Марат Шарипов. Фақат эҳтиёт бўлинглар! (ҳажвия)

— Сизларни бу ерга йиғишимдан мақсад, муҳим бир масалани ҳал этиш, — деди Мингбоев оромкурсига янада яхшироқ ястаниб олар экан. — Биласизлар, анчадан буён биргаликда сув келса симириб, тош келса кемириб келяпмиз. Аммо сўнгги кунларда бир ўй менга сира тинчлик давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Жарима (ҳажвия)

Нусрат Баракаев котибаси дамлаб қўйган қайноқ чойдан хўплаб, хона бурчагига қўйилган телевизорда машҳур хонанда куйлаётган қўшиқ оҳангига тебраниб, гоҳ ўзи ҳам қўшилиб ҳиргойи қилиб ўтирганди.— Ассалому алайкум, Нусрат Баракаевич, — дея сочларини устарада қирдирган, пастак бўйли, семиз гавдали бош ҳисобчи давоми…

Дамин Жумақул. Гапингизга қўшиламан (ҳажвия)

Тунги дискотекага ўхшаб тўс-тўполон, шовқин-суронга тўла тўй базмида бошловчининг кўзидан панароқ жой топиб ўтирдим. Келин-куёвни қутлаш учун базм иштирокчиларидан бирига сўз берилди. Сўзга чиққан басавлат киши «олдинги гапларга қўшиламан», деб сўз бошлаган эди, қаршимдаги йигит хандон отиб кулиб юборди. Менинг давоми…

Адҳам Дамин. Шайдо кўнгил (ҳажвия)

Дунё гўзал, хаёллар эса уни янада гўзал қиларкан. Эҳ-ҳе, бу мўътабар бошга капалак мисол оҳиста келиб қўнадиган чексиз хаёллар йигитлик чоғларингда кўнгил қўйган соҳибжамол ҳақида, ўша қора қош, қора кўз жононга бўлган оташин муҳаббатинг ҳақида бўлса-чи, оҳ-оҳ, бу гўзал дунё давоми…

Муҳаммад Очил. Шаҳар кўрган Шодиқул (ҳажвия)

Мулла Мойлибойнинг кенжаси Шодиқул шаҳарда яшайди. Ўқитган ўқитувчилари: «Бу бола одам бўлмайди, ғирт чаласавод!» дейишарди. Йўқ, бинойидай… Ҳафта-ўн кунда, айниқса байрам, ҳайит кунлари «иномарка» машинасини «бип-бип»латиб келиб, қишлоқдошларнинг кўзини ўйнатиб кетади. «Нима иш қиласан шаҳарда?» деб сўраганларга кўкрак кериб: «Бизнес!» давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Нима билан урди (ҳажвия)

Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида вилоят партия қўмиталари иккига: саноат ва қишлоқ хўжалик партия қўмиталарига, бўлинган эди.Вилоятнинг нуфузли идорасига бошини дурра билан боғлаб олган аёл келибди. Эшикбонлар ундан келишининг мақсадини сўрашипти.— Обкўмга арзим бор, — депти аёл.— Қайси обкўмга?— Обкўмга-да!— Ҳозир давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Қайтган дуо (ҳажвия)

Баҳодиржон деган ҳазилкаш улфатимиз бор. «Эшон ака» деб ҳазиллашиб юрамиз. Бир гал пахта йиғим-теримига чиқишганда бригада бошлиғи депти:— Мана шу тракторчимиз жа-а яхши йигит-у, келин билан оралари чатоқ бўлиб қолиб, сал хафа бўлиб юрипти-да. Эшон ака, бир дуо қилинг, зора давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Сўраганингиз нима эди? (ҳажвия)

Асаб касалликлари шифокори ҳузурига хотинини олиб келган киши ҳасратини тўкиб солиб ёрдам сўради. Шифокор беморни кўздан кечирар экан савол берди:— Ўзи паррандачилик маҳсулоти, рангги оқ нарса нима?— Тош,— деди бемор.— Мана шунақа аҳвол, — деди эр хўрсиниб.— Товуғингиз туққан нарса, давоми…

Эркин Усмон. Даладаги ҳангома (ҳажвия)

«Бўстон» жамоа хўжалигига телевидениедан деҳқонлар ҳақида кўрсатув тайёрлаш учун келишди.Хўжаликда ер билан тиллашадиган кишилар кўп экан. Улар орасидан бир кам етмиш ёшли Хўжавой миробни танлашди. Ёшига нисбатан эпчил ва чаққон бу қорамағиз одам андак асабий экан, «Йўқ, кинога тушмайман, мен давоми…

Жаҳонгир Исмоилов. Сотилмайдиган одам (ҳажвия)

Янги русумдаги қора «Нексия» касалхона дарвозаси ёнига келиб тўхтади. Қоровулхона ичкарисидан туриб очиладиган темир дарвоза берк эди. Ичкарида бамайлихотир чой ичаётган қоровул машина ҳайдовчисининг «дарвозани очинг», дегандек кетма-кет чалган сигналига ҳатто эътибор ҳам бермади. Шундан сўнг «Нексия»нинг орқа эшигидан ўрта давоми…