Обид Расул (1922-2001)

Таниқли болалар шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими аълочиси Обид Расул ўз ижодий фаолиятини жажжи ўғил-қизларимиз учун қувноқ шеърлар ёзишга бағишлаган. Унинг „Кўк чакмонли йигитча“, „01мазор“, „Қувноқ болалар”, „Асал амаки“, „Садаф тишли амаки“, „Чашма“, „Келинг бизнинг полизга“ сингари бир талай давоми…

Пўлат Мўмин (1922-2004)

Пўлат Мўмин ёшлигиданоқ адабиётга ҳавас қўйди. У Тошкент педагогика билим юртида ўқиб юрган вақтида адабиёт тўгарагига фаол қатнашди. Адабиётни қунт билан ўқиди, ўрганди. Ҳозирги Низомий номли Тошкент давиат педагогика университетининг ўзбек тили ва адабиёти факултетига ўқишга кириб, уни муваффақиятли тамомлагач, давоми…

Ҳамидулла Ёқубов (1921-2001)

Таниқли болалар шоири Ҳамидулла Ёқубов 1921 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Педагогика билим юртини битиргач, бир неча йиллар ўқитувчилик қилган. Ҳамидулла Ёқубов иккинчи жаҳон урушининг қатнашчисидир. Унинг „Салом бериб ўтамиз“, „Ойга пойга“, „Телеграмма“, „Анорзор“, ,,Ўн бола“, „Қуёш совғаси“ каби ўнлаб китоблари давоми…

Толиб Йўлдош (1919-2002)

Толиб Йўлдош 1919 йили Тошкентдаги Ҳовузбоғота маҳалласида туғилган. Тошкент давлат университетининг тил ва адабиёт факултетида таҳсил олган. Унинг „Чол билан бўри“, „Бахтиёрлар қўшиғи“, „Гул ҳақи“ (1972), „Кўнгил деганлари“ (1976), „Ёз элчиси“ (1986), „Тойчоғлигим“ (1988), „Умид ғунчаси“, „Дўмбоқчалар“, „Бизнинг уйда“, „Яша“, давоми…

Шукур Саъдулла (1912-1972)

Шукур Саъдулла 1912 йилнинг 15 январида Жиззах шаҳрининг Тошкентлик маҳалласида хизматчи оиласида туғилди. У 7 ёшга тўлганда маҳалладаги эски мактабга боради ва у ерда тез савод чиқаради, сўнгра янги ташкил этилган Наримонов номли мактабда ўқишни давом эттиради. 12 ёшида мактабни давоми…

Зафар Диёр (1912-1946)

Зафар Диёр 1912 йилда Наманган вилоятининг ҳозирги Чуст туманидаги Самсоқтепа қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. 1916 йилда Зафарлар оиласи Тошкент шаҳрига кўчиб келади. Зафарнинг отаси дала ишларида, онаси эса босмахонада меҳнат қилардилар. 1927 йилда Зафар тўлиқсиз ўрта мактабни битиради ва Самарқанддаги давоми…

Эргаш Шермат Булоқбоши (1910-1995)

Эргаш Шермат (Булоқбоши) 1910 йили Фарғона водийсининг Хўжаобод туманидаги Булоқбоши қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Ота-онасидан анча эрта етим қолиб, қариндошлар қарамоғида ўсди. Олдинига эски мактабда илм олади, 1926 йили Тошкентга келиб маърифат билим юртига ўқишга киради. 1931 йили Тошкент ҳуқуқшунослик давоми…

Султон Жўра (1910-1943)

Султон Жўра 1910 йилнинг 15 январида ҳозирги Бухоро вилоятининг Шофиркон туманидаги Қағалтом қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. 1930 йилда Бухоро Педагогика билим юртини битирди. Султон Жўра 1931-1938-йилларда Бухоро рабфагида, 1938-1941 йилларда Андижондаги ўқитувчилар илмгоҳи ва Педагогика билим юртида тил ва адабиётдан давоми…

Илёс Муслим (1909-1993)

Ўзбек болалар адабиётининг таниқли вакили Илёс Муслим 1909 йилда Бишкек шаҳрида туғилган. 1931 йилдаТошкент педагогика билим юртини тугатган. Шундан сўнг у нашриётда ишлади. Илёс Муслим 1928-йилдан ижод билан шуғуллана бошлади. Биринчи шеърлар тўплами „Ўсув“ 1932-йилда нашр этилди. У „Турналар“, „Бизнинг давоми…

Чустий (1904-1983)

Шоирнинг асл исми Набихон Хўжаев бўлиб, у 1904 йил 20 февралда Чуст шаҳрида тўқувчи оиласида туғилган. Унинг отаси Нуриллахўжа ҳам зиёли киши бўлиб, Туробий тахаллусида ажойибғазал, мухаммас ва маснавийлар яратган эди. Чустий Алишер Навоийнинг юбилейи муносабати билан 1939 йили Тошкентга давоми…