Муҳаммад Али. Алтойир юлдузи (ҳикоя)

Бундан бир неча лаҳзагина Мовароуннаҳр ҳукмдори бўлган, “онҳазрат”, “етта иқлим шаҳаншоҳи” ва ҳаказо унвонлар соҳиби Мирзо Улуғбек кўҳна Кўксарой пиллапояларидан тушиб келар экан, ажабо, ўзини бағоят енгил сезди. Оллоҳга шукур! У ортиқ машҳур салтанат подшоси эмас, унинг елкасида улкан мамлакат давоми…

Қўчқор Норқобил. Гулдурак момо (ҳикоя)

Игнага ип ўтказолмай қолганига анча бўлди. Кўз қурғур хиралашган. Ёш ҳам саксонга сабоқ бериб турибди. Лекин ўзи анча тетик. Овозини айтмайсиз, гулдурайди — гапни замбаракнинг ўқига боғлаб отади, тушган жойини ўпириб кетади. Қишлоқда катта-кичик уни гулдурак момо дейди. Ўзиям ўрганиб давоми…

Омон Мухтор. Ёзилмаган ҳаёт (ҳикоя)

Ёш ёзувчи Исмоилга поччаси Сайфулла ака:— Фарғонага бир бормоқчиман. Довондан ўтиб. Ҳеч кўрмаганман, — деди. — Қўйлиқдан тўрт-беш соатлик йўл экан.— Машина тутиб нима қиласиз? Ўзим оббораман, — деди Исмоил.Сайфулла ака Қўйлиқдан ичкарироқда, қишлоқда яшар эди. Ёшликда табелчи, сувчи бўлган, давоми…

Ўзбектош Қиличбек. Хушомад (ҳикоя)

Саратоннинг сўнгги куни. Қуёш уфққа ёнбошлаган.Қишлоқнинг сийрак жойлашган пахса уйларини туташтирган ўнқир-чўнқир йўлда икки синфдош йигит гаплашиб туришибди. Соқоли ўсиқ, паҳмоқ сочли Толмасбек велосипедига омонатгина суяниб олган.— Эртага ўроғингни қўлтиқлаб даламизга ўтаверасан, — деди кетишга чоғланган Толмасбек. — Вақтини айтиб давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов. У — сиз эмас… (ҳикоя)

Медицина фанлари доктори, профессор Камол Камоловични ҳамма “Баркамол домла”, деб таърифлайди. Чиндан ҳам киройи домла шундай бўлса!Ғоят билимдон, ўз соҳаси бўйича унинг олдига тушадиган олим топилмайди, касбдошлари орасида зўр эътимодга эга. Студенту аспирантлар иззат-ҳурматини қозонган; у институт остонасига қадам қўйдими, давоми…

Қамчибек Кенжа. Индамас одам (ҳикоя)

Журъат тўйхонага кирганида базм бошланиб кетган эди. Уни чеккароқдаги столлардан бирида, иккинчи қават билан бўйлашиб турган қорагилос остига ўтқазишди. У ўнг биқинидаги ёши ўтинқираган кўз таниш кишига сустгина қўл узатиб, “яхшимисиз”, деб қўйди-да, ён-верига олазарак назар ташлади. Негадир яқин қўшнилари давоми…

Содиқжон Иноятов. Деҳқонбойнинг таниши (ҳикоя)

Деҳқонбойнинг тўнғичи Ўктам ўқишга кирди. Тошкентдаги, Деҳқонбойнинг айтишга тили ҳам айланмайдиган “пединститут” деган катта ўқишга. Тамомлаб чиқса, қишлоққа муаллим бўлиб келади. Бай-бай, Деҳқонбойнинг қувонганини кўрсангиз. Бор-йўғини қоқиштириб шартта учта-тўртта улфатини меҳмонга чақирди. Жиндаккина отиб олгач, Ўктамнинг мактабда яхши ўқигани-ю, имтиҳонларни давоми…

Омон Мухтор. Адабиёт муаллими (ҳикоя)

“Бухорода икки имом бўлган экан.Дейлик, Мулла Бадриддин билан Мулла Садриддин.Улар бири-бирини отишга ўқи, сўйишга пичоғи йўқ — шунақанги душман экан. Бунга сабаб, Мулла Бадриддин енгилтак, нодон, Мулла Садриддин аксинча, босиқ, доно экан.Тасодифан қайсидир хилват жойда Мулла Бадриддин зино қилишда айбланиб, давоми…

Отабек Тиллаев. Ҳазин (ҳикоя)

У вақтини китобга мук тушган кўйи ўтказарди. Одамлардан ётсирар, ўзича завқланиб, аллақандай сирли маъволарда сайр этарди. Мутолаа қилаётган китоблардаги турфа воқеаларни айтмаганда, кунлари икки томчи сувдек бир-биридан фарқ қилмасди. Олам якранг эди.Қай куни туйқусдан муқоваси йўқ аллақандай қўлёзмани топиб олди-ю, давоми…

Асад Асил. “Осмон”дан тушган ош (ҳикоя)

Йилнинг сўнгги ойи эди. Кутилмаганда номаълум бир касаллик қаттиқ хуруж қилиб қолди. Дўхтирларнинг айтишича, бу дард аллергиянинг бир тури эмиш. “Тез ёрдам” ғирра бориб олиб келдию ташлади-кетди. Бир кишилик палатага жойлаштиришди. Хотиним ҳам қаттиқ шамоллаган, бечора хайҳотдай ҳовлида ёлғиз ўзи давоми…