Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида ўнта медални қўлга киритди

Тошкентда мактаб  ўқувчилари ўртасида ўтказилган 56-Халқаро Менделеев кимё  олимпиадасида Ўзбекистон  терма жамоаси 1 та  олтин,  4  та  кумуш  ва  5  та  бронза,  жами  10 та  медални  қўлга  киритди,  деб  хабар  берди  “Дунё” АА. Президент  таълим  муассасалари  агентлиги  маълумотига  кўра,  пойтахтимиздаги давоми…

Омонулла Мадаев. Чўлпонни англаган олим

Ўтган асрнинг ўрталарида Асқад Мухтор ёзувчи ва шоирлар даврасида “Бинафша” шеърини ўқиб, атрофдагилардан шеър муаллифини сўраган экан. Кимдир: “Ойбекнинг 20-йиллардаги шеъри бўлса керак”, – дебди. Кимдир: “Комил Яшин”, – дебди. Асқад ака бу гўзал сўз санъати намунаси Чўлпон қаламига мансуб давоми…

Иқбол Мирзо. Зарб (ҳикоя)

Ағдарамиз! “Мен зўрман!” – деди рақибнинг кўзлари. “Зўр бўлмасанг менга пой бўлармидинг?” – паст келмади Рустам. “Йўқ, мен сендан зўрроқман!” – тепадан келди рақиб ва бирин-кетин қўшалоқ зарбалар берди. “Ў-ҳў… Ҳа, тузук… лекин барибир са-ал хомроқ-да…” – Рустам қўлқопларини қалқон давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Тарих уммонидан қатралар

Профессор Шариф Юсупов ўтган асрнинг етмишинчи йиллари бошларида  ТошДУнинг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетида талабаларга сўнгги хонликлар давридан сабоқ берган. Домланинг яқин ўтмишимизга доир мароқли суҳбатлари қизиқарли бўлибгина қолмай, ўша пайт учун бир мунча кутилмаган хулосалари, кўпчиликка маълум бўлмаган фактлари билан давоми…

Баҳодир Каримов. “Бобурнома”дан “Ўткан кунлар”га

Абдулла Қодирий романларининг бетакрор жозибаси, тилидаги гў­заллик, образлилик, аниқлик, тасвирийлик каби фазилатлар ҳозиргача ҳаммани ҳайратга солиб келади. Адибнинг бадиий маҳоратини, асарлари умрбоқийлигини барча бирдек эътироф этади. Зеро, бундай эпик кўламнинг юзага келиш омиллари, бетакрор поэтиканинг туб илдизи ҳамда таъсирланиш асосларини давоми…

Шоҳрух Абдурасулов. Толстой ва театр

“Толстой ва илоҳиёт”,  “Толстой ва фалсафа”,  “Толстой ва сиёсат”, “Толстой ва дипломатия”.  Лев Николаевичдек улкан мутафаккирларнинг ҳаётию ижодини қай бир соҳа билан боғламанг, мустаҳкам ришталарга гувоҳ бўласиз. Толстой – буюк адиб, маҳобатли чўққи, йирик инсоншунос сифатида башариятнинг тафаккур ирмоқларини ҳамон давоми…

Олган Бекар: “30 йил давомида тўплаган тажрибамиз муштарак истиқбол эшикларини очмоқда”

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига роппа-роса 30 йил тўлди. 1992 йил 4 март куни “Туркия Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида” битим имзоланган эди. Мазкур йирик сана муносабати билан эътиборингизга Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор давоми…

Минҳожиддин Мирзо. Дорилфунунлардан бири

миллий ўзликни англаш ва шеърият Ҳар қандай миллий адабиёт руҳга, қалбга таъсир қилгувчи ботиний кучу таъсирга эга уйғотувчи сўзлардан, демакки, муҳташам асарлардан бино бўлур. Кўнгил осмонини зулмат булутлари қопласа борлиқнинг табиий ёруғлиги-да дилга татимас, Озод руҳ маҳв этилса, эркин сўз давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. “Шарқдан ғарбга шовлаб оққан шон…”

Дорилфундаги сабоқларим пайти мендан кўпинча журналистика соҳасига келишим, ижодкорликни танлашим сабаблари ҳақида сўрашади. Бу саволга ҳамиша “Адабиёт ўқитувчимиз сабаб бўлган”, деб жавоб бераман  ва шу фандан  мактабда бизга дарс берган ўкитувчиларимни эслайман. Ўтган асрнинг эллигинчи йиллари, эски масжид биносида жойлашган давоми…

Каромат Муллахўжаева: “Навоийни англаш – Ватанни севиш йўлидаги улкан қадам” (2018)

Филология фанлари номзоди, навоийшунос Каромат Муллахўжаева билан Ҳусан Мақсудов суҳбати Инсон яралибдики, у жисмоний ва маънавий-руҳий эҳтиёж қуршовида яшайди. Жисмоний эҳтиёжи қондирилган вужуд қониқиш ҳосил қилганидек, маънан озуқланган қалб (ва албатта тафаккур ҳам) қувватли бўлади, тозаради, юксалади… Таассуфки, бугунги замон давоми…