Пиримқул Қодиров. Ҳиндистон сабоқлари (1990)

Тарих саҳифаларида маънавий сабоқлар қанча кўп бўлса, улкан мамлакатларга қилинган сафарлар ҳам ҳаётингизга шунча кўп янги тушунчалар, тасаввурлар ва тозаришлар олиб киради. Ажойиботларга кон бўлган Ҳиндистоннинг улуғ ва ноёб мамлакат эканига аввалги икки сафарим чоғидаёқ имон келтирган эдим. Ўтган қиш давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Рағбатга эҳтиёж сезилмоқда (1990)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. «Ёшлик» журнали саҳифаларида ёзувчи Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг «Ўтмишни унутганнинг келажаги булмайди» бадиасини қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Араблар «Ўтган халқларнинг ким эканлигини билмоқчи бўлсанг, қолдирган асарларига қара» дейди. Ҳақиқатан осори-атиқалар ҳар бир халқнинг қобилияти, маънавияти ва бошқа хусусиятларини очиқ-ойдин давоми…

Ҳамидулла Болтабоев. Номаълум Фитрат (1990)

1956 йили «таркибида жиноят состави йўқлиги ва топилган янги материалларга биноан» оқланган ўзбек сиёсий маҳбуслари қаторида олим ва адиб Абдурауф Фитрат ҳам бор эди. Халқ келажаги учун курашган минглаб фидойи кишилар биргина «халқ душмани» тамғаси остида олиб кетилгани каби уларнинг давоми…

Ўрозбой Абдураҳмонов. Етим қолган қирғоқлар (1990)

«Халқ Комиссарлари Советининг 1920 йил 20 декабридаги қарори: Туркистон ва Озарбойжон Совет Социалистик республикасида пахтачилик маданиятини қайта тиклаш ва янада ривожлантириш мақсадида Халқ комиссарлари Совети қарор қилади:[1] РСФСР деҳқончилик Халқ Қомиссарлари зиммасига қуйидаги тадбирларни амалга ошириш юклансин: а) икки хафталик давоми…

Одил Ёқубов. Диёнатни дилга жо айлаб (1990)

Илм-фан саёзлашиб, ўрнини оддий ахборотларга бўшатиб берган, фикр қолипга тушиб қолган бир даврда каттаю кичик минбарлардан худди қасам ичгандай мамлакатимизда миллатлар ва элатлар гуллаб-яшнаётгани, яқин келажакда барча элу элатлар бир-бирларига буткул сингишиб кетиши ҳақида ирод қилинган «оташин» нутқлар мавжуд ҳаётни давоми…

Абдуллоҳ Юсупов. Хориждаги ўзбеклар (1990)

1987 йилнинг 5 январь кунидан бошлаб биз ўз аҳдномамиздаги барча мутахассислар билан Дамашқ яқинидаги Сбейна қишлоғи ёнида Совет мутахассисларига атаб қурилган уйга кўчиб келдик. Турар жойимиз шаҳардан 15 чақирим олисликда бўлгани учун ҳар куни ишдан сўнг микроавтобусда шаҳарга тушиб, озиқ-овқат давоми…

Жўра Маматов. Тилимиз истиқболини ўйлаб (1990)

Миллат — бу тил, тил — бу миллат. Шундай экан, миллатнинг тилига оид қонун-қоидалар, унинг имлоси ишланар экан, у, албатта, узоқни кўзлаган, камчиликлардан холи бўлиши даркор. Бу қонун-қоидалар шошилиб ёки бирор раҳбарнинг буйруғи билан ишланмаслиги керак. Акс ҳолда бундай имло давоми…

Бегали Қосимов. Жадидчилик. Айрим мулоҳазалар (1990)

Яқин тарихимиздаги ижтимоий-маданий харакатчиликда унингдек муҳим роль ўйнаган, айни пайтда унингдек хилма-хил баҳо ва талқинга сазовор бўлган иккинчи бир ҳодисани топиш қийин. Русияда инқилобнинг энг оғир йили бўлган 1919 йилда инқилобчи драматург Абдулла Бадрий «Ёш бухоролилар кимлар?» деган савол қўяди давоми…

Умарқул Эгамов. Киссавурлар кимнинг эркаси? Мол ўғрилари-чи? (1990)

Якшанба куни автобус тирбанд эди. Орқа эшикдан кирган аёлнинг ортидан тикилиб келаётган йигит сумкасини силагандек бўлди. Бармоқлари орасидаги яримта олмос очган «дарча»дан икки бармоғини сукиб букланган бир даста пулни секин суғуриб олди. Бу ишни кўриб калтираб турган қизга киссавур кўзини давоми…

Сафия Собирова. Хоразмнинг «Лазги»си (1990)

Хоразм санъатининг тарихи қадим замонларга бориб тақалади. Бизгача етиб келган турли тасвирий санъат намуналари, олимлар, саёҳатчилар қолдирган асарлар, қолаверса, Хоразм мусиқасининг ўзи бунга далил бўла олади. Хоразм мусиқа маданияти ҳақидаги энг қадимий манбалардан бири Зардушт ибн Сафид Тумон (зардуштийликнинг асосчиси) давоми…