Нусрат Раҳмат. Таъқиб (ҳикоя)

Қодир ака, шифохонада ётган пайтлари уйда тўпланиб қолган газета-журналларни кўздан кечираётганда, набираси Мўмин амаки тобут ясаётганини хабар қилиб қолди. Буни эшитиб, негадир унинг эти жимирлаб кетди, вужудига нохушгина титроқ кирди, руҳи тушди. Сабабики, бундан бирор соат олдин Уста Мўмин кўчада давоми…

Нусрат Раҳмат. Зарпечак (ҳикоя)

Икки ёнида пишиқ ғиштдан жимжимадор қилиб устун тикланган, устидан эса ҳашамдор болохона қурилган, ўнг табақасига овчарка расми чизилиб, “Осторожно, злая собака!” деб ёзилган тунука қоқилган таниш дарвоза қаршисида бир зум тўхтаб қолдим: дилимда нохуш, рутубатли туйғу пайдо бўлди. Бундан етти давоми…

Нусрат Раҳмат. Мавҳум туйғулар (ҳикоя)

Ниҳоят, шунча якравликдан кейин бобом ҳам бу ердан кўчадиган бўлдилар. Бундан бутун оиламиздагилар қувонишди. Бирор йил илгари барча қишлоқдошларимиз посёлкага кўчиб ўтиб, Қамчинда у кишининг бир ўзи қолганди- да. Бобомни бу ердан кўчиришга ҳеч ким кўндиролмаганди. Колхозимиз раиси Мингноров ҳам, давоми…

Нусрат Раҳмат. Иқбол (ҳикоя)

– Чиқар! – буюрди полвон, одатдаги тўнглик билан тошларни имлаб кўрсатаркан.Мен зилдай оғир тошлардан иккитасини икки қўлимга олиб, саҳнага чиқдим: залнинг ҳар ер-ҳар еридан тартибсиз қарсак чалинди.Булар мени полвон деб ўйлашганидан шундай қилишади. Аслида мен полвон эмас, унинг шогирдиман. Институтга киролмаганимдан давоми…

Олимжон Холдор. “Новвотнинг дури…” (эссе)

… Миртемир домланинг эллик ёшлиги Ёзувчилар уюшмасининг Ҳамид Олимжон номидаги адабиётчилар уйида ўтказиладиган бўлди. Андижондан мен ҳам бордим. Домла билан юбилей йиғилишига бир оз кечроқ келдик. Зал тўла одам. Ўша йиллари ҳамма мажлисларда тўрда ўтирувчилар яна тўрда. Юбилярнинг ўзлари эса давоми…

Мирмуҳсин Шермуҳамедов. Бефарзанд Очилдибой (роман)

Мундин неча йил муқаддам шаҳримизни …маҳалласинда Очилдибой номли бир одам бўлур эди. Ул Очилдибойни фарзанди бўлмай, кеча ва кундуз доғи фарзандға ўртанган эди. Очилдибой ўзи шундай сарватдор эдики, ҳамасрлариндаги бойлардин ҳеч қолишмас эди. Кетба-кет уч-тўрт хотун олиб юбордики, ул хотунлардин давоми…

Маҳмудхўжа Беҳбудий. Падаркуш (драма)

ПАДАРКУШ ёхуд ўқимаган боланинг ҳоли (Туркистон маишатидан олинган ибратнома) 3 парда 4 манзарали, миллий биринчи фожиа ҚАТНАШУВЧИЛАР Б о й — 50 яшар.Т о ш м у р о д — бойнинг ўғли, 15—17 яшар.Д о м у л л давоми…

Маҳмудхўжа Беҳбудий. Оқ елпоғичли чинли хотун (ҳикоя)

Сунғий мамлакати аҳолисидан Чунғичин ном зот бир адиб бор эди. Бу олами фаноға инонмас ва ҳар замон андин пировоз ва риҳлат этмоққа толиблик қўлидан келмас эди. Они учун жонини овунтирмоқ учун хаёлилар фикр ва бефикрға хотур эткувчи ишларға ружуъ этмоқла давоми…

Маҳмудхўжа Беҳбудий. Бир аъмо боланинг ҳасрати

Эшитарманки, кун (офтоб) кўб гўзал… Наҳр бўйинда, сувнинг устида узайиб осилган гулларнинг кўруниши кўб латиф эмиш… Нозик-нозик сайраган қушларнинг …ҳавойи қўш қанотларининг учушинда кўрулатургон нимарсалардан эмиш!.. Эшитарманки, кечалари кўк юзинда ёшурунгон ёруқлар кўрунар эмиш… Мавж ва гирдобларидек ҳазин бўлган денгиз давоми…

Собир Ўнар. Дунё шундай турурму? (қисса)

Оилада бахтли бўлмаган инсон ҳеч қачон бахтли бўлолмайди. Лев ТОЛСТОЙ Уч кун ўтди. Дили хуфтон бўла бошлади. Шу кунгача у ажаб қилдим, хўб қилдим деб юрган эди. Аммо кунлар ўтиб ҳаёт бу қадар рутубатли, қоп-қоронғи бўлиб қолишини сира ўйлаб кўрмаган давоми…