Гулчеҳра Асронова. Устун (ҳикоя)

– Эртага тонгда уйда бўламан. Тайёргарлигингни кўравер!Марям ҳаяжонини аранг босиб хайрлашди-да, ёш боладай ирғишлаганича телефонни бағрига босди. “Эртага! Эртага тонгда!” Хорижга ишлагани кетган эрининг шу сўзларини икки йилдан ортиқроқ кутди. Ўғилчаси югуриб юрибди, ҳали отасини кўрмаган. Тўйларидан кейин роса бир давоми…

Гулчеҳра Асронова. Бешинчи фасл (ҳикоя)

Кунларнинг бирида, тонгда чоғи, умри муҳаббат аталмиш буюк туйғудан бебаҳра ўтганини англаб қолди. Ҳа, бу фавқулодда ажойиб севги қиссасини ўқиб тугатган кечанинг охирида содир бўлди. Аллақачон қирқни қоралаб қўйган аёл учун бу ғалати, нотабиий ҳолат эди. Ҳар нечук, Шамсия ўша давоми…

Гулчеҳра Асронова. Палаҳмон тоши (ҳикоя)

Одам учса ғалати бўларкан. Тахмина катта йўлда бораётиб, бирдан уча бошлади. Йўқ, қанот битмади унга. Қулочини ёйди-ю, учи-иб кетди. Бунинг шунчалик осонлигини билганида-ку… Баланд-паст уйлар, узун-қисқа кўчалар, адиру боғлар узра сокин, бир маромда учаверди. Ота уйи томон. Бу ҳақда ўйлагани давоми…

Гулчеҳра Асронова. Дардисар (ҳикоя)

Шом пардаси қуюқлашгани сари чолнинг кўнгли қоронғилашади. Ҳайҳотдек уйда бир ўзи, ҳатто мушукнинг ҳам қораси кўринмасди. Ташқарида қоронғилик ғира-шира, ичкари эса зимистон. Ўтирган жойида шом намозини ўқиб олгач, чироқни ёқишга уриниб кўрсамми деди-ю, фикридан қайтди. Нима кераги бор? Барибир, дили давоми…

Гулчеҳра Асронова. Ёруғлик (ҳикоя)

Бектемир ота кўзини истамайгина очиб, деразага қаради. Элас-элас тонг оқариб келарди. Ташқарига қулоқ тутди: жимжитлик. Анчагача қадам товушларими, эшиқ ғичиллашими – бирон сас-садога интиқ ётди. Кейин жудоликдан хаста кўнгилга анчадан бери мўралаётган шубҳалар бостириб кела бошлади: “Ана, айтганимдек, шаҳарлик келин давоми…


Мақолалар мундарижаси