Чжоу Банъян
* * * Равон оқиб ётар Таоси, Ўзгармайди қонуни азал. Нилуфаргул тортар илдизин — Гулламайди ортиқ нилуфар. Ёдда, қизил кўприк устида Кутар эдик висол дамларин. Ёлғиз қолиб ҳижрон дастида, Бу гўшани кезгум бетиним. Тиниқ уфқда яшил зирвалар Кўринади — йўқдир давоми…