Ҳабиб Сиддиқ. Сўраганингиз нима эди? (ҳажвия)

Асаб касалликлари шифокори ҳузурига хотинини олиб келган киши ҳасратини тўкиб солиб ёрдам сўради. Шифокор беморни кўздан кечирар экан савол берди:— Ўзи паррандачилик маҳсулоти, рангги оқ нарса нима?— Тош,— деди бемор.— Мана шунақа аҳвол, — деди эр хўрсиниб.— Товуғингиз туққан нарса, давоми…

Эркин Усмон. Даладаги ҳангома (ҳажвия)

«Бўстон» жамоа хўжалигига телевидениедан деҳқонлар ҳақида кўрсатув тайёрлаш учун келишди.Хўжаликда ер билан тиллашадиган кишилар кўп экан. Улар орасидан бир кам етмиш ёшли Хўжавой миробни танлашди. Ёшига нисбатан эпчил ва чаққон бу қорамағиз одам андак асабий экан, «Йўқ, кинога тушмайман, мен давоми…

Жаҳонгир Исмоилов. Сотилмайдиган одам (ҳажвия)

Янги русумдаги қора «Нексия» касалхона дарвозаси ёнига келиб тўхтади. Қоровулхона ичкарисидан туриб очиладиган темир дарвоза берк эди. Ичкарида бамайлихотир чой ичаётган қоровул машина ҳайдовчисининг «дарвозани очинг», дегандек кетма-кет чалган сигналига ҳатто эътибор ҳам бермади. Шундан сўнг «Нексия»нинг орқа эшигидан ўрта давоми…

Муҳаммад Очил. Шафтоли (ҳажвия)

Қурбон қассоб хастахона палатасида билагига бошини қўйганича мудраётганди, мушук тирнагандек эшик қитирлади. Бемор ҳушёр тортди. «Ким кўргани келдийкин? Каттаси бўлса, шартта очиб.. Ёки супрақоқдисимикин? Ким келса ҳам дуруст бўлди. Қорин очиб таталаётганди…» — Ким у? Кир-киравер…Эшик табақаси қия очилиб, олдин давоми…

Муҳаббат Ҳамидова. Вазият ўзгарди (ҳажвия)

Шаҳар йўл бошқармасининг бошлиғи Ҳалим Халилович эндигина ишдан қайтиб келганди ҳамки, телефон жиринглади.— Эшитаман!Гўшакдан кимнингдир йиғлоқи овози эшитилди:— Яхшимисиз хўжайин. Фалокат юз берди, расво бўламиз энди. Каттанинг отаси қазо қилибди.Бу гапдан Ҳалим Халиловичнинг жаҳли чиқди. Ўлса ҳокимнинг отаси ўлибди. Бу давоми…

Илҳом Зойир. Хабарнома (ҳажвия)

Ишдан қайтаётиб почта қутисидаги аллақандай қоғозга кўзим тушди. Олиб қарасам — «Хабарнома». Унда катта сумма олишим билдирилган эди. Суюниб кетдим. Негаки кейинги вақтларда қарзга ботиб, сиқилиб юрган эдим. Тўртинчи қаватга қандай кўтарилганимни билмайман. Эшикни очган хотинимга нуқул тиржаяман. — Намунча, давоми…

Илҳом Зойир. Анкета (ҳажвия)

Ҳотам Хуррамов яхши ходим бўлгани билан сал тўқимтабиат одам. Айтишларига қараганда, шу ерда ишлаётганларига қирқ йилдан ошибди. Кеча Ҳуррамовни Эгам Рабиевич чақирибдилар. «Сиз шу соҳанинг пирларидансиз — суягингиз шу ерда қотган. Хўп десайиз, сизни мукофотга тавсия этмоқчимиз. Бир-иккита жой билан давоми…

Ғайратли Шер. Ўзимдан чиққан бало (ҳажвия)

Зимдан кузатсам, бирин-кетин уйланиб, бўйнига олахўржин тушаётган жўраларим тамоман бошқа одамга айланиб қолишяпти. Улфатларга ортиқча қўшилиш йўқ, кечқурунлари кўчага чиқиш чекланган, қадрдонларнинг яхши кунларига шерик бўлиш учун нари борса бир соатча вақт топилади. Ана шундай камнамо бўлиб қолаётган оғайниларга бир-икки давоми…

Муҳаббат Ҳамидова. Ўрганиб кетади (ҳажвия)

Ангрендан, тўйдан қайтяпман. Бироқ, кайфиятим тўйча эмас. Негаки, кутилмаганда ҳаво айниб, челаклаб ёмғир қўйди. Машинамнинг сувсидиргичи яхши ишламайди. Буёғи ўзингизга маълум. Шунча кундан буён тузатиб оламан ёки алмаштираман, деб юраверибман. Олдинги ғилдираклар ҳам чананинг оёғидек сип-силлиқ. Йўл эса узоқ. Ноилож давоми…

Абдураззоқ Обрўй. Каллангга қойил, хотин (ҳажвия)

Ким агар хотиндан ақлли маслаҳат чиқмайди, деса, бекорларни айтибди. Баъзан-баъзан хотиннинг гапига ҳам кириб туриш керак. Ўзимдан қиёс.— Дадаси, — деди бир кун хотин, — ҳозир ҳамма пул киракашларда. Битта машина олмасангиз, биримиз икки бўлмайди.— Тўғри айтасан, — дедим мен давоми…