Эндрю Э. Хант. Шукрона (ҳикоя)

Яқиндагина хайрия фонди томонидан берилган жун адёл унинг елкаларини яхшилаб ёпар, бугун ахлат челагидан топган пойафзали оёқларини умуман қисмасди. Совуқ туннинг изғиринидан сўнг кўча чироқларининг тафти унинг қалбига ажиб илиқлик олиб кирарди… Паркдаги бурушиқ ўриндиқлар унинг толиққан белига жудаям таниш давоми…

Алан Е. Майер. Омадсизлик (ҳикоя)

Танамдаги шиддатли оғриқдан уйғониб кетдим. Кўзимни очишим билан каравотим олдида турган ҳамширани кўрдим. — Мистер Фуджима, — деди у, — омадингиз бор экан, сиз икки кун аввал Хирасимадаги бомбардимондан омон қолдингиз. Ҳозир сиз госпиталдасиз, ортиқ хавф остида эмассиз. Мадорсизликдан базўр давоми…

Жейн Орвис. Ойна (ҳикоя)

Ритани шафқатсизларча ўлдириб кетишгандан буён Картер ойна ёнида ўтиради. Телевизор ҳам, китоб ўқиш-у хат ёзиш ҳам йўқ. Унинг ҳаёти — парда ортида кўринган неки бўлса — ўша. Унга барибир, овқатни ким олиб келади, ҳисобни ким тўлайди… У хонани тарк этмайди. давоми…

Роберт Томпкинс. Ҳақиқатни қидириб (ҳикоя)

Ниҳоят, бу хилват, овлоқ қишлоқда унинг қидирувлари якунланди. Чириб, тўкилай деб қолган хароб кулбада милтиллаб турган олов ёнида Ҳақиқат ўтирарди. У умрида ҳеч қачон бундайин қари ва бадбашара аёлни кўрмаган эди. — Сиз — Ҳақиқатмисиз? Қартайган, бурушиқ алвасти тантанавор бош давоми…

Женни Эрпенбек. Жосус хотиралар (ҳикоя)

Яна ўша аччиқ хотиралар кўз олдимда гавдаланди. Сўнгги видолашув онлари Р. тўзғиган сочлари остидан гўё ғам азоби емириб адо қилган, аммо қордек оппоқ бир жусса бўлиб кўринар, у бўлса менга тақдир ҳукми билан банди этилган болишидан бошини аста қимирлатиб қисқа давоми…

Женни Эрпенбек. Кексалик ўйи (ҳикоя)

“Эндиликда қўлларим менга бўйсунмай қўяди”,- дея сўз бошларкан, аёл гўё ўзга оламга тушиб қолгандек атрофга аланглай-ди. У аввалгидек жуда ҳам ёш, ҳали ўттиз баҳорини қаршиламаган, нав ниҳолдек сий-мода гавдалансада, аслида ундай эмас эди. “Келаси ҳафта етмиш ёшга тўламан”,-дея сўзида давом давоми…

Ҳерта Мюллер. Тунги посбон (ҳикоя)

Заҳматкаш кекса тегирмон жим. Девор-лар сокин, том сукунатда. Ҳатто тегирмон чархлари ҳам тин. Виндиш электр чироғини ўчираркан, зиё зулмат бағрида эриб кета-ди. Тегирмон чархлари орасида тун изғий-ди. Гўё тим зулмат, оппоқ ун заррачалари-ни раққоса чивинлар-у, ҳатто бир-бирига суяниб, ғужанак тўп давоми…

Ҳерта Мюллер. Тубсиз жарлик (ҳикоя)

Хотира майдони атиргуллар билан безанган. Худди қуюқ чакалакзор эди улар. Табиат маликалари шу тарзда бир-бирла-рига чамбарчасбоғланиб кетган эдиларки, ҳатто ўтлоқ ҳавосиз бўғилиб қолди. Оппоқ, миттигина юмалоқланган қоғоз парчалари-дек ғунчалар атрофга нималарнидир аста шивирлайдилар. Мунаввар тонг отмоқда. Тез орада ҳаётнинг бўсағаси давоми…

Франс Ҳоолер. Тинчлик элчиси (ҳикоя)

Оппоқ бир кабутар қирғин уруш майдо-ни осмонида қанот қоқаркан, жангари вертолёт-нинг ваҳший парраклари уни бўлакларга бўлиб ташлади. Беғубор оппоқ патлардан бири бир уй ҳовлисига тушади, сўнг бир болакайнинг жажжигина кафтидан сокингина нажот маконини топади.Қисқа муддат ичида шу уйнинг катта-лари – давоми…

Виктор Гюго. “Қўрқув” (ҳикоя)

Франциядаги сиёсий тузумни ағдариб, ҳокимият бошига келишни ўзига мақсад қилган бир қанча бир-бирига қарама-қарши гуруҳлар бутун Парижни қамал қилган. Кун-у тун Париж кўчаларида тинимсиз қурол ўқлари изғир, ўқлар зарбига уй деворлари бағри қалқон эди. Гўё дод солганча деворлар тўкила бошлар, давоми…