Ҳулкар Тўйманова. Аросатдаги аёл (ҳикоя)

Худо ҳақидаги азалий баҳс-мунозара унга ҳам тинчлик бермасди. “Ҳа, тангри бор. У бутун борлиқнинг эгаси”, деган жўнгина иқрорга негадир бўйин ёр бермайди. Ҳеч қандай илоҳият йўқ, деб ёшлигиданоқ уқдирилган тушунча барибир хирагина бўлиб бунга соя ташлаб турарди. Муаллима ўзи каби давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Ҳайкаллар ороли (ҳикоя)

Биринчи сафар Тинч уммони вазмин чайқалади. Чексиз масофалар ўз қаърига сир яширган янглиғ узанган: улар бир вақтнинг ўзида ҳам ўз бағрига чорлайди, ҳам ундан итаради. Ҳозир эса сув юзасини қалин оқиш туман қоплагани боис қайиқдан туриб қаралганда бурун остинигина кўз давоми…

Фина Гарсиа Маррус (1923)

Фина Гарсиа Маррус (Fina García Marruz) – Куба шоираси, адабиётшунос, эссенавис. СОФЛИК Че Гевара хотирасига Марҳум энди жой эгалламас, Бошқаларга бўшатади жой. Бўлиб энди тупроқ — муқаддас, Эҳтиром ҳам кутмас ҳойнаҳой. Йўли қайга элтар номаълум, Энди азоб бермас ҳеч нарса, давоми…

Мирта Агирре (1912-1980)

Мирта Агирре (Mirta Aguirre Carreras) – Куба шоираси, журналист ва сиёсий арбоб. КЎНГИЛДАГИ ҲАҚИҚАТ ҲАҚИДА ШЕЪР Тушунмайсан, ахир, буни дўстгинам, Кел, англатай, лекин сўз билан эмас. Сўзда ифодалаш қийин жуда ҳам, Фақат тушунишга майл берсанг бас. Тушунтириб берай билганим қадар давоми…

Бонифасио Бирне (1861-1936)

Бонифасио Бирне (Bonifacio Byrne) – Куба шоири. УХЛАЁТГАН ҚУЛ Барча қувончлардан маҳрум саркаш қул, Кийгани, егани чаладир унинг. Эртадан-кечгача билмайди тиним Фақат илинжида зумлик уйқунинг. У қаҳр-ғазабни ичига ютган, Кўникиб қолгандир хокисорликка. Бутунлай унутган болалигини Хўжаси юзига боқолмас тикка. У давоми…

Хосе Форнарис (1827-1890)

Хосе Форнарис (José Fornaris) – Куба шоири. ЎЛКАМ ТОНГИ Мунча гўзал, мунча шукуҳли Уйғонишнинг қувонч ҳузури. Сирли титрар нам япроқ узра Саҳар чоғи ойнинг оқ нури. Ана, тўти, қанот қоқади, Гуаява шохлари ора. Мафтун этар сеҳрли патлар, Товланаркан ранго-ранг, сара. давоми…

Абу Али ал-Муҳассин ат-Тануҳий. Мароқли ҳикоятлар

* * * Қуйидаги воқеани менга Талҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Каннош сўзлаб берган: — Бир куни Сайф ўд-Давланинг улфатлари даврасида ўтирардим. Дўстона суҳбат асносида қандайдир бир одамни судраб олиб келишди. Амир нимадир деб, уни ўлимга буюрди, ҳукми дарҳол бажарилди.. Шунда давоми…

Карел Чапек. Ўғирланган ҳужжат (ҳикоя)

Тунги соат учда гарнизон комендатурасидаги телефон қулоқни қоматга келтириб жиринглай бошлади. — Бош штаб полковниги Ҳампл гапиряпти. Ҳузуримга зудлик билан ҳарбий полициянинг иккита мансабдор зобитини юборинг ҳамда подполковник Врзалга айтингки… ҳа, у разведка ва контрразведка бўлимида… бунинг сизга дахли йўқ, давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Миркомилбойнинг қазо бўлган намози (ҳикоя)

Извош гузардан ўтиб катта кўчага бурилди ҳамки, Ёқубхўжадан садо чиқмади. Бой икки-уч дафъа ҳамроҳининг авзоига зимдан кўз югуртирди. Ёқубхўжанинг қадди уникидан ярим қарич тик, шу боис у ўтирган ҳолида ҳам хийла салобатли кўринади. Одамлар, «Ёқуббойнинг шахсий қўриқчиси» деб гап тарқатишди, давоми…

Отабек Йўлдошев. Муҳим иш (ҳажвия)

Эрталаб мактабга келсам директоримиз Қўзивой ака коридорда уёқдан-буёққа бўзчининг мокисидек сабрсизланиб қатнаб турган экан. Мени кўриб бирдан юзи ёришди:– Вақтида келдинг-да. Эртоевни туман марказига муҳим иш билан юборгандим.  Унинг дарсини бугун сен ўтказиб тур, ука!– Ахир алгебрага тишим ўтмайдику, – давоми…