Тан-сиҳатлик — туман бойлик

Ўтган замонда бир қашшоқ донишманд чолнинг олдига келиб:— Ота, ейишга ноним, кийишга кийимим йўқ, жуда қийналдим, нима қилишимни билмай қолдим. Энди қаерга бориб дод десам экан? — дебди. Чол:— Сен камбағалмисан? — деса, у:— Ҳа, бола-чақаларим ва ўзим очман, кийим-кечагимиз давоми…

Эр-хотин ва ўғрилар

Бир куни кечаси эр-хотин чой ичиб ўтиришган экан, ўғрилар томда дупурлаб юриб қолишибди. Буни сезган уй эгаси, хотинига:— Чойни шопир, Шомуродга бер, тўрдаги тўрттовига бер, адандаги олтисига бер, ўзинг ичиб менга бер, ухлаб ётганлар балони ичсин! —дебди.Буни эшитиб ўғрилар: «Одам давоми…

Лопчи

Тошкентда бир лопчи бор экан. У ўзини бирдан-бир лопчи деб билар экан. У бир куни Қўқонда ҳам бир катта лопчи борлигини эшитибди. Уни мот қилиб келиш учун Қўқонга жўнабди. Қўқонга боргач, лопчининг уйини қидириб топибди. Эшикни тақиллатибди. Лопчи уйида йўқ давоми…

Етти аҳмоқ

Бир куни етти аҳмоқ бозорга ўйнагани чиқишибди. Юриб-юриб қорнилари очибди. Улар пул йиғишиб еттита хурмача қатиқ ва еттита нон олишибди. Энди олган нарсаларини ейиш учун жой излашиб, бир чеккага ўтишибди. Улар атрофга қарасалар, қўлларини ювиш учун сув кўринмабди. Шунда уларнинг давоми…

Соқи мумсик билан Боқи мумсик

Бир замонда Соқи мумсик билан Боқи мумсик деган икки киши яшаган экан. Улар ўтакетган мумсик эканлар. Бир-бирларига сувни ҳам раво кўрмас эканлар.Бир куни Соқи мумсик Боқи мумсикникига меҳмон бўлиб борибди. Борса, Боқи мумсикнинг хотини нон ёпаётган экан. У Соқи мумсикни давоми…

Икки аҳмоқ

Бир отлиқ киши мачитнинг олдидан ўтиб кетаётиб, ўтирган икки кишига салом берибди. Иккаласи бирдан алик олибди. Отлиқ кетгандан кейин иккала ўтирган талашибди.Бири: «Нега сен алик олдинг? У саломни менга берди-ку», деганда иккинчиси туриб: «йўқ, у саломни менга берди», дебди.Шу ерда давоми…

Араб лаққи

Қадим замонларда Бухоронинг бир подшоҳи бўлиб, унинг молу дунёси кўп экан. Фарзандлари ҳам анча экан. Подшо кайфу сафони, ўйин-кулгини яхши кўрар, унинг саройида сонсиз ҳофизлар, чолғувчилар, қизиқчилар ҳам бор экан. У, бирор жойга боргудай бўлиб қолса, аҳли санъатни ҳам ўзи давоми…

Ношуд бола

Сағир бўлиб момомнинг қўлида қолдим. Момомнинг учта бузоғини боқиб юрдим. Унинг биттасини бўрига олдириб юбордим. Момом урди, қочиб бориб Боймоқли деган қишлоқда бир кампирнинг эчкисини боқдим. Бир кун кампир:— Эчкилар сут бермай қолди, мен боқайин, сен улоқларни боқиб, сув олиб давоми…

Хафа бўлиш йўқ-а?

Болтабой акаси Тешабойни очликдан ўлдирган золим бойдан ўч олиш учун бойнинг ҳовлисига қараб йўл олибди. Бой бир неча кундан бери хизматкор қидириб, тополмай хафа бўлиб ўтирган экан. Болтабойни кўриши билан севиниб кетибди. У Болтабой хизмат сўраб келган бўлса керак, деб давоми…

Домла билан хизматкор

Бир домланинг хизматкори бор экан. Домла хизматкорига:— Шу ҳўкиз қўшга ярамай қолди, бозорга олиб бориб сотиб кел, — дебди.Хизматкор ҳўкизни етаклаб бозорга бораётганда бир дарахтдаги сассиқпопушак «поп-поп» дебди.— Ҳа, ука, ҳўкиз оласанми? — дебди хизматкор. Попушак яна популабди. Хизматкор:— Икки давоми…