Абдурашид Абдуғафуров. Осмондин мақтов ёғсин у қаламга

ёхуд Муҳаммад Паҳлавоннинг ҳазили Аввал 1479 йили тартиб берилган “Бадоеъ ул-бидоя”га, кейинчалик “Хазойин ул-маоний” китобини тузишда “Ғаройиб ус-сиғар” девонига киритилган қуйидаги ишқий ғазални Навоийнинг ўзи Машҳад шаҳрида бир саҳар чоғи қоғозга туширгани ҳақида гувоҳлик беради: Ҳар қаён боқсам кўзумға ул давоми…

Сирожиддин Саййид. Шоирлик ва шоирчилик (2004)

ДАРС Кузнинг ёмғирли кунларидан бирида Миллий университетимиз қошидаги Олий адабиёт курси талабаларига дарс ўтишим кераклигини айтиб қолишди.— Бормасангиз бўлмайди, планга киритиб қўйганмиз, шоирлик, шеърият ҳақида, тажрибангиз тўғрисида ўртоқлашсангиз, талабалар кутишади, — деди уларнинг «ўнбоши»си, озғин қорамтир шоир йигит.Мен ҳазиллашгандек бўлдим:— давоми…

Миркарим Осим. Зулмат ичра нур (қисса)

ЁШЛИК АЙЁМИНИНГ ИЛК БАҲОРИ Алишер чўккалаб олиб хонтахта устидаги каттакон бир китобни варақлаб, сурат кўриб ўтирар эди. Ов ва жанг манзаралари уни шу қадар қизиқтирган, хаёлини шу қадар ўғирлаган эдики, отаси келиб эшик олдида кавуш ечаётганини ҳам пайқамади. Кичкина Баҳодир давоми…

Аҳмад Аъзам. Ўзим билан ўзим (новелла)

1. ОДАМНИНГ ИСМИ Нега фақат битта исмга қарамман: Аҳмад, деб чақирсалар, лаббай, деб чопиб бораман.Мен шу Аҳмад деган исмга боғлиқман, сен ўзи кимсан, деб сўрасалар, Аҳмадман, дейман.Қаерда неки иш қилсам, яхшиси ҳам, ёмони ҳам исмимга ўтади: Аҳмад ундоқ қилибди, Аҳмад давоми…

Миркарим Осим. Яхшининг шарофати (ҳикоя)

— Тобакай мусофирликда рангингизни сарғайтириб юргайсиз, — деди бир куни Алишернинг ҳужрасига ташриф буюрган паҳлавон Муҳаммад. — Ўз шаҳрингиз Ҳиротға кетинг. Машҳад ҳавоси сизга ёқмади. Рангингизга қараб бўлмайдур, заъфарон.— Рост, Ҳиротни соғиниб рангим заъфарон бўлди. Қанот боғлаб учгим келиб турибдур. давоми…