Бобур Элмуродов. Виждон «жуғрофия»си (2011)

Бир куни Барон Мюнхаузен ботқоққа ботиб колди. Унинг илкис чинқириғидан чангалзорда уймаланиб ётган қушлар галаси “дув” этиб юқорилади. Зах ҳиди анқиган қуюқ лой танасини комига тортар, ботқоқ баронга фақат додлаш имконини берарди, холос. Барон саросимада қолди. Ҳаётга юмор кўзи билан давоми…

Баҳодир Карим. Олимнинг ҳароратли сўзи (2011)

Бадиий сўзнинг мўъжизавий қувватидан қалб ларзага келади, сеҳрланади, завқ-шавққа тўлади. Ҳақиқий бадиий асар таъсиридан кўнгилда ўзгача бир ҳарорат ва ёруғлик пайдо бўлади. Асар муаллифи, унинг қаҳрамонлари ёки тасвирлаган воқелик моҳияти туфайли ғойибона мулоқотлар, баҳс-тортишувлар бошланади. Яхши китоб инсоннинг бир умрлик давоми…

Эркин Мусурмонов. Машрабнинг умрини қисқартиришга ҳожат йўқ (2011)

Адабиётшунослик илмида Раҳимбобо Машрабнинг туғилган йили масаласида маълум тўхтамга келинган эди. Шоирнинг таваллуди 1640 йил, деб белгиланиб, шу асосда шоирнинг 350 йиллиги ўтган асрнинг 90-йиллари нишонланганди. Бироқ кейинги йиллар бу масалага яна қайтилиб, шоирнинг туғилган йили санаси турлича (1653, 1657 давоми…

Чингиз Айтматов: “Фақат бир марта ақл ва завқ билан яшаш керак” (1977)

Чингиз Айтматов… Бу ном бутун дунё китобхонларига жуда таниш ва қадрли. Буюк қирғиз ёзувчиси ва жамоат арбобининг вафоти ҳақида тарқалган хабар жаҳон аҳлини қайғуга солди. Адиб ҳақли равишда ўзбек халқининг ҳам севимли ёзувчисига айланганди. Буюк ёзувчининг 80 ёшга тўлишига ярим давоми…

Тоғай Мурод. Ёш қаламкашларга тилакларим (1993)

Биродар, сизга айтажак уч оғиз гапим бор. 1. Биродар, фақат ёлғиз одам асар излайди. Фақат ёлғиз одам асар топади. Фақат ёлғиз одам асар яратади. Ана шу ёлғиз одам Ёзувчилар  уюшмаси остонасидан кириб келади. У зот ўйчан ҳам ғамгин бўлади. Мағрур давоми…

Раҳимжон Али. “Қазо дарслари”дан дарслар (2013)

(Муғанний ижодига чизгилар) Ўлим Ҳақ! У инкорсиз ҳақиқат!Балки бу дунёда барча ҳақиқатлар инкор қилинар, лекин инсоннинг ўлими инкорсиздир! Қўлимдаги мўжазгина бу китобчанинг муаллифи – устозимиз Муғанний.Китоб номи эса “Қазо дарслари”.Китоб номи билан сизга алланечук туйғуни олиб киради. Китобни очишни бошлайсиз, давоми…

Мансурхон Тоиров. Ўзбекча орзу (2014)

Зиёлиларимиздан бирининг ўзбекча орзу ҳақидаги фикрини ўқиб, қўлимга қалам олишга мажбур бўлдим. Муаллиф далиллари ночорлик қилганми ёкн бошқа сабабми, бу мавзуда бироз тор фикрлаган.Ўзбекча орзу шаклланганига кўп вақт бўлди. Уни Абдулла Қодирий каби сиймолар тимсолида кўриш мумкин. Сиз мендан сўрарсиз: давоми…

Азим Суюн. «Дунё тижорат ила ободдир…» (1991)

Бу сўзлар жаҳонгир Амир Темурнинг Фарангистон қиролига жавоб мактубидан олинди. Дарҳақиқат, одамзод пайдо бўлибдики, олди-берди билан, савдо-сотиқ билан машғул. Ва, табиийки, у инсон ҳаётининг муҳим қисмини ташкил қилади. Жуда кўп қадимий китоблардан маълумки, Шарқ халқлари ўз фарзандларини 10—11 ёшданоқ савдога давоми…

Абдусаттор Жуманазар. Булбул тилсими (2010)

Бугунги ўқувчи мулла Бозор охундни Бобораҳим Машрабнинг тариқатдаги биринчи устози деб билади. Лекин кўпчилик китобхонлар бу шахснинг таржимаи ҳолидан деярли хабардор бўлмаса керак. Илмий адабиётларга кўз югуртирилса, худди шогирди сингари унинг ҳаёти ҳам ўзаро мос тушмаган турли ахборотлар қоришиғидан иборат давоми…

Носир Зоҳид. Муқимийнинг содиқ издоши (2010)

Илк танишув Минг тўққиз юз етмиш тўртинчи йилнинг май ойи охирлари эди ўшанда. Мен Қўқон давлат педагогика институти ўзбек тили ва адабиёти факултетининг IV босқичини тугаллаш арафасида эдим. Амаким — талабаларга форс тили, ўзбек адабиёти тарихи ва эски ўзбек ёзувидан давоми…