Комил Аваз. Огаҳиёна огоҳлик (2007)

Маълумки, халқимизнинг миллий маданияти, маънавияти ва маърифати тараққиётига улкан ҳисса қўшган атоқли шоир, моҳир таржимон, тарихнавис олим, давлат ва сиёсат арбоби Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий 1909 йилнинг 17 декабрида Хива шаҳри яқинидаги Қиёт қишлоғида мироб оиласида дунёга келган.Огаҳий баракали давоми…

Абдулла Аъзам. Ишқ сиррин нотавонлардин сўрунг (2007)

Алишер Навоий ижодида ишқ энг муҳим мавзулардан биридир. У айниқса шоирнинг одамзод ва жамият тўғрисидаги қарашлари бадиий тарзда мужассам этилган “Хамса” асарининг бош мақсадини ташкил этади: Бўлмаса ишқ, икки жаҳон бўлмасин,Икки жаҳон демаки, жон бўлмасин. Бизни бу мақолада мазкур мавзу давоми…

Оташ Холмирзаев. Адибнинг уч куни (2007)

Ёзнинг айни чилласи… Уйга кеч қайтдим. Бир пиёла чой ичиб, энди ётишга чоғланган ҳам эдим-ки, кўча тарафдан дарвозанинг устма-уст тақиллагани эшитилди. Чиқсам, катта кўчанинг ўртасида “Волга” машинаси турар, унинг ёнида эса тўладан келган ёшгина йигит билан шляпа кийган Шукур ака давоми…

Умарали Норматов. Илм заҳматкаши (2007)

Мақоламиз қаҳрамони — ҳамкасбимиз Аҳмад ака ҳаёт бўлганида, мана шу саховатли куз кунларида унинг 90 йиллигини бирга нишонлаган бўлардик. Қутлуғ санага атиги уч ой қолганида у бу фоний дунёни тарк этди… Аҳмад акани ўйлаганимда, ўзим шахсан шоҳид бўлган ярим асрлик давоми…

Раҳмонқул Орзибеков, Дилором Салоҳий. Нуктадон адабиётшунос (2007)

Шарқона маърифат зиёсидан мунаввар бир хонадонда таваллуд топган Қобилжон Тоҳиров ўтган аср 60-йилларининг бошларидаёқ ўзбек адабиётшунослигининг умидли ёшларидан бири сифатида кўзга ташланди. У ўз даври фанининг долзарб масалаларидан бўлмиш туркий халқларнинг адабий алоқалари, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийлар, давоми…

Абдузуҳур Абдуазизов, Нажмиддин Комилов. Устоз Саломовнинг илмий мактаби (2007)

Устоз олимнинг маданиятимиз ва фанимиз тараққиётига қўшган катта улуши, биринчи навбатда, унинг ўзбек таржимашунослиги мактабини асослаб, бу илм соҳасини ҳам назарий жиҳатдан пухта ишлаб чиққани, ҳам уни таҳсил-таълим жараёнига амалий татбиқ этганидир. Профессор Ғайбулла Саломовнинг бу борадаги дастлабки тадқиқотлари ҳали давоми…

Абдуғафур Расулов. Танқид майдонида туриш машаққати (2007)

Ҳомил Ёқубов 91 йиллик умрининг бир кам етмиш йилини адабий танқид майдонида сергаклик билан ижод қилиб ўтказди. Турли хил инқилоблар, сиёсий жангу жадаллар, пинҳона зиддиятлар, оммавий қирғин, қама-қамалар авж олган ХХ асрда профессионал танқидчи бўлиш қиличнинг дамида юришдек гап эди. давоми…

Ғаффор Ҳотамов. Тақдир ажойиботлари (бадиа)

Ойдин соната Раббим, бандаларинг бунчалар сенга, заминдаги ва кўкдаги нурга, ойдинликка талпиниб яшайди?!Шу муштоқлик, шу интилиш бўлмаганида, олам бунчалар чирой ва тароват касб этмаган бўлар эди.— Фозилу фузало қоронғида адашиб юрган башариятнинг йўлидаги ёруғ машъалдур! — дейди Улуғбек ўғли Абдулатифга.Шуниси давоми…

Баҳодир Карим. Тоза бир муаллим эди… (2007)

Профессор Бегали Қосимов миллий адабиётимизнинг ҳақиқий билимдони эди. 60-йиллардан бери жадид адабиёти, мумтоз адабиёт тарихи, адабий алоқалар юзасидан салмоқли илмий тадқиқотлар, “Излай-излай топганим…”, “Миллий Уйғониш” каби фундаментал асарлар ёзган, адабий меросимиз хазинасидан олиб, табдил қилинган қатор китоблар нашрига бош-қош бўлган давоми…

Суйима Ғаниева. Навоийнинг “ёри азиз”и (2007)

Шайхим Суҳайлий — зуллисонайн ўзбек шоири.XV аср иккинчи ярми Ҳирот адабий муҳити вакили шоир, нуфузли арбоб Аҳмад Суҳайлийнинг аждодлари туркий-нажодлардан бўлиб, Шоҳрух Мирзо даврида амирлар қаторида муҳтарам саналганлар.Давлатшоҳ Самарқандий “Тазкират уш-шуаро” асарида Суҳайлийга юксак таърифини қуйидаги байт билан тугатади: Хотамаш давоми…