Навоийнинг ҳудудсиз олами (давра суҳбати) (2010)

Муҳтарам Юртбошимиз “Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида ҳазрат Алишер Навоийнинг ижодини ўрганиш маънавиятимиз юксалишининг муҳим омили эканлигини таъкидлаб, шундай ёзадилар: “Таъбир жоиз бўлса, оламда туркий ва форсий тилда сўзловчи бирон-бир инсон йўқки, у Навоийни билмаса, Навоийни севмаса, Навоийга садоқат давоми…

Суйима Ғаниева. Мавлоно Лутфий Навоий нигоҳида (2010)

Алишер Навоий ўзининг “Мажолис ун-нафоис” тазкирасида XV асрда она тилида ижод қилган шоирлар — Атойи, Гадоий, Саккокий, Амирий, Яқиний, Муқимий ва бошқалар ҳақида алоҳида фиқраларда маълумот беради. Мавлоно Лутфийни эса, “ўз замонининг малик ул-каломи эрди, форсий ва туркийда назири йўқ давоми…

Носир Муҳаммад. Навоийнинг дунёвий шуҳрати

Буюк сўз санъаткорлари тарихнинг туб бурилиш нуқталарида, миллатни бирлаштирувчи, руҳан юксалтирувчи бадиий сўзга кучли эҳтиёж туғилган пайтда дунёга келади. Алишер Навоий худди ана шундай даврда яшади. Ўша даврда туркий халқлар XI асрдаги юксалишдан кейин янги бир тўлқинни, маънавий-маданий тараққиётни – давоми…

Исмоил Бекжон. Навоий яратган куй

Хондамир, Восифий, Бобур каби муаллифлар ҳазрат Алишер Навоийнинг мусиқадаги илмий ва амалий фаолияти, яъни рисола битиб, ўзи ҳам кўпгина куйлар басталагани, ижрочилик маҳорати ҳамда ёш созандаларга мураббий-устоз бўлгани ҳақида қимматли маълумот берганлар. Бироқ улар ичида Алишер Навоий басталаган куйлардан ҳеч давоми…

Отабек Жўрабоев. Навоийнинг озарбойжонлик қизи (2009)

Бир неча йил муқаддам Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейига юзи нурли, қиёфаси улуғвор бир аёл кириб келди ва музей экспозицияси билан танишиш истагида эканлигини айтди. Навоийга эҳтироми юксак зийрак нигоҳли бу аёлдан суҳбат давомида кимлигини сўрашга истиҳола қилдим, аммо хаёлимдан давоми…

Суйима Ғаниева. Амир Темур ва темурийлар Навоий нигоҳида

Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” тазкирасининг еттинчи мажлисини қуйидаги сарлавҳа: “Салотини изом (Улуғ султонлар — С.Ғ.) ва авлоди вожуб ул-эҳтиромлари зикридаким, баъзи яхши маҳалларда хуб байт ўқубтурларким, филҳақиқат, ўзлари айтқондек хубдур ва баъзи назм латойифига машғул бўлубтурларким, ул дағи матлуб ва давоми…

Матназар Абдулҳаким: “Огаҳий ўз тахаллусини Навоий ижодидан келиб чиқиб танлаган” (2009)

— Матназар оға, суҳбатимиз аввалида Огаҳий бобомизнинг тахаллуси ҳақида фикрлашсак. Улуғ бобомиз танлаган тахаллус замирида «огоҳлик» мазмуни ётгани сир эмас. Шоир бизни нимадан огоҳ этаётир?..— Ҳазрат Огаҳийнинг улкан меросига сарҳад бўладиган машҳур эътирофи бор: Огаҳий, ким топғай эрди сози назмингдин давоми…

Санобар Нишонова. “Макоримул-ахлоқ”да Навоий маънавияти

Хондамир бевосита Алишер Навоийнинг ғамхўрлигида вояга етган, унинг ҳомийлигида катта ижодий иш олиб борган, «Макорим ул-ахлоқ» асарида буюк Навоийнинг маънавий юксак инсон сифатидаги фаолияти ҳақида тўлиқ маълумот беради. Алишер Навоий таржимаи ҳоли ва унинг фазилатлари ҳақида мактаб хрестоматиялари ва дарсликларида давоми…

Валижон Қодиров. Бобур Навоий билан адашми? (2009)

Бу саволдан ҳайрон бўлишингиз табиий: исми бир хил кишилар адаш бўлади, бу ерда ундай нисбат йўқ-ку? Албатта, шакл жиҳатидан улуғ боболаримиз адаш эмаслиги аниқ. Лекин исмлари англатган маъноларга кўра номдошдирлар. Қанақасига дейсизми?Аввало ҳазрат Навоийнинг исмлари келиб чиқиши — этимологиясига диққатни давоми…

Афтондил Эркинов. “Гар Навоийдин адо сўзини ўткарса…” ёки Адо Навоийдан устун бўлмоқчимиди? (2009)

Ўзбек адабиётшунослигида ХIХ аср аввали Қўқон саройи адабий муҳитида ижод қилган Адонинг қуйидаги байти жуда машҳур: Гар Навоийдин Адо сўзини ўткарса не тонг,Шоҳ Умар афзалму ё Султон Ҳусайни Бойқаро. (Агар Адо сўзда (шеърда) Навоийдан ўзиб кетса нима қилибди,(Ахир) шоҳ Умархон давоми…