Хайриддин Султонов. Онамнинг юрти (ҳикоя)

Ниҳоят, онамнинг юртига жўнар бўлдик. Онамнинг юрти! Эсимни танибманки, бу сўз хотирамга олис эртак бўлиб, маъюс алла бўлиб ўрнашган. То ҳануз қулоқларим остида сўнмас бир қўшиқ янглиғ жаранглайди у. Шу пайтгача онам тилидан унинг таърифинигина эшитардик. Шу пайтгача унинг қайдалигини, давоми…

Вафо Файзуллоҳ. Азалий ғусса

Вафо Файзуллоҳ. Азалий ғусса ёхуд Фаришталар учраштирди орзуларни: Шеърлар. — Тошкент, “Sharq”, 2013 “Азалий ғусса ёхуд Фаришталар учраштирди орзуларни” истеъдодли шоир Вафо Файзуллоҳнинг чин дил изҳори, мард кўнгил излаб, йиллар оша йўллаган, бир интиқ довон устида остонангизга етган шеърий мактубларидир. давоми…

Нажиб Маҳфуз. Нобель маърузаси

Аввало, Швеция академиясига ва унинг Нобель мукофоти бўйича қўмиталарига, менинг узоқ муддатли бадиий меҳнатимга шунчалик катта баҳо берганлиги учун миннатдорчилик билдираман. Кўпчилик учун нотаниш тилдаги мурожаатимни очиқкўнгиллик билан қарши оласизлар, деган умиддаман. Айнан шу тил — араб тили олий мукофотга давоми…

Рустам Жабборов. “Афсунгар”нинг афсонавий отаси (Жон Роберт Фаулз)

Инглиз постмодерн адабиётида Жон Роберт Фаулзнинг ўзига хос ўрни бор. У айниқса, ўзининг “Коллекционер”, “Афсунгар”, “Француз зобитининг хотини”, “Дэниэль Мартин”, “Мантисса” сингари роман ва қиссаларида воқеаликни ноанъанавий усулда, ўткир ва теран нигоҳда ёритишга ҳаракат қилган. Жон Роберт Фаулз 1926 йилнинг давоми…

Қосими Анвар (1356-1434)

Темурийлар давридаги адабиёт ва тасаввуфнинг йирик вакилларидан бири Қосими Анвардир. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шоирнинг дунёқараши ўз даври ва ўзидан кейинги илм-фан ва тасаввуфнинг йирик намояндалари Баҳовуддин Нақшбанд, Садриддин Йаминий, Улуғбек, Неъматулла Вали, Нуритдин Кирманий, Абдураҳмон Жомий ва Навоийларнинг таълимотлари давоми…

Аъзам Ўктам. Қирқинчи баҳор

Аъзам Ўктам. Қирқинчи баҳор. Шеърлар. — Тошкент, “Қатортол-Камолот” нашриёти, 1999 Шоир Аъзам Ўктамнинг номи “Кузатиш”, “Кузда кулган чечаклар”, “Тараддуд”, “Икки дунё саодати” номли китоблари орқали шеърият мухлисларига таниш. Истиқлол туфайли янада шижоатли ва дадил ижод қилишга уринаётган шоир китобхонлар синовидан давоми…

Лев Толстой. Иван Ильичнинг ўлими (қисса)

1 Суд маҳкамасининг катта биносида Мельвинскийлар ишига ало­қадорлар ва прокурор танаффус пайтида Иван Егорович Шебекнинг хонасига кирдилар ва суҳбат кўпчиликнинг тилида юрган машҳур Касов иши юзасидан кетди. Фёдор Васильевич суднинг ваколати йўқлигини исботлаб жиғибийрони чиқди, Иван Егорович ўз фикрида собит давоми…

Бернард Шоу. Пигмалион (5 саҳнадан иборат роман-пьеса)

Биринчи cаҳна Ковент боғи, соат кечки 11-15. Ёзнинг шиддатли шаррос ёмғири. Ҳар тарафдан машиналарнинг овози эшитилиб турибди. Аллақачон одамлар билан тўла авлиё Паул черкови айвони тагига ва бозорга томон йўловчилар пана жой истаб югуришмоқда. Улар орасида тунги либосдаги бир аёл давоми…

Маъмур Умаров. Мольер асарлари ўзбек саҳнасида

Мольер тахаллуси билан жаҳонга машҳур буюк француз комедиянависи Жан-Батист Поклен 1622 йил Париж шаҳрида, қирол саро­йида деворга гулқоғоз ёпиштирувчи уста оиласида туғилган. Мольер 1635–1639 йиллари Париждаги Клермон коллежида ўқийди, ҳуқуқшунос дипломини олиб, 1640–1641 йиллари судда адвокат сифатида фаолият кўрсатади. Отасининг давоми…