Шуҳрат Ризаев. “Тонгларим тийрадир, оқшомлар пурғам”

(Устоз Абдулла Ориповни ёд этиб) Бундан олти ой аввал “Видо” деб ёзган эдим, икки ой аввал эса “Совуқ нафас инди – кўз тегди…” деб. Энди не деб ёзай, не дебон бўзлай… яна бир томирим кетди-ей… яна бир ботирим ўтди-ей… Вой, давоми…

Одинабону Қулмуродова. “Қуш тили” тилсимлари

Маълумки, улуғ шоир Алишер Навоий болалик чоғларида Шайх Фаридиддин Аттор қаламига мансуб “Мантиқ ут-тайр” достонини ёд олган ва сўнгги нафасларигача шу дурдона асар ҳаяжони билан яшаган. Ҳазрат “Лисон ут-тайр” асарини шу достонга жавоб тариқасида битгани тасодифий эмас. Заҳириддин Муҳаммад Бобур давоми…

Меҳмон Исломқулов, Адҳамбек Алимбеков. Бир чаманда туғилганмиз ёнма-ён

(ўзбек-қозоқ адабий алоқаларига доир) Ўзбек-қозоқ халқларининг дўстлиги, адабиётларининг руҳий яқинлиги ҳақида гап борганида беихтиёр Ғафур Ғуломнинг “Қозоқ элининг улуғ тўйи” шеъридаги қуйидаги мисралар ёдимизга тушади: Минг йилларга бар тутқазмас Қардошлик тарихимиз. Икки бошга бир манглайдай Ярқироқ тақдиримиз. Донишманд шоиримиз хўп давоми…

Ойгул Асилбек қизи. Адабиёт чиндан ҳам инқирозга юз тутдими?

Чиндан ҳам бугун адабиёт инқирозга юз тутдими?! Бу савол деярли барча адабиётшунос олимлар, ёзувчилар, шоирлар ва, албатта, китобхонлар учун қизиқ. Журналнинг ўтган сонларидаги “Йўл қаердан ўтади?” номли мақолада муаллиф, прагматик қадриятлар устун бўлган замонавий жамиятда адабиёт ўз хуқуқларини ўзида сақлаб давоми…

2018 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, ҳикоялар, шеърлар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2018 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 5 552 961 тани (www.ziyouz.com — 4 707 615; www.ziyouz.uz — 845 346) ташкил этди (кунига ўртача 15313 киши). Ташриф буюрганларнинг 68 фоизи Ўзбекистондан. Россия (11%), Қозоғистон (5%), Тожикистон (3%), давоми…

Абдуҳамид Мухторов. Думли одам (ҳикоя)

Ҳаммаси ярим тунда – мен исмини тутмай устоз деб атовчи Маҳмуд аканинг тап тортмай қилган телефон қўнғироғидан бошланди. “Э-э-э каттабовожон бормисиз, мундай бир кўринайинам демайсиз, излайвериб ичимиз куйиб, соғинчдан ичикиб ҳам кетди-ку”, деди Маҳмуд ака. Бу соғинч “бир ҳанги ҳанграр давоми…

Орифона, ошиқона оҳанглар ижодкори (Мустафо Бафоев)

Мақоламиз қаҳрамони билан биринчи суҳбатимиз 1992 йилда осон кечмаган эди. Дони Зокиров номидаги миллий чолғу оркестрининг бадиий раҳбари ва бош дирижёри бўлиб ишлаётган чоғларида ҳамиша ижод уммонига ғарқ бўлгани учунми, биз кутган мусоҳаба жуда қисқа бўлди. Яна бир куни ижодхонасига давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Данте Алигьери ва унинг “Илоҳий комедия”си

Буюк итальян шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Данте Алигьери (1265 – 1321) Ўрта асрлар ва Ренессанс (Уйғониш) даври оралиғида яшаб ижод қилди. Шу сабаб уни ўрта асрнинг сўнгги ва Ренессанс даврининг биринчи улкан шоири деб аташади. Дарвоқе, шоир туғилиб ўсган давоми…

Саробга айланган орзулар (Аҳмад Зоҳир)

1989 йилнинг сентябрь ойининг ўртаси эди. Бир гуруҳ журналистлар Кобул аэропортидан Тошкентга қайтаётгандик. Чипталаримизни эндигина рўйхатдан ўтказаётганимизда ногаҳон аэропорт биносининг атрофига мужоҳидларнинг ракеталари ёғила бошлади. Ракета еру осмонни титратарди. Ноиложликдан ўзимни стол тагига ташладим. Ёнимга Украинанинг Одесса шаҳрига таҳсил олиш давоми…

Озарбайжонлик машҳур шоирлар билан учрашув бўлиб ўтди

7 июль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида озарбайжонлик машҳур шоирлар Аждар Ўл ва Салим Бобулло ўғли билан ижодий учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистондаги Озарбайжон маданият маркази ходимлари, ўзбек ижодкорлари, ёш қаламкашлар иштирок этишди. Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, филология давоми…