Мирзо Аҳад. Мукофот (ҳажвия)

Байрам баҳона бошлиқ ҳаммани ўз хонасига йиғди. У салмоқлаб ўрнидан турди-да, яна чаққонгина ўтирди. Бу ҳол бизларни анча ташвишга солди. “Бирон хато иш қилибмизми?”, дея бир-биримизга қараб қўйдик. Ҳаяжондамиз.– Ўртоқлар, – ниҳоят бошлиқ курсисига яхшилаб ўрнашиб олди. – Бугун байрамимиз. давоми…

Мирзо Аҳад. Наргизанинг бувисиман (ҳажвия)

Султонпошша холанинг қалби ёш. Шу боисданми, у гоҳо набирасининг овозига тақлид қилиб туради. Телефон жиринглади. Хола шошилмасдан олди. Ва “Алло!” – дея ўн етти яшар қизлар овозига ўхшатма қилди.– Азизам, сени табриклайман, – дея бир йигит телефоннинг нариги томонидан сайрай давоми…

Мирзо Аҳад. Хапдорининг мўъжизаси (ҳажвия)

Қайси шофёрга қараманг, фиғонидан тутун чиқади: бир литр бензин фалон пул.Биттаси машинага сув солишни маслаҳат берди. Йўғ-эй, ақл бовар қилмайди, дейсизми? Ишонаверинг, сиздан нима кетди, бир челак сув-да! Бир дона хапдори билан бирга.Октябр ойининг ўрталари эди ўшанда. Маҳалламиздаги чойхона олдида давоми…

Мирзо Аҳад. Пойга (ҳажвия)

Кўрпани энди бошимга тортган эдим, хонам эшиги очилиб, кўзларига қопа ойнак таққан, белидаги камарига тўппонча қистирилган қопа шляпали оқ, қора, қизил рангдаги уч хўроз кириб келди.– Тур жойингдан, – буйруқ берди бирови.Ўрнимдан учиб турдим.– “Пойга – ЭМ” фермер хўжалиги раисисан-а? давоми…

Мирзо Аҳад. “Бева”нинг найранги (ҳажвия)

Темир йўл вокзали. Кийинишидан ўзига тўқлиги сезилиб турган бўйчан йигит навбатда турибди. Унинг олдида дилбаргина аёл пайдо бўлди.– Тошкентга кетяпсизми, ака? Йўқ демасангиз, бир купега чипта олсак. Яхши одамга ўхшайсиз. Бехавотирроқ кетардим, – ҳокисорлик билан деди у.– Ишқилиб, ҳамроҳим бирор давоми…

Мирзо Аҳад. Зора ишлаб кетса… (ҳажвия)

Қизим гап олиб келди: тепакалларнинг мияси михдай ишларкан. Бўлиши мумкин, дедим. Чунки каминанинг сочи сийраклаша бошлаган эди. Хурсанд ҳам бўлдим. “Энди болаларга нима дейман?” деган ўйлов билан юрган эдим-да.– Ойимнинг миялари ишламайди, – деб келди тағин қизим.– Нега ундай дейсан?!– давоми…

Холдор Вулқон. Малика (ҳикоя)

Оқ – сариқдан келган, сочи малларанг, кўзлари қийиқ, сап – сариқ киприклари чўчқанинг киприкларига ўхшаш, оғзини юмса ҳам курак тишлари кўриниб турадиган новча ва озғин бу қизнинг исми Малика. У ўзининг унча хушрўй эмаслигидан ўксинар, бунинг устига тенгдош қизлар уни давоми…

Холдор Вулқон. Ёлғиз йўловчи (ҳикоя)

Қор ёғмоқда. Гох қиялаб, гохо чирпираб, гохо тўзғиб, сассиз – садосиз, жимгина ёғаётир у. Оппоқ қор учқунлари аро худди сон – саноқсиз метеоритлар ичра йўртиб бораётгандайман. Мен шундай кетиб бораяпман. Шунчаки, мақсадсиз, ёлғиз бир ўзим тентираб “Гренобл”дан “Дон Милс” кўчаси давоми…

Ўринбой Усмон. Алам (ҳикоя)

Синфдошим Ўктам хотирасига Онда-сонда томчилаётган ёмғир дўлга айланди. Панага ўтаётган ёнидаги кишилардан бири Кенжанинг қўлтиғидан олди. «Юр дарвозахонага, ивиб кетасан-ку буткул!» У жойидан силжимади. Қўлтиқдан тутган қўл бўшашди. «Кенжа, ука, нима қиласан энди, аслида у сени тепиб-тепиб кўмиши керак эди-ю… давоми…

Ўринбой Усмон. Бир бор экан… бир йўқ экан (ҳикоя)

БИР БОР ЭКАН… БИР ЙЎҚ ЭКАНёкиДАРАХТГА ДЎНГАН ОДАМҲикоя Нега бир тупгина дарахт тикишган экан? Би-и-ир тупгина!.. Учта, тўртта, йўқ, ўн-та, ўн бешта тикишмайдими? Қалин ўрмонга айлантириб ташлашмайдими… Эҳ-ҳ… Ана, яна биттаси келяпти. Ишқилиб, уни кўриб қолмаса эди. Кўзи тушдими, инда-май давоми…