Абдулла Орипов: «Яхши инсонларни кўрсам қувонаман» (2004)

— Абдулла ака, адабий гурунгларда ўтган асрнинг 60-йиллари ижтимоий ҳаётда юз берган янги бир эпкин ҳақида тез-тез эслаб турилади. Адабиётимизда воқеага айланган бир қанча шеърларингиз айни шу йилларда яратилган эди. Бугун ўша даврдаги ижодингиз, адабий жараён, муҳит ҳақида хотирлаганингизда, кўнглингиздан давоми…

Саидризо Ализода (1887-1945)

Саидризо Ализода 1887 йил 15 февралда Самарқандда таваллуд топган. Отаси ҳожи мир Махсум эронлик бўлиб, 1882 йилда Хуросондан Бухорога, сўнгроқ Самарқандга кўчиб келган. Саидризо Ализода олти йил Самарқандда мадраса таҳсилини олган, бир муддат отасига гилам сотишда ёрдамлашиб турган, бир рус давоми…

Вадуд Маҳмуд (1898-1976)

Вадуд Маҳмуд 1898 йилда Самарқанд округининг Юқори Дарғам туманига қарашли Тайлоқ қишлоғида таваллуд топган. Отаси Маҳмуд Пирмуҳаммад имом бўлган (1905 йили вафот этган). Онаси Анбара (1934 йили вафот этган) эса уйда болалари тарбияси билан шуғулланган. В. Маҳмуд дастлаб Самарқандда Абдуқодир давоми…

Сидқий Хондайлиқий (1884-1934)

Атоқли шоир, хаттот ва таржимон Сирожиддин Махдум Мирзоҳидохунд ўғли Сидқий 1884 йили ҳозирги Бўстонлиқ тумани Хондайлиқ қишлоғида туғилган. Араб, форс тилларини ўрганган. Хаттотликка қизиққан, замонасининг машҳур қилқалами Муҳаммад Шоҳмурод котиб (1850— 1922)га шогирд тушган. Сидқий тош йўниб, унга ишлов бериш, давоми…

Ҳожи Муин (1883-1942)

Ўтган асрнинг бошида Ватан озодлиги, халқнинг маърифати, миллатнинг тараққийси учун курашган илғор маърифатпарвар зиёлиларнинг сафида Ҳожи Муин Шукрулло ўғли ҳам бор эди. Ҳожи Муин 1883 йил 19 мартда Самарқандда туғилган. Отаси Шукрулло савдогар бўлиб, 32 ёшида вафот этади. Ўн икки давоми…

Файзулла Хўжаeв (1896-1938)

Атоқли давлат ва сиёсат арбоби, Бухоро жадидчилигининг фаол иштирокчиси, “Ёш бухороликлар” партиясининг раҳбарларидан бири Файзулла Хўжаев 1896 йил 1 июлда Бухоро шаҳрида йирик савдогар оиласида туғилган. У ёшлигида эски мактабни битириб, Бухоро мадрасасида ўқиган. 1907—1912 йилларда Ф.Хўжаев Москвада шахсий ўқитувчилардан давоми…

Убайдуллахўжа Асадуллахўжаeв (1878-1937)

Жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаларидан бири, давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек матбуотининг илк ташкилотчиларидан бири Убайдуллахўжа Асадуллахўжа ўғли (Убайдулла Хўжаев) 1878 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Рус-тузем мактабини тамомлагач, давлат муассасаларида таржимонлик билан шуғулланган. Кейинчалик Саратов университетининг ҳуқуқшунослик факултетини муваффақият билан тамомлаган. давоми…

Тўлаган Хўжамёров – Тавалло (1882-1937)

Тўлаган Хўжамёров — Тавалло ХХ аср бошлари Тошкент адабий муҳитининг кўзга кўринган намояндаларидан эди. У 1882 йили Тошкентнинг Кўкча даҳасида зиёли оилада туғилди. Аввал эски мактабда, сўнг Бекларбеги мадрасасида таҳсил олди. Бекларбеги мадрасаси бу даврларда Тошкент адабий ҳаётининг марказларидан бири давоми…

Саидносир Миржалилов (1884-1937)

Атоқли маърифатпарвар, Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатининг таниқли намояндаларидан бири Саидносир Миржалилов 1884 йили Туркистон шаҳрида таваллуд топган. Ёшлигидан ўта зийрак, тадбиркор ва меҳнаткаш бўлган Саидносир тужжорлик фаолиятини кичик бир газлама дўконини очишдан бошлаган. Кўп ўтмай у Туркистонда биринчи жадид мактабини давоми…

Саидаҳмадхўжа Сиддиқий – Ажзий (1864-1927)

Миллий уйғониш даврининг йирик вакилларидан бири, шоирб таржимон Саидаҳмад Ҳасанхўжа ўғли Сиддиқий — Ажзий 1864 йил Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани Ҳалвойи қишлоғида ҳунарманд оиласида таваллуд топди. Ёшлигида отаси вафот этиб, бобоси қўлида вояга етди. Янгаси қўлида савод чиқарди. Кейин Самарқанд давоми…