Саид Аҳмад. Карнай (ҳажвия)

Музейни томоша қилгани келганлар «Музей берк, ремонт» деган ёзувни ўқиб, қайтиб кетаверишарди. Аммо соқоли кўксига тушган, икки лунжи филнинг қулоғига ўхшаб осилган бир чол эшикни очасан, кириб карнайимни кўраман, деб икки оёғини бир этикка тиқиб туриб олди. Қоровул тушунтирса ҳам давоми…

Саид Аҳмад. Ростгўй посбон (ҳажвия)

Кўхна Бухоронинг беқиёс ростгўй фуқароси Сангин Хамро тўғрисида ҳаддан ташқари рост ҳикоя. Бу одамни мен ўн бир йил бурун Амир зиндонининг дарвозаси ёнида учратган эдим. У хонтахта устига жевачка, сигарет, бир шишада нос, шўрданак, қовурилган нўхот қўйиб, харидор кутиб ўтирарди.Бир давоми…

Саид Аҳмад. Бўри ови (ҳажвия)

I Жавлонбек район марказига етганда тонг ёришиб, кўчалар гавжум бўлиб қолганди. Будка олдини супураётган чўткачи Муллақанд туёқ товушини эшитиб қаддини ростлади.— Баҳай, ака Жавлун? Сутра кужо рафте? Иби, сабил эчкини қайга олиб кетобсиз. Э, тушиндим, тушиндим, случкагаме? Бо сизга як давоми…

Саид Аҳмад. Ҳеч ким ва ҳеч нарса унутилмайди (ҳажвия)

(Ёдгорлик) Турдивойни дўстлари орқаваротдан Турди Илимилиқ деб аташарди. Бундай дейишларига сабаб, гап-гаштакларда унинг бор-йўқлиги билинмаслигида эди. Ҳеч қачон, ҳеч қаерда, палон сўзни Турдивой айтган, деган гап бўлган эмас. Ўзи тўнггина, гапи совуққина эди. Жўралари жононлардан гаплашаётганларида бир чеккада, ўликдеккина бўлиб давоми…

Саид Аҳмад. Тонгги товушлар (ҳажвия)

(Лирик манзара) Олтинчи кварталдаги тўққиз қаватли уйга одамлар кўчиб кела бошлашди. Биров итини етаклаб, биров мушугини кўтариб келди.Саккизинчи қават балконига янги қўшни тўрқовоқ илиб қўйди. Шу кеча бедана уч марта сайради. Кўпдан бу товушни унутган кишилар қандайдир ҳаяжон билан балконга давоми…

Саид Аҳмад. «Оқ уй» (ҳажвия)

Атрофи кунгира панжаралар билан ўралган уч қаватли бу уйни микрорайондагилар «Оқ уй» деб аташарди. Унда обком ва горком ходимлари яшайдилар. Фақат пастдаги икки хонали уй семон заводининг ишчиси, жиндек-жиндек отиб, ширингина кайф қилиб юрадиган, бир этак боланинг отаси Қодиржон акага давоми…

Саид Аҳмад. Муллажон (ҳажвия)

Кап-катта одам кўпчиликнинг ўртасида «ҳўнг-ҳўнг» йиғласа, жуда хунук бўлар экан.— Қўйинг, Муллажон, астойдил севса, қайтиб келади. Муллажон тасалли бераётган кишига қараб, нимадирдемоқчи бўлди, аммо ўпкаси тўлиб, томоғидан гап ўтмай энтикди, мўйловининг кўз ёшидан ҳўл бўлмай қолган бир учи сал-пал қимирлади.— давоми…

Саид Аҳмад. Товуқ тилини биладиган одам (ҳажвия)

Боққанингга яраша товуқ ўлгур кунда туғса-да. Дон чўқишига қараганда, кунига иккитадан гуғадиганга ўхшайди. Қақолаши дунёни бузади. Ҳар қақолаганида қўни-қўшниларга эшиттириб, ҳозир тухум туғаман, тухумимни кўриб ёқаларингни ушлайсизлар, дегандек ҳурпайиб сомонхонага кириб кетади. Шу кириб кетганича гор-шовда ўтирган боладек кўзларини жавдиратиб давоми…

Саид Аҳмад. Олқинди (ҳажвия)

Кўзойнагининг бир пойи дарз кетган бу одамни илгарилари ҳам бир-икки кўрганман. У, доимо НЭП давридан қолган қўш қулфли портфель қўлтиқлаб юрарди. Башараси лазаримда муҳри ўчиб кетган совунга ўхшарди. Уни кўпинча редакция коридорларида, почта қутиларининг ёнида кўрардим. Ўзи ким, нима тирикчилик давоми…

Саид Аҳмад. Ихтиро (ҳажвия)

Театр месткомининг мажлиси. Бугун коллектив кекса артист Латиф Ибодовни пенсияга кузатмоқчи.Бадиий раҳбар Мухторов кекса артистнинг хизматларини тўлиб-тошиб гапиради.— Латиф ака коллективимиз ўртасида жуда катта ҳурматга сазовор бўлган киши. У ҳамиша ижодий изланиш билан яшади. Спектаклларимизни томошабинларга манзур қилишда Латиф акамизнинг давоми…


Мақолалар мундарижаси