Нурулло Остон (1955)

Нурулло Остон 1955 йилнинг 10 сентябрида Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида туғилган. 1981 йил Тошкент Давлат Университет журналистика факултетини, 1989 йил Ленинград олий партия мактабини тугатган. Н.Остонов 1991 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзосидир. Унинг “Юлдузлар чақнаган тун”, “Баҳор рақси”, “Йўлдаги булоқ”, давоми…

Ҳамза Имонбердиев (1954-1997)

Ҳамза Имонбердиев 1954 йил 21 декабрда қўшни Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилоятига қарашли Сузоқ қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Ўрта мактабни аъло баҳоларбилан тамомлагач, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтига ўқишга кириб, уни имтиёзли диплом билан битирди. Шоир узоқ йиллар “Тонг юлдузи” давоми…

Асрор Мўмин (1954)

Асрор Мўмин 1954 йил 14 январда Самарқанд вилоятида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган (1979). Турли йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида, “Спорт” газетасида бўлим мудири, Бош муҳаррир ўринбосари, Бош муҳаррирнинг биринчи ўринбосари, «Кўзгу» газетасида Бош муҳаррир ўринбосари, Бош муҳаррир вазифасини бажарувчи, “Жаҳон давоми…

Абдунаби Бойқўзиев (1954)

Абдунаби Бойқўзиев 1954 йил 15 ноябрда Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган (1983). Турли йилларда Ғафур Ғулом номли Адабиёт ва санъат нашриётида ходим, “Муштум” журналида адабий ходим, бўлим мудири, “Совет Ўзбекистони” газетасида мухбир, “Халқ сўзи” газетасида катта давоми…

Аҳли Расул Муҳаммад (1952)

Аҳли Расул Муҳаммад (Абдурасул Мамадалиэв) 1952 йил августида Тожикистоннинг Шаҳристон туманидаги Ўроқли қишлоғида туғилди. 1969 йилда Зафаробод туманидаги 1-ўрта мактабни, 1974 йилда эса Ленинобод давлат педагогика институти (ҳозирда ХДУ) филология факултетини тамомлади. Кўп йиллар ўрта мактабларда ўзбек тили ва адабиёти давоми…

Умида Абдуазимова (1953)

Умида Абдуазимова 1953 йилда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани „Бободеҳқон“ маҳалласида туғилган. Ўрта мактабни олтин медал билан тугатиб, Тошкент давлат университетининг журналистика факултетига ўқишга кирган. Ўқишни битиргач, Ўзбекистон телевидениеси адабий кўрсатувлар муҳарририятида ишлаган. 1990-1995 йилларда „Маърифат“ газетасида бўлим муҳаррири ва Бош давоми…

Шарифа Салимова (1951)

Шарифа Салимова 1951 йили Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган. “Ҳаёт завқи”, “Менинг баҳорим” , “Ҳизр булоғи” тўпламлари нашр этилган . * * * Олтинранг япроқлар шивирлаб ётар… Олтинранг япроқлар…олтинланган ҳис… Олтинранг япроқлар қисматни ичар: – Яшил давоми…

Шукур Қурбон (1951)

Шукур Қурбон (Олимжон ўғли) 1951 йилда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида хизматчи оиласида туғилган. ЎзМУнинг филология факултетини битириб (1968—73), «Шарқ юддузи» журнали таҳририятида иш фаолиятини бошлаган. Шундан кейин Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилоят бўлимида, Ўзбекистон телерадиокомпаниясида, «Соғлом авлод учун» журнали муҳарририятида давоми…

Маҳкамбой Умаров (1949-2021)

Маҳкамбой Умаров 1949 йилнинг 9 февралида Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги Тузел қишлоғида таваллуд топган. Ўрта мактабни тамомлаб, Низомий номли Тошкент давлат педагогика институтининг қозоқ тили ва адабиёти факултетида таҳсил олган. Маҳкамбойнинг отаси — Умар Шоди ўғли Тошкент вилоятидаги машҳур халқ давоми…

Рустам Назар (1949-2012)

Шеър ёзишни болалигидан бошлаган Рустам Назар (Жуманазаров) 1949 йилнинг 8 сентябрида Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманидаги Оталиқ қишлоғида ишчи оиласида туғилган. Отаси Жуманазар Аваз ўғли оддий касб эгаси бўлса ҳам адабиёт ва мусиқага ихлоси баланд, шоиртабиат одам эди. Ўрта мактабни тамомлагач, давоми…