган йўловчи «Темур дарвозаси»дан ўтганидан сўнг об-ҳавонинг кескин ўзгарганини дарров сезади. Чунки сиз шу пайтда меридиан чизиқлари кесишган Ғаллаорол ноҳиясига кириб келасиз. Нуротанинг туя ўркачли тизма тоғлари ҳамда Ғўбдин тоғлари билан ўралган Ғаллаорол ўзининг табиати, ери, иқлими, жўғрофий давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Тўкилаётган япроқлар (қисса)

Айтишларича, итдек ўлим топган Полиникнинг жасади масаласида Креонт шундай ҳукм чиқарганмиш: шаҳар аҳлидан бирор кимса ўликни қабрга қўймасин, ўлимига қайғуриб аза тутмасин, танаси одамга ўхшаб кўмилмай, қузғунларга ем қилинсин. Эмишки, одил Креонт бу фармонни ошкора айлаб, сену мени, айниқса, мени давоми…

Ражаб Тоййиб Эрдўғон: Туркия мустақил ташқи сиёсатдан воз кечмайди

Туркиянинг Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуасини сотиб олишга қарор қилгани АҚШ билан муносабатларнинг таранглашувига олиб келди. Сиртдан қараганда, масала биргина қурол-аслаҳа олди-сотдиси билан боғлиқ. Аммо вазиятга теранроқ назар солинса, ушбу мунозаралар замирида геосиёсий манфаатлар учун кураш ётганини англаш қийин эмас. Анқара давоми…

Собир Ўнар. Давлатнинг қайтиши (ҳикоя)

Эсингдами, ўшанда Аврам Толмаснинг ёзги саройдаги концертига кирган эдик, концерт кечикиб бошланганди. Унгача Давлат ҳаммани лақиллатиб ўтирган, улфатимиз Олим аканинг ёнида келган маъшуқасига: “Янга, кўзингиз сигирникига ўхшаркан”, деганида боёқиш бирданига ҳўнграб йиғлаб юборган, шу кўйи аразлаб саройдан чиқиб кетганида Олим давоми…

Наим Каримов. 1937-1938 йиллардаги “Катта қирғин”нинг фожиали оқибатлари

Наим Каримов. 1937-1938 йиллардаги “Катта қирғин”нинг фожиали оқибатлари. — Тошкент, 2015. 1937-1938 йиллардаги “Катта қирғин”нинг келиб чиқиши ва фожиали оқибатлари тўғрисида хорижий давлатларда кўплаб китоб ва мақолалар эълон қилинган. Ўзбекистонда бу масаланинг ўрганилиши “қайта қуриш” ва ошкоралик йилларида бошланган бўлса-да, давоми…

Абдулҳамид Мухторов. Устоз билан ўтган кунларим

Кеч, жуда кеч эди. Чамаси соат тунги ўн бир яримлар. Бироқ айни шу пайтда газета навбатчиси бўлган мен ғайрат-шижоат билан Матбуотчилар кўчасида жойлашган 32-уй зиналаридан қўлимда “Маърифат” газетасининг макети ўрамини тутганча биринчи қаватга тушиб келаётган эдим. “Шарқ” нашриёти босмахонасига бориб давоми…