Саид Аҳмад. Ҳасрат (ҳажвия)

Маҳалламизда бир кампир бор. Доимо эшигининг олдига шолча солиб, чаккасига райҳон тақиб, чой ичиб ўтиради. Ўтган-кетган хотинларнинг қўлига чой тутқазиб, гапга солади. Шу хотинни кўрганимда: «Нима бало, қиладиган иши йўқми, невараларининг йиртиқ-ямоғига қараса бўлмайдими», деб дилимдан ўтказаман.Бир куни ишдан қайтсам, давоми…

Саид Аҳмад. Узун тил (ҳажвия)

Қобилжон директорнинг кабинетидан латтадек бўшашиб чиқди. У қабулхонада ўтирганларга лоқайд бир назар ташлади-ю, тез юриб коридорга бурилди.— Сийлаганни сигир билмас, деб шуни айтади-да. Ишга янги келганда идоранинг пасти-баландини таништирган ким эди. Миш-миш гапларни қулоғига етказиб турган ким эди, шуни билмади-я. давоми…

Саид Аҳмад. Автобиография (ҳажвия)

Ҳайвонот боғида завхоз вазифасида ишладим. Тўрт тонналик фил икки тоннага тушиб қолди. Ҳайвон тилсиз нарса, нима еб, нима ичганини бировга айтолмайди. Ўша филга тегадиган нарсалардан унча-мунчасини уйга ташиб турдим. Фил бечоранинг қазоси етган экан, олти ярим ойда ёруғ жаҳондан ўтиб давоми…

Саид Аҳмад. Кечаси соат 3 да бева ёзувчининг калласига келган гаплар

Қайта қуриш бундан қирқ йил олдин бошланган бўлса-ю, отанг билан онанг ҳам қайта ишланган бўлса, сени ким туғарди? * * * Бақироқ, ёқимсиз қўшиқчи энди авжига чиққанда тўхтатиб, соат неччи бўлди, деб сўраш керак. * * * Баъзи ёш қизлар давоми…

Саид Аҳмад. Ёр излаб (ҳажвия)

(Бадиий очерк) Саънат саройида бўлаётган Саккизинчи март халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали йиғилишга мени киритишмади. Эшикда турган тилла тишли жужур-ний хотинга ичимда йиғилиб қолган ҳамма гапларни тўкиб солдим.— Ахир, мен ўн гулидан бир гули очилмаган 72 ёшли йигит бўлсам, нечукки давоми…

Саид Аҳмад. Турмуш чорраҳаларида (ҳажвия)

(Муносиб мукофот) Бошқармадан устига сурғуч ёпиштирилган иккита конверт келди. Бирида корхона маъмуриятидан зудлик билан алоҳида ўрнак кўрсатган ишчилардан беш кишини «Фахрий ёрлиқ»қа тавсия қилишлари сўралган. Иккинчисида илғор ишчиларни мукофотлаш учун йигирма беш минг сўм ажратилгани айтилган.Шу муносабат билан директор Дармонов давоми…

Саид Аҳмад. Эколўгия ва биз (ҳажвия)

(Зарарлик касб) Трестнинг ҳисоб-китоб ишлари бошлиқнинг таъбири билан айтганда, мўшний. Битта ҳайҳотдек катта хонада бош бўғолтир, учта ёрдамчиси, тўртта кичик бўғолтир, иккита ҳисобчи ва кассир Донохон ишлайди. Хонадагиларнинг Донохондан бошқа ҳаммаси чекадиганлардан. Чекканда ҳам тутунини тутунга улаб чекадиган кашандалар. Айниқса давоми…

Саид Аҳмад. Яна бир Турдивой (ҳажвия)

(Хотира) Турди пучуқнинг айни кучга тўлган бўз болалиги туғишган она шаҳридан олисда, юрт соғинчи билан ўтди.Бундан эллик икки йил олдин биз боя айтганимиздек, Турди пучуқ ҳеч кимга сўз бермайдиган:, ўтирган ерини пулга сотиб оладиган, бошидан дўпписи тушиб кетса, пул тўлаб, давоми…

Саид Аҳмад. Масали гурба (ҳажвия)

Бир пошшо мушугини силаб, тахтда мудраб ўтирган эди. Нариги пошшодан базмга таклиф қоғози келди. Пошшо шоша-пиша бошига тож кийиб, совғасини қўлтиқлаб йўлга тушди.Базм чинакамига шоҳона бўлди. Саройни айтмайсизми, ҳашамлари кўзни оламан, дейди. Дастурхонда дунёнинг жами бурчидан олиб келинган ноз-неъматлар бор. давоми…

Саид Аҳмад. Маза билмаслик дарди (ҳажвия)

Дилда дардинг бўлмаса, Сардафтаримни ковлама.Машраб Бир ошнам бор. Овқатнинг мазасини билмайди. Паловми, шовлами, шўрми, нордонми, унга барибир. Ишқилиб, овқат бўлса бас.Бир куни ундан, маза билмайсан-ку, еган овқатингдан қандай роҳат қиласан, деб сўрадим.— Таним роҳат қилганини ўзим билмаслигим мумкин. Ҳаёт учун давоми…


Мақолалар мундарижаси