Жамила Эргашева. Ёпиқ деразалар (қисса)

Гул деганинг нима сенинг? Уч-тўрт тикон, бироз япроқ, Недур сен севган бу ҳаёт? Уч-тўрт нафас, сўнгра тупроқ… Жалолиддин Румий Илёс онам яна минг йил яшайди, бутунлай иш топмай бекор қолган куним йўқлаб борарман, деб юрганмиди, хизмат сафаридан қайтиб эшитган хабардан давоми…

Жамила Эргашева. Аждаркўл (қисса)

Шомга яқин туман қуюқлашди. Иброҳим шаҳар четидаги ойнаванд дўконининг бир бурчагида оёқларини чалиштирганча ташқарига асабий термулиб, тутундек тарқалаётган туманнинг аста-секин йўл четидаги дов-дарахт учларини, паст-баланд биноларнинг томларини қандай қоплаб олаётганини кузатиб ўтирарди. Пештахта устида ётган қўл телефони тинимсиз жиринглар, Иброҳим давоми…

Жамила Эргашева. Меҳмондорчилик (ҳикоя)

Жалолиддин оилада кенжа фарзанд. Бироз соддалигини айтмаса, жуда қўли очиқ, хокисор йигит. Бир ака, тўрт опа-сингилнинг бири қў­йиб-бири кексаларни кўргани ота уйига келади, кўпинча қуруқ қўл билан… Лекин ҳаммаси зўр, ака шаҳарда, амалдор, машина олиб юради. Ўша ёқда ўқиб, уй-жой давоми…

Жамила Эргашева. Ғанимати онам (эссе)

Одатда, “Ота-онангиз ҳаётми?” деб сўрашганда, “Ҳа”, десангиз, “Давлатманд одам экансиз” дейишади ҳавас билан. Оллоҳга шукр, онажоним 84 ёшга кирдилар. Назаримда, менинг онам дунёдаги энг меҳрибон, энг кечиримли ва энг сулув аёл. Оиламиз катта оила эди. Бобом, момом, амаким, етти фарзанд, давоми…

Жамила Эргашева. Учрашув (ҳикоя)

Шифохона қуюқ дарахтзор орасида жойлашгани учун туни билан чигирткаларнинг чириллашидан қулоқлар қоматга келади. Саҳарга яқин уларнинг овозини қушларнинг чуғурлаши босиб кетади. Йўлаклари нурга чўмилиб ётган шифохона эса митти паррандаларнинг бу шовқин-суронига бутунлай бепарво, мудраб тонгни кутади. Аслида шифохонада кундузлари ҳам давоми…

Жамила Эргашева. Дард (ҳикоя)

Султон кампирнинг кенжаси бозорда юк ташийди. Унинг араваси бозордаги энг озода, кўркам арава, ўзи ҳам ҳеч қачон одамлар билан ҳақ талашмайди, ким қанча берса, шуни индамай олиб кетаверади, бозорлигини ким қаерга деса, шаҳарнинг нариги четидаги уйига бўлса ҳам олиб бориб давоми…

Жамила Эргашева. Гап (ҳикоя)

Милисада ишлайдиган Суюнбойнинг ўғли ҳуқуқшунослик институтига ўқишга кирибди. Эр-хотин қувончлари ичига сиғмай, бир қўзи сўйиб, қариндошларни уйга чақиришди: ака-ука, опа-сингил, амма-хола, янгалар, келинлар… Эркаклар ҳовлида ўтиришди, хотин-халаж бемалол ўтирсин деб, ичкарига жой қилишган экан. Катта кондиционер ғувуллаб турган кенг, ҳашаматли давоми…

Жамила Эргашева. Ғаниматим онам (бадиа)

Одатда “Ота-онангиз ҳаётми?”, деб сўрашганда, “Ҳа” десангиз, “Давлатманд одам экансиз” дейишади ҳавас билан. Оиламиз катта эди. Бобом, момом, амаким, етти фарзанд, қариялар яшайдиган хонадонда бўладиган узлуксиз келди-кетдилар. Шу катта хонадонда онам – ягона хизматкор эди. Нон қилсалар, кичкинтойлар учун албатта давоми…

Жамила Эргашева. Девор (ҳикоя)

Тўрт кун тинимсиз ёққан ёмғир ҳаммани зериктирди. Том-у тарновлардан оққан сувлар томорқаларни ҳалқоб қилди. Тошпўлатнинг назарида бу ёмғирлар томни эмас, унинг юрагини савалаётгандай тинимсиз сиқилар, бозиллаб турган печнинг ёнида ўтириб, этлари жунжикиб, музлаб кетаверарди. Ҳовлисининг адоғида бир четидан бор бўйига давоми…


Мақолалар мундарижаси