Холмуҳаммад Каримий. Оқсоқ хизматчи (ҳикоя)

Халил нафақага чиқиши билан Вахшивордаги ота ҳовлисига кўчиб келди. Чарчаган мияни дам олдириб, бундан буёғига қарилик даврини қай йўсин ўтказишни ўйлаб кўришга бир-икки ой ўзини эркин қўйди. Шу кайфиятда болалиги ўтган қадрдон гўшанинг сокин ҳаётидан лаззатланиб юрган кунларнинг бирида кутилмаган давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Чорва одами (ҳикоя)

Агар ўлим-житимсиз тўл тушса, чўпоннинг мурутини болта кесмади дегани. Ҳайдарқул ҳам суруви чиқитсиз бойиб елкасидан тоғ ағдарилганди, кайфи чоғ. Кийим-бошини алмаштириб, йўлга отланди. Қизилнинг дарасидан чиқиб келиб, Катманнинг ҳоварига етганда оти адирга тирсаклаб кетди. Дарҳол селга томон жиловини бурди. Намгарчилик давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Қамчи (ҳикоя)

Эшбўри уйқудан уйғонса суяги зилдек оғир, келига солиб туюлгандек улай-булайга қимирлашга ҳафсаласи бўлмай ҳар кунгидек тўшагида ялпайганча ўтираверди. Аллақачон кун ёйилиб кетган. Айиқдек лапанглаб ҳовлига чиққанида баданлари зирқираб, устига-­устак лоп этиб юзига саратоннинг ҳовури урилиб башараси тиришди. Помидор жўякларда ўроқ давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Овунчоқ тош (ҳикоя)

Ҳамма замонларда ҳам хўроз бир хил қичқирган. Қадимдан тегирмонми, дўконми, чойхонами шунга ўхшаш одам гавжум бўладиган жойларда хосланмаган-у, лекин барқарор кўнгил очар масканлар бўлган. Яхши-ёмонни ҳам шу ерда кўрасиз-эшитасиз, яхшилик ва ёмонлик ҳам шундай жойларда ривожланар экан… Катманда ҳам кунлар давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Буни ҳаёт дейдилар (ҳикоя)

Шойназарга учи йўқ дард ёпишди-ю, кенг дунё кўзига тор бўлиб қолди: аъзойи бадани қақшайди, қулоғи шанғиллайди, гоҳ боши оғриса, гоҳо юраги уриб қолади, ҳали ошқозон санчганига дори ичиб улгурмасдан томирлари тортишади. Яшашдан ҳам тўйиблар кетди. Энди бирдан-бир чора кўзи очиқлигида давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Муштипар (ҳикоя)

Ўшанда омон-омон замонлар эди. Бозиргоннинг қизи бўй етиб-етмай тилларга тушди-ей, дунёнинг қизиқ-қизиқ нағма-созлари кўп экан, кишини не кўйларга солмайди денг-а, чиройи қурғур ҳам офатнинг бири эканми, билмайлар қолдимов. Ишқилиб, чиройлининг ошиғи кўп бўларкан-да… Кўксида бир нимарса дупурлаган йигиту бўз боланинг давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Қонда бор (ҳикоя)

Қирда иторқа лой том эски қалъадек қаққайиб турибди. Томнинг олдидаги яккаю ягона гужум соясида соч-соқоли оппоқ, тик иштон-кўйлакчан Тилов бобо саллани ёнига қўйиб, елкасини ёстиққа тираган кўйи оёғини чайла қилиб ётибди. Қўллари боши ортига боғланган кўйи узоқ-узоқларга тикилганча тош қотган. давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Тош қоя (ҳикоя)

Тўл мавсумида беш бойнинг сурувлари Катманнинг даштига эниб келади. Бийдай кенглик. Адирларда баҳори ўт жуда зўр бўлади. Ёввойи нўхатлар белга уриб кетади. Тойлоқ ёрилди деган сойларда-ку қорамоллар ҳам ўтга сузиб юради. Саратон кириши билан адирлар тилла рангга бўялади, сойларга шамол давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Болагинам (ҳикоя)

Еттинчи синфда ўқийдиган Баҳром катта танаффусда партадошини тирсаги билан туртиб сумкага ишора қилди. Энгашиб қараган Тошматнинг кўзлари порлаб: «Вой-й, бунча зўр?» – деб юборди. Синфда шовқин-сурон бошланган, ҳар ким ўзи билан ўзи овора. Қатор терилган сап-сариқ олмаларга тикилиб: «Ўзларингнинг боғданми, давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Занжир (ҳикоя)

Усмонқул муаллим энди уйига кетмоқчи бўлиб турганди, директор чақираётган экан. Осмонга қараганча кўзларини юмиб афтини бужмайтди. Ҳаво тафти қиздирилган тандирдек юзга урилди. Ўқувчиларга таътил бошланган, мактабда кунлик ишни тугатгани учун яна нима ками бор экан деган хаёлда ортига қайтди. Мактаб давоми…


Мақолалар мундарижаси