Гули Нигор (1988)

Гули Нигор Авазова 1988 йил 2 майда Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган. 2005 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси бўлган. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетини тамомлаган. 2008 йилдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририятида мухбир лавозимида давоми…

Исматулло Йўлдошев (1953-2021)

Йўлдошев Исматулло Асадович 1953 йилда Ургут туманида туғилган. 1976 йилда Тошкент давлат университетининг ҳуқушунослик факультетини тугатган. 1969 йилдан 2013 йилга қадар прокуратура органларида масъул лавозимларда ишлаб келган. Ҳуқуқшунослик фанлари номзоди. Адлия катта маслаҳатчиси (полковник). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. И.Йўлдошев қуйидаги давоми…

Қандилат Юсупова (1986)

Қандилат Юсупова 1986 йил, 8 декабрда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида туғилган. 2008 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз тили факультетини тамомлаган. “Кўзларингдан қўрқаман, шеърим”, “Тор сеҳри”, “Ёруғ кунлар хумори”, “Оҳу фарёди” номли шеърий китоблари чоп этилган. Жаҳон адабиётидан таржималари, давоми…

Хуршид Нуруллаев (1959)

Хуршид Нуруллаев 1959 йил 3 сентябрда Самарқанд шаҳрида туғилган. Самарқанд давлат меъморчилик-қурилиш институтини тамомлаган (1981). Ҳозирда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб ҳунар таълими бошқармаси бош услубчи-маслаҳатчиси бўлиб ишлайди. Ижод намуналари республика матбуотида чоп этилган. *  *  * Чидайман, Мағрурлик давоми…

Акмал Тошев (1985-2023)

Акмал Тошев 1985 йил 6 апрелида Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Оқтош қишлоғида туғилган. 1992-2003 йиллар қишлоқдаги 41-умумтаълим мактабида ўқиди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида журналистика факулътетида бакалавр йўнилишини (2004-2008), магистратура босқичида (2011-2013) таҳсил олган. «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари таҳририятида давоми…

Аъзам Раҳим (1971)

Аъзам Раҳим (Абдуразаков) 1971 йили Ўш шаҳрида туғилган. Фарғона Давлат Университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. 1991 йилдан буён мактабда ўзбек тили ва адабиётидан дарс беради. Қирғизистон маорифи аълочиси. Қирғизистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. «Сабр чечаклари» (1995), «Ялдо карвони»(1999), «Шаҳсувор туйғулар» (2005) давоми…

Манзурабону (1900-1970)

Бону ёки Манзурабону тахаллуси билан қалам тебратган бу шоира Нозимахонимнинг истеъдодли шогирдларидандир. Тошкентнинг собиқ Раис кўча маҳалласи (ҳозирги Хуршид кўчаси)да туғилди. Маҳалладаги эски мактабда ўқиб юрган вақтларидаёқ зийрак, ақлли, қизиқувчанлиги билан атрофдагиларнинг диққатини тортди. У Навоий, Фузулий ва Машраб шеърларини давоми…

Шавкат (1882-1934)

Мирзоҳидохунд ўғли Сирожиддин Шавкат адабиётимиз тарихида Шавкат, Сидқий, Искандар, Шеван тахаллуслари билан ижод этган адибдир. Шавкат 1882 йилда Тошкент вилоятининг Хондайлиқ қишлоғида камбағал оиласида туғилди. Шавкат шоир, таржимон, хаттот, ношир, рассом сифатида адабиётимиз равнақи йўлида қалам тебратди, Шоир «Девони Сидқий», давоми…

Анбар Отин (1870-1906)

Анбар Отин Фармонқул қизи (1870 — Қўқон — 1906) — ўзбек шоираси. Отаси Увайсийнинг жияни. Онаси Ашурбиби оддий косиб қизи. Анбар Отин Дилшод отин мактабида таҳсил олган. Анбар Отин шеърлар ижод қилиш билан бирга маҳалласидаги ёш қизларга таълим ва тарбия давоми…

Каримбек Камий (1865-1922)

Камий (тахаллуси; асл исм-шарифи Каримбек Шарифбек ўғли) (1864— Тошкент — 1923) — ўзбек шоири, маърифатпарвар. Тошкентдаги «Бекларбеги» мадрасасида ўқиган (1880 йилдан). 1916 йилгача шу мадрасада мударрис. 1890 йиллардан шоир сифатида танилган, баёзлар тузган. Сидқий Хондайлиқий, Хислат, Мискин, Тавалло каби кўпгина давоми…