Муродбой Низанов. Реклама (ҳажвия)

Жўра-ёронларнинг бори яхши. Қисинсанг, мас­ла­ҳат беради, қувонсанг, бирга қувонади. Хафа бўлсанг, ғамингни бўлишади. Хуллас, дўстинг кўп бўлса, юкинг ерда қолмайди.Тадбиркорлик билан шуғулланиб, бахтимни синаб кўрмоқчи бўлдим. Бу борада дўстларнинг маслаҳатига муҳтожлик сездим. Нега десангиз, ишларим юришмай қолди. Гоҳо пул топмайман, давоми…

Воҳид Исмоилов. Қўшиқ ҳам сўнади (ҳикоя)

У бўш вақт топди дегунча, шаҳар марказига – икки чети бўйлаб ҳовли-жойлар тизилиб кетган кўчага жўнайди. “Бахтлар водийси” деб аталадиган бу кўча унинг учун бир мўъзиза, сирли олам бўлиб туюлади. Бундан бирон-бир наф чиқадими-йўқми, унга барибир, ўша ерга шошилаверади. Саратоннинг давоми…

Ашурали Жўраев. Ширин пахта (ҳикоя)

– Ширин пахта! Ширин пахталар келди! Кимга ширин пахта?!Бу овоз ҳовлида ўйнаб юрган катта-кичик болаларга асалдай ёқади. Ширинлик ҳақидаги бу хушхабарни эшитиб, улар турган жойида қотади. Ҳатто ухлаб ётган болалар ҳам уйғониб кетиб “ширин пахта”, деб йиғлайди. Ширин пахтанинг мазасини давоми…

Ашурали Жўраев. Кичик Ватан (ҳикоя)

Ўшанда тўртинчи синфда ўқирдим. Оиламиз бош¬қа қишлоққа кўчадиган бўлди. Кўчишдан бир кун олдин акам билан отам молларни ҳайдаб янги уйимизга кетишди. Уларга итимиз ҳам эргашди. Кўчамиз, деган кундан бошлаб бобом қандайдир безовталаниб келди. Ранг-рўйи ўзгариб, нигоҳларига ғамгинлик инди. Хушчақчақ бобом давоми…

Ҳол Муҳаммад Ҳасан (1957)

Ҳол Муҳаммад Ҳасан (Холмамат Ҳасанов) – 1957 йил Сирдарё вилоятида туғилган. 1983 йил ТошДУ (ҳозирги Миллий университет)нинг ҳуқуқшунослик факультетини битирган. Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясида хизмат қилади.  “Оҳува”, “Қадимий қўшиқ”, “Ул куни устоз дедилар…”, “Сулувлардан сулувсан” номли шеърий тўпламлар муаллифи. Ўзбекистон  Ёзувчилар  давоми…

Муяссар Тиловова. Кўккўл қўшиғи (ҳикоя)

– Ўғлинг қанча кўп бўлса авлодларинг шунча бисёр, илдизинг мустаҳкам бўлади. Қиз бола бировнинг ҳасми, бир куни ўрнини топса, отасини ҳам, туғишганларини ҳам эсламайди. Фойда йўқ улардан. Вояга етказиб қўшқўллаб бировга топширгандан кўра, қизинг бўлмагани дуруст. Сайфи дароз бу гапларни давоми…

Муяссар Тиловова. Жиловсиз асов (ҳикоя)

Ер андак силкинди. Тоғу тошлар гумбурлади. Галадаги отлар довдираб, ўзларини қаёққа уришини билмай қолишди. Галабоши уларни тинчлантиришга ҳарчанд уринмасин, байталлар кишнаб, турли томонга тирқиради. Оналарининг бу ажабтовур ҳаракатларига тушунмаган янги туғилган қулунлар атрофга ҳайрон олайишарди. Кўз очиб юмгунча бўлиб ўтган давоми…

Муяссар Тиловова. Тўғон (ҳикоя)

Икки кундан бери шивалаб турган ёмғир тун яримга борганда жалага айланди. Момақалдироқ осмон гумбазини ёриб юборгудай гумбурлар, тез-тез чақнаётган чақмоқ ёруғида қишлоқнинг паст-баланд тепаликларидаги уйлари кўриниб кетади. Сув тарновдан челаклаб тушар, шаррос қуяётган жала томлар тунукасини доира қилиб чалади.– Ёмғир давоми…

Бахтиёр Генжамурод. Битикларим юрагимнинг манзараси (2012)

Тўрт-беш ёшимдаги гўдаклик пайтларим… Бобом Генжамурод Наҳан Қураш (Наҳан Қураш у кишининг лақаби – чўгирмадан ҳам катта телпак дегани) чордона қуриб, мени олдига олиб ўтирарди. Унинг ўғли Алламберган – менинг отам “Алпомиш”, “Қоблан”, “Эдигей”, “Қирқ қиз”, “Чориёр” достонларидан тўлғов ёки давоми…

Саъдулло Қуронов. Ибтидо ва модерн (2012)

ХIХ аср охирларига келиб фалсафа ва санъатда борлиқни ўзга бир йўсинда англашга, ифодалашга уринишлар кучая боради. Ф.Нитше, З. Фрейд, А.Бергсон, У.Жеймс каби мутафаккирларнинг қарашларидан таъсирланган ижодкорлар санъатга янги, модернизм йўналишини олиб кирадилар. Модернизм йўналишида ижод этувчи санъаткорларда миф, қадимги афсона давоми…