Хуршид Нуруллаев. Гувоҳлигини билмаганлар (қатра)

Ногоҳ янграган телефон овози автобусда бораётган жувонни ҳушёр торттирди. У шошганча тиззасига қўйган сумкасини очиб, телефонни оларкан, атрофдагилар диққатини ўзига тортганидан хижолат чеккандек, узрли нигоҳини телефон кўрсаткичига бир зум тикканча, уни қулоғига тутди.– Йўлдаман, ҳозир ўзим телефон қиламан.Бу гапни аёл давоми…

Хуршид Нуруллаев. Қор cоғинчи (бадиа)

Кўз остидан осмонни кузатаман, бир текис оқимтир рангга кирган. Димоғимда қор исини туяман ва энтикаман: демак, энди албатта ёғади.Хаёлан оқ, оппоқ зарраларга кафтимни тутаман. Қўлимга қўнган қорнинг гулнусха шаклини илғашга улгурмай у эриб кетади ва бундан худди ёш боладек ўкинаман. давоми…

Хуршид Нуруллаев. Хатолик (воқеий ҳикоя)

Бугун «Зафар» ресторанига боришимиз керак. Бўлимда ишловчи Абдумажид эри хорижга кетган баъзи хотинларнинг хиёнаткорлигини менга исботламоқчи. – «Каримбек» ҳам, «Истиқлол» ҳам яхши, лекин «Зафар» гавжумроқ. – Абдумажид жим турганимдан фойдаланиб, изоҳга ўтади. – «Зафар»нинг жойи кенг. Мусиқа шовқинини айтмаса, тунда давоми…

Хуршид Нуруллаев. Зуккоевнинг янги меҳнат фаолияти (ҳажвия)

Зуккоев бир ой ичида деярли барча ходимларнинг эътиборини қозонди. Унинг иш жойи шаҳар марказидаги ўттиз қаватли  бинонинг етинчи қаватида жойлашган бўлиб,  қаватда уларнинг юқори ташкилотига бўйсунадиган яна учта   бошқарма фаолият кўрсатар, ходимларнинг умумий сони юзтадан ошмасди. Зуккоев бир ҳафта ичида давоми…

Хуршид Нуруллаев. Олиб-сотар аёлнинг гапи (ҳажвия)

Кеб қолинг. Эроннинг ҳиносига, Боғизағоннинг виносига. Нари кет мўлтони, ҳали савдо қилганим йўқ, баракани учирасан. Кет деяпман, кейин келасан. Келинг амаки. Мумиёми? Бор. Помирникиям бор. Олишингиз аниқ бўлса, топилади. Минг сўм қолдириб, бир соатдан кейин келинг. Ҳотам қанисан? Ҳотам. Ҳаҳ, давоми…

Хуршид Нуруллаев. Йиғилиш ҳам иш (ҳажвия)

Эрталаб соат тўққизда ўтказиладиган йиғилишига ўзи кечикканидан қабулхонага шошиб кирган бошлиқ хонада котибадан бошқа ҳеч ким йўқлигини кўриб, ҳайрон қолганини яширмади.– Мажлисга айтилганлар қани?– Сизни роса бир соат кутишди, кейин ўринбосарингиз ҳаммани турли йиғилишларга жўнатди.– Ўринбосарнинг ўзи қаерда?– Вазирликка кетди, давоми…

Хуршид Нуруллаев. Ҳимматингизга боғлиқ (ҳажвия)

Даволовчи шифокор касалхонага ётқизилган беморни кўздан кечираркан, унинг қаерда ишлаши билан қизиқди.– Ёзувчиман.– Нима ёзасиз?– Камчиликларни.– Бизга тушган беморлар касалхона шароитини яхшилаш учун нимадир қилишади. Ушбу палатага сиздан олдин даволанган бемор қурувчи экан. Тузалгандан сўнг, мана, кўриб турганингиздек, хонани таъмирлаб давоми…

Хуршид Нуруллаев. Кўнгилдан кечган фикрлар

Бошлиқ қилган ҳазилни ҳамкасбингга қайтарма, устидан кулган бўласан.* * *Дўстлик қаримайди, лекин ўлиши кузатилган.* * *Пулга обрўни топиб бўлмайди, лекин сотиш мумкин.* * *Тўғри, улар бир қориндан тушган, лекин зоти бошқа.* * *Севиб яшашдан севилиб яшашнинг фарқ ўртанишда.* * *Бойликни давоми…

Хуршид Нуруллаев. Мен бошлиқман (ҳажвия)

Мендан қанақа бошлиқ чиқиши мумкин? Йўқ, жамоа ичида шарманда бўлишни хоҳламайман. Бирор кимсага овозимни кўтариб гапиролмасам, кимнидир ҳақорат қилишимни-ку тасаввур ҳам қилиш қийин, умримда ҳатто пашшага озор етказмаган бўлсам, нега энди мен бошлиқ бўлишим керак?— Сен мутахассиссан. — дея илгари давоми…

Хуршид Нуруллаев. Ҳаммаси асабдан (ҳажвия)

Бошимда аҳён-аҳёнда оғриқ сезардим. Буни ҳамкасбларимга айтгандим улар турлича маслаҳат беришди.– Энг асосийси, дардга эътибор бермаслик керак. Касалликни ўзингга олдингми баттар бўласан,–деди олдимда ўтирадиган ошнам. -Ўйлаки, бошинг оғримаяпти. Ичингда икки-уч қайтар бошим оғримаяпти, бошим оғримаяпти. Тамом, оғриқ ўз-ўзидан йўқолади.— Бу давоми…


Мақолалар мундарижаси