Саид Аҳмад. “Вақт“нинг туғилиши (1969)

(Бир шеър тарихи) Бутун илҳомини, талантини, билиму билағонлигини халқига, халқининг орзу-умидларига бағиш­ламаган ёзувчи чинакам халқ ёзувчиси бўлолмайди. Ажойиб сўз санъаткорлари қолдирган мерос – бадиий адабиёт хазинасига кўз ташласак, бутун умрини халқ манфаатлари йўлида сарфлаган катта талантларни кўрамиз. Ғафур Ғулом ана давоми…

Қулман Очилов. Гардан ва гардун (қисса)

Тугамайдиган  базм  йўқ. (Мақол) Ўқ Бош прокурор ўринбосари! Ҳа, айнан ўзи! Республика бош прокурорининг ўринбосари. «Дуэл»га чақирибди! Рашид бу воқеани бировдан эшитса, ишонмасди. Ўзи кўрди. Ўзи гувоҳ. Ёқангни ушламасдан иложинг йўқ. Қилмиши учун не бир жойларда, не бир акобирларга сўзу давоми…

Ғайбуллоҳ ас-Салом. Бизнинг дорилфунунларимиз (1989)

Тошкент шаҳар фирқа қўмитасининг XI пленумида қилинган маърузада олий ва ўрта мактабнинг ўн минглаб битирувчилари орасида… саводсиз дипломлилар, маънавий қадриятларни йўқотган ёшлар тобора кўпайиб бораётганлиги айтилган эди. Ўқиймиз: «Шуниси ажабланарли ҳолки, олий ўқув юртларида носоғлом эҳтирослар бошқа ҳар қандай муассасалардагига давоми…

Миллатнинг нишони (миллий ёзувимиз ҳақида баҳс) (2017)

Кейинги вақтда миллий ёзувимиз теварагида баҳслар қайта жонланди. Бизга қайси графикага асосланган алифбо маъқул: кириллми ёки лотин? Жамият бу саволга жавобда гўё икки гуруҳга ажралган: бир тараф кириллни ёқласа, бошқаси лотинни маъқул кўраётир. Биз миллий ёзув масаласи ғоят муҳим эканини давоми…

Анатоль Имерманис (1914-1998)

Анатоль Имерманис (Anatols Imermanis, 18 ноябрь 1914 — 13 ноябрь 1998) — латвия ёзувчиси, шоир, журналист, сценарист. Латвияда хизмат кўрсатган маданият ходими (1974). НАВОИЙ Ойбекка Қуёш михлангандай шаҳар тепасида, Ҳоври ёндирарди Ҳиротни беҳад. Шундай жазирада куйиб беадад, — Серҳашам шаҳарнинг давоми…

Собир Ўнар. Адабиёт эътиқодни тарбиялайди

Адабиёт, шаксиз, тарбия воситаларидан бири. Илло, эътиқод эмас, эътиқодни парваришлаш усулидир, шу маънода уни эътиқоддан айрим ҳолда кўрсатиш нотўғри, адабиётимизни улуғликка, мумтозликка кўтарган зотлар… Буюк Иймон эгалари эди! Гўрўғли Ғиркўк дулдулини миниб, қирқ йигитни қабатига олиб ёв устига саваш қилганда, давоми…

Ўзбекча аудиокитобларни сотиб олинг!

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти “Санъат гулшани” овоз ёзиш студияси қуйидаги аудиокитобларни тақдим этади: № Асар муаллифи Асарнинг номи 1 Тоҳир Малик Алвидо, болалик 2 Аббос Саид Беш  кунлик  дунё 3 Тоҳир Малик Иблис  девори 4 Мурод Мансур Жудолик диёри 3-китоб давоми…

Ўзбек насри (532 та)

Ўзбек насри Аббос Саид. Қария (қиссалар, ҳикоялар) Абдулҳамид Чўлпон. Ҳикоялар, таржималар Абдулҳамид Исмоил. Жинлар базми Абдулҳамид Исмоил. Муртад (қисса) Абдулла Айизов. Полвон йиғлаган тун (қисса) Абдулла Чимирзаев. Ҳаёт ёғдулари (ҳикоялар) Абдулла Қаҳҳор. Асарлар. 5 жилдлик. 2-жилд. Қўшчинор чироқлари Абдулла Қаҳҳор. давоми…

«Ёшлик» журналининг 2016 йил сонлари тўлиқ тўплами

“Ёшлик” № 1, 2016 ДЕБОЧА Тарбиянинг олтин тамойили АДАБИЙ ГУРУНГ Низом Комил: Тўғри таржима – яхши таржима дегани эмас… НАЗМ Воҳид Луқмон. Нафасинг кўксимни нурга тўлдирар Юлдуз Ўрмонова. Шабнам кўзларингдай мусаффо БОБОСЎЗ Навоийдан 9 SMS Минг қарғаға бир кесак НАСР давоми…

Буробия Ражабова. Боқий васиятномалар

Навоий ижодида ижтимоий фикр ва поэтик талқиннинг бетакрор намуналаридан бири шоир қаламига мансуб ўттиздан ортиқ васият ва васиятномалардир. “Мажолис ун-нафоис” асаридаги Мир Шоҳий, Мавлоно Қабулий, Мавлоно Лутфий тўғрисидаги фиқраларда қалам аҳли, ижодий жараён билан боғлиқ васиятлар қаламга олинса,”Хамса” сюжетида фақат давоми…