Жамила Эргашева. Қайтар дунё (ҳикоя)

Шивалаб турган ёмғир бирдан тезлашиб кетди. Бозор баттар қий-чувга тўлди. Ким молига, ким жонига паноҳ истаб, шошиларди. Аввал ўйдим-чуқур ерлар, сўнг бутун бозор саҳни сувга тўлди. Ёмғир эса секинлашай демайди. Бу пайтда Ултонбой бекорчиликдан бозор айланиб юрган эди. Гарчи унинг давоми…

Жамила Эргашева. Бойбичча (ҳикоя)

Кенжа ўғил омадсизроқ чиқди. Беш йил Тошкентда юриб, диплом ололмай қайтди. Уйдагилар қанча суриштирмасин, сабабини айтмади, ўзи Тошкентга бошқа бормади. Акаларининг ҳаммаси алоҳида уй-жой қилиб, чиқиб кетишган эди. Гулнор кампир чоли билан борини бозор қилиб, кенжасини уйлантириб қўйди. Беш ўғилни давоми…

Жамила Эргашева. Ўлим (ҳикоя)

Унинг ўлганлиги ҳақидаги хабарни эшитиб, унга қанча ачинган бўлсам, ўзимдан шунча хавотирландим:«Ҳа, ўлим барҳақ! Ҳали ниҳоясига етмаган қанча ишларим бор! »Аммо ўлим қачон эшик қоқиб келган? «Биз келдик, кираверсак майлими, у ёқ-бу ёғингни тартибга солиб олганмисан, йўқми?» деб.Шўрлик касалманд эди, давоми…

Жамила Эргашева. Қайтиш азоби (ҳикоя)

Бир ширин туш кўраётган эди. Эрининг иддаоли нуқишидан уйғониб кетди:— Ҳа-а?!— Телефонга…Бутун аъзойи бадани сирқираётганидан, бир амаллаб тўшакдан узилди. Қанийди ҳеч ким индамаса… Ҳеч зарурат бўлмаса… Бир кеча-кундуз тўйи-иб ухласанг!Елкасини қийшайтириб хонадан чиқиб кетаётган эрига қараб ғижинди: «Ҳеч бўлмаса, мана давоми…

Жамила Эргашева. Жазо (ҳикоя)

Тўшакда ётиб қолган одамнинг кунлари сира ўтмайди, узун бўлади. Тунлари ундан-да узун бўлади. Ойша хола офтобрўяда ётиб, энди кўзи илинган экан. Кўча томондан келаётган шовқин-сурондан чўчиб уйғонди. Бир нафас бутун вужудини қулоққа айлантириб, дарвоза томон тикилди. Сўкинаётган эркак, қарғаб йиғлаётган давоми…


Мақолалар мундарижаси