Антон Чехов. Хор артисткаси (ҳикоя)

Кунлардан бир кун, хор артисткаси ҳали ёшроқ, қўҳликроқ, овози ҳам ўткирроқ пайтларда унинг жазмани Николай Петрович Колпаков артистка боғида сават курсида ўтирар эди. Ҳаво обдон иссиқ ва дим эди. Колпаков ҳозиргина овқатланди ва бир шиша ёмон портвейн ичиб олди, табиати давоми…

Антон Чехов. Таниш эркак (ҳикоя)

Гўзал Ванда ёки паспортида ёзилишича ҳурматли гражданка Настасья Канавкина, касалхонадан шифоланиб чиққандан кейин, илгарилари ҳеч бошига тушмаган мушкул аҳволда: бошпанасиз, қўлида бир тийинсиз қолди. Нима қилсин? Даставвал у қарз берадиган кассага равона бўлди ва у ерда биттагина қимматбаҳо нарсаси — давоми…

Антон Чехов. Хонимлар (ҳикоя)

Ўзини инсофли ва мурувватли киши, деб юрувчи Н. губернасидаги халқ мактабининг директори, Федор Петрович бир куни идорасида ўқитувчи Временскийни қабул қилди. — Йўқ, жаноб Временский, — деди у, — истеъфо беришингиз зарур. Бу товушингиз билан ўқитувчилик қилиб бўлмайди. Ҳа, айтмоқчи, давоми…

Антон Чехов. Мудҳиш ҳол (ҳикоя)

Маҳкаманинг деҳқонлар иши юзасидан доимий аъзоси бўлган, ўттиз ёшларга кирган ёш Кунин Петербургдан ўз қишлоғи Борисовога қайтиб келиши биланоқ, Синьково қишлоқ руҳонийси Яков Смирнов ҳазратга отлиқ киши юбортирди. Беш соатдан кейин Яков ҳазрат етиб келди. Кулин уни даҳлизда қарши олиб: давоми…

Антон Чехов. Баҳорда (ҳикоя)

Ердан ҳали қор аримаган, кўнгил эса, баҳорни тусаб қолган. Агар сиз бир вақтлар оғир бетоб бўлиб тузалган бўлсангиз, соғайганингиздан кейин руҳингиз енгил тортганини биласиз, шундай пайтда номаълум туйғу-ҳислардан киши ҳайрон қолади ва ҳеч бир сабабсиз жилмаяди. Афтидан, табиат ҳам шу давоми…

Антон Чехов. Агафья (ҳикоя)

Мен С. уездида яшаган вақтимда, Дубов қишлоғи полизларига тез-тез бориб турардим, кўпинча у ерда сабзавотчи Савва Стукач, қисқа қилиб айтганда Савка олдига келиб турардим. Бу полизлар менинг энг севган ва «асосий» балиқ овлаш жойим эди. У ерга жўнаётганда уйга қайси давоми…

Антон Чехов. Ҳодиса (ҳикоя)

Эрталаб қуёшнинг равшан нурлари дераза ойналарини қоплаган уқадай музлар орасидан болалар бўлмасига кирмоқда. Сочлари олинган, бурни тугмачадай Ваня ва унинг тўрт яшар, жингалак соч, миққидай семиз, ёшига қараганда бўйи қисқа кўринадиган Нина уйқудан уйғонди-ю, кроватнинг панжаралари орасидан бир-бирларига хўмрайиб қаради. давоми…

Антон Чехов. Уйқу хумори (ҳикоя)

Округ судининг залида мажлис бўлмоқда. Растрат ва қаллобликда айбланган, башарасидан арақхўрлиги кўриниб турган ўрта ёшли бир жаноб қора курсида ўтирибди. Ориқ, кўкраги чўккан секретар айбномани ингичка товуш билан ўқимоқда. У на нуқтани писанд қилади ва на вергулни; шунинг учун товуши давоми…

Антон Чехов. Овчи (ҳикоя)

Дим ва нафасни қайтарувчи туш маҳали. Кўм-кўк осмонда булутдан асар йўқ… Қуёшнинг тиғидан сўлиб қолган ўт маъюс ва умидсиз боқади, ёмғир ёғса ҳам биз энди кўкармаймиз деяётганга ўхшайди… Сокин ўрмон қилт этмайди, унинг баланд учи аллақаёққа боқаётгандай ёки ниманидир кутаётгандай давоми…

Антон Чехов. Ҳаммомда (ҳикоя)

I — Ҳой, ҳаммомчи! — деб чақирди оқбадан, семиз бир жаноб, буғ орасида зўрға кўринган новча бўй, сийрак соқол, бўйнига катта мис крест осиб олган озғин кишига. — Буғхонангни тузукроқ қизитмайсанми? — Ҳаммомчи мен эмас, жаноби олийлари, мен сартарош бўламан; давоми…