Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик вафот этди

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, ўзбек адабий фантастикасининг асосчиларидан бири Тоҳир Малик (Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович) 2019 йил 16 май куни вафот этди. Тоҳир Малик Тошкент давлат университетининг кечки журналистика факултетини тугатган (1969). Қурувчи (1963—64), мактабда ўқитувчи (1965—66) бўлиб ишлаган. «Ленин учқуни» газетаси, «Гулистон» давоми…

Амир Файзулла, Отабек Сафаров. Ўзбек таржимачилигининг муносиб вориси (Мирзиёд Мирзоидов)

Аслият асарларида бўлгани сингари таржимачилик ҳам ўзининг олис ва яқин тарихида ёрқин намояндаларига эга. Бу, аввало, таржима қилинаётган асарнинг қиймати ва аҳамиятлилиги билан шартланган бўлса, иккинчидан, таржимон малакаси ва истеъдоди айрича роль ўйнайди. Гоҳо шундай ҳам бўладики, таржима сифати аслиятникидан давоми…

Саид Аҳмад. “Вақт“нинг туғилиши (1969)

(Бир шеър тарихи) Бутун илҳомини, талантини, билиму билағонлигини халқига, халқининг орзу-умидларига бағиш­ламаган ёзувчи чинакам халқ ёзувчиси бўлолмайди. Ажойиб сўз санъаткорлари қолдирган мерос – бадиий адабиёт хазинасига кўз ташласак, бутун умрини халқ манфаатлари йўлида сарфлаган катта талантларни кўрамиз. Ғафур Ғулом ана давоми…

Миразиз Аъзам. Татаристон сафари (1987)

1987 йилнинг февралида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раҳбари Ўлмас Умарбеков мени ҳузурига чақиртирди. – Қозонда Абдулла Қодирийга ўхшаган, 1938 йилда отилган татар ёзувчиси Олимжон Иброҳимов таваллудининг 100 йиллик юбилейи бўлади. Ўзбекистондан мени таклиф қилишганди, вақтим йўқ, маросимда қатнашиш учун ўрнимга сиз давоми…

Ёқубжон Хўжамбердиев. Талаб аҳлининг талаби

Ёхуд Алихонтўра Соғуний таржималари устидаги ўйлар I Бемор шифо излайди. Дунёда нима кўп – бемор кўп. Биров жисман бемор, биров эса қалбан. Жисми беморлар шифони табобатдан изласа, қалби, руҳи беҳаловатлар китобдан шифо излайдилар, деб эскартган донишмандлар. Ажойиб ёзувчи ва табиб давоми…

Сайфи Саройи. Шеърлар. Гулистон

Сайфи Саройи. Шеърлар. Гулистон. / Нашрга тайёрловчи Э. Фозилов; Илмий муҳаррирлар: М. Т. Ойбек, П. Шамсиев. — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1968 Ўзбек халқининг бой адабий меросига тегишли айрим дурдоналар ҳанузгача нафис қўлёзма ҳолида турли давлатларнинг кутубхоналарида давоми…

Наим Каримов. Туроб Тўла – таржимон

Тарих ХХ аср ўзбек адабиёти олдига фавқулодда катта вазифаларни қўйди. Шоир ва ёзувчилар шу асрнинг аксар қисмини ташкил этган, социалистик реализм печаклари ҳаммаёқни чирмаб ташлаган даврда ҳам, ундан олдин ҳам, кейин ҳам бошқа бирор асрда ва бирор хорижий мамлакатда рўй давоми…

Марк Тоутант. Навоий ва Жомий

Марказий Осиёдаги ўрта асрлар интеллектуал ҳаёт тадрижи тарихи адабий таъсир жараёнлари билан чамбарчас боғлиқ[1]. Чунончи, илк чиғатой (туркий – таҳр.) шеъриятининг шаклланишида мумтоз форс адабиёти ўзига хос аҳамиятга эга[2]. Ўзбек адабиётининг энг буюк намояндаси деб эътироф этилган, мутафаккир шоир Алишер давоми…

Фаррухбек Олим. “Хамсат ул-мутаҳаййирин” ва Абдураҳмон Жомий

Ҳар бир шахснинг камолга етишида унга йўл­ йўриқ кўрсатган, таълим-тарбия берган, бевосита таъсир ўтказган инсонларнинг алоҳида ўрни бўлади. Шу жиҳатдан қараганда, Абдураҳмон Жомий буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига пир ва устоз сифатида тўғридан-тўғри таъсир ўтказган давоми…

Омонулла Мадаев. Навоий даҳоси ва замонамиз кашфиётлари

Ўрта асрларда ижод қилган юртдошларимиз ўзларининг етук билимлари билан жаҳон илми тараққиётига муносиб ҳисса қўшганликларини бугунги кунда Шарқ ва Ғарб олами тўлиқ тан олаётганига гувоҳмиз. Форобий фалсафаси, Ал Хоразмий математикаси, Беруний геологияси, Ибн Сино тиббиёти ХХ аср олий даражадаги илм давоми…