Гулчеҳра Асронова. Сўнгги қўнғироқ (ҳикоя)

Бизнинг 8-“А”дан биринчи бўлиб севги савдоси Аҳмад малланинг бошига тушганига орадан шунча йил ўтиб ҳам ишонгим келмайди. Сарғиш юзини мошдай-мошдай сепкил қоп¬лаган шумшук партадошимнинг туппа-тузук нозик кўнгли борлиги етти ухлаб тушимга кирмаганди. Лекин танаффус пайти ҳаммамиз тўпланиб турган даврада ошиқ давоми…

Гулчеҳра Асронова. Дилбанд (ҳикоя)

Ғалати бир ҳис билан уйғониб, нимёруғ хонада ётганимни кўрдим. Оппоқ пардалар, китоб терилган токчалар, сандиқ устига текис йиғилган қавима кўрпалар… Ўз уйимдаман! Қайтганимга икки ой бўлибди ҳамки, ҳар сафар уйғонганимда яна ўша манзарани кўришдан қўрқиб, кўзимни очгим келмайди: тор хонада давоми…

Гулчеҳра Асронова. Тонг ёғдуси (ҳикоя)

Шаҳарчамизда шов-шувга сабаб бўлган фотокўргазмага ошиқиб етиб бордим: газетага хабар ёзишим керак эди, бироқ Исломжон деган ҳаваскор сураткашнинг мўъжазгина тўпламига маҳлиё бўлиб, мақола ёзиш учун маълумотлар олишни ҳам унутдим. “Тонг” деб номланган коллажга жамланган суратлар баайни мўъжиза! Оқараётган тонглар битта давоми…

Гулчеҳра Асронова. Ой қиз (ҳикоя)

У тенгқурлари ичида охирги бўлиб узатилди. Ахир кимдир охирги бўлиши керак-ку? Лекин одамлар буни “ўтириб қолди” дейишади… Бу хунук ибора секин-аста қизнинг ҳам кўнглига мўралаб, ўзини-да ишонтира бош­лаган бир пайтда совчилар эшик қоқди (қўшни қишлоқдан экан, бу икки гўшани бир-биридан давоми…

Гулчеҳра Асронова. Кўзгу (ҳикоя)

Бугун Бойболаев учун муҳим кун. Тумандан катталар келишади. Номзод топилгунча бўш турган бир раҳбарлик лавозимидан умидвор одам учун ўзини кўрсатиб қўйишнинг айни вақти. Аёллар сардори Раҳима опанинг келишини эшитиб, айниқса, ҳаловатини йўқотди. Туманда бу дангалчи опанинг гапи – гап! Меҳмонларни давоми…

Гулчеҳра Асронова. Масофа (ҳикоя)

Муҳташам хонага қалбинг тўлқинланиб кириб келдинг. Энди у – сеники. Барча жиҳозлари, дабдабали қиёфаси, бор жозибаси билан сенгагина тегишли. Лабингдаги ним табассумни ёйилиб кетишдан тийганча, барра майсадек юмшоқ гиламни ҳузур билан босиб тўрга ўтдинг. Бир пайтлар кўзингга кўк тоқидаги юлдуздек давоми…

Гулчеҳра Асронова. Таътил арафасида (ҳикоя)

Чала қолдирган шеърини тонгда тугаллаб, устидан бир ўқиб кўнгли тўлган шоирдан бахтлироқ одам топилмаса керак. Дамир сўнгги мисрани субҳидамда кашф қилди. Тўғри, у шоир эмас. Лекин у — ошиқ. Ахир ҳамма ошиқ — шоир, ҳамма шоир ошиқ эмасми? Бу ҳолига давоми…

Гулчеҳра Асронова. Тоғлар бағрида (ҳикоя)

Ёз жуда иссиқ келди. Дадамнинг тоғлик эски қадрдони бўларди, ўша кишининг ўғли сурувга қўшган жонлиқларидан хабар олгани икки кунга кетаётган экан, бизни ҳам йўл бошлаб тоққа таклиф қилибди. Сафар тадоригини кўра бошладик. Озиқ-овқат ҳақида оғиз очгандим, опам малол олди:— Сен давоми…

Гулчеҳра Асронова. Ватан (ҳикоя)

Илёс шоиртабиат йигит. Шу феъли зўр келиб, бир пайтлар қоғоз қоралаб ҳам юрган. Шоир-ку бўлмади, лекин адабиётга ихлоси сабабидан китоблар билан кўпроқ танишди ва… яхшигина ўқитувчи бўлиб етишди. Эртага ўз синфининг ўқувчиларига дарси бор. Янги чорак бўлгани учун адабиётда “Ватан давоми…

Гулчеҳра Асронова. Йўлда (ҳикоя)

Меҳмондорчиликка отланган аёлнинг уйидан чиқишидай қийин иш йўқ. Айниқса, узоқроққа жўнамоқчи бўлсангиз ва йўлакда аллақачон кийиниб олган турмуш ўртоғингиз икки қўлини чўнтакка солганча, остонага оёқ тираб, “бўлингча-бўлинг” деб турган бўлса. Кеч қолиш ҳам, муҳим нарсангизни унутишингиз ҳам аниқ. Кимдир шошилтиргани давоми…


Мақолалар мундарижаси