Тадеуш Сливяк (1928-1994)

Тадеуш Сливяк (Tadeusz Śliwiak) – поляк шоири. Львовда туғилган. Илк китоби — Копернике ҳақида поэма (1953). * * * Мен харид қилдим балиқ дўконидан кўзлари мўлтираган зоғорабалиқни. – Қаранг, ажойиб, – деди кийимидан балиқ ҳиди анқиган сотувчи. – Ўлдирайми? – давоми…

Мечислава Бучкувна (1924-2015)

Мечислава Бучкувна (Mieczysława Buczkówna) – поляк шоираси, таржимон. * * * Сенсиз Қуёш ботар эрта Ҳар бир шуъласи Сени излар ҳар ёқдан Бошлаб борар мени Яна ва яна табассумдан олисга Шундай кутаман мактуб Ва қўлларингни кечагидай хаёлга берилишини Ва чарақлаши давоми…

Юзеф Озга-Михальский (1919-2002)

Юзеф Озга-Михальский (Józef Ozga Michalski) – поляк шоири, ёзувчи, жамоат ва давлат арбоби. САДО БЕРИБ УРИЛАР Садо бериб урилар – ойнага шамол, ярим кечага ой, қанотга ҳаво, оёқлар тошга. Садо бериб урилар – соҳилга наҳрлар, никоҳ узуги вафога. Ва энг оғири давоми…

Станислав Добровольский (1907-1985)

Станислав Добровольский (Stanisław Ryszard Dobrowolski; 14 март 1907, Варшава — 27 ноября 1985, Варшава) — поляк шоири, ёзувчи, маданият ва жамоат арбоби. ПОЕЗДДА Вагон деразасидан борлиққа бошимни чиқариб – тойчоқларга, иморатларга, сигирларга, даладаги сулиларга, ҳаётга – бола каби қўлимни узатаман. давоми…

Юлиан Пшибось (1901-1970)

Юлиан Пшибось (Julian Przyboś; 5 март 1901, Гвозьница-Дольна, Австро-Венгрия — 6 октябрь 1970, Варшава) — поляк шоири, эссешунос, таржимон ва публицист. Дипломат. ҚИШЛОҚҚА ҚАЙТИШ Варшава кўчалари қўйиб юборди мени, Ўзининг эзгу ва алдамчи ниятлари-ла, Энди мен яхшиси дарахт бўлғувси ниҳол ўтқазаман! давоми…

Эдвард Стахура (1937-1979)

Эдвард Стахурани (Edward Stachura) замондошлари “Йўл одами” деб аташган. Шоир бутун Польшани ва дунёнинг ярмини кезиб чиққан. Шеърий матн устида, ифода услубида, феълларнинг замон категориясида кашфиётлар яратган. * * * Бизни тўртбурчак қафасга қамашди, қанотларимизни қирқишди, буюришди: муҳаббат ҳақида куйланг. давоми…

Анджей Бурса (1932-1957)

Анджей Бурса (Andrzej Bursa) – поляк шоири, ёзувчи ва журналист. Бор-йўғи 25 йил умр кўрган бўлса-да, ўз ижоди билан поляк адабиётида ёрқин из қолдирган. 1967 йили Польшада Анджей Бурса номидаги мукофот таъсис этилган. ҲАМЛЕТ Ярим тунда шамлар ўчган аснода Посбонлар давоми…

Мирон Бялошевский (1922-1983)

Мирон Бялошевский (Miron Białoszewski) – шоир ва драматург. Шоир товушларни ифода воситасига айлантирган, инсон юрагидан отилиб чиққан нидолар ва ҳайқириқларнинг, товушларнинг сувратини акслантирган. НАРСАЛАРНИНГ ЭВРИЛИШИ ҲАҚИДА Улар эврилурлар Яна эврилурлар, Бизни урар чақмоқ билан. Эпласанг ушлаб ол самовий вужудни, улардан давоми…

Анна Свиршинская (1909-1984)

Анна Свиршинская (Anna Świrszczyńska) – шоира, болалар ёзувчиси, таржимон. II Жаҳон урушида ҳамшира сифатида иштирок этган. Шеърлари ҳаётийлиги, жонли ва таъсирчанлиги билан ажралиб туради. “Унинг “эскича урф”даги жиддийлиги, ҳаётсевар ҳазили, ҳайрат ва ҳаяжонисиз поляк шеърияти ғариб ва нурсиз бўлиб қоларди” давоми…

Вислава Шимборская (1923-2012)

Вислава Шимборская (Wisława Szymborska) – атоқли поляк шоираси. Биринчи шеъри “Сўзни излайман” номи билан 1945 йили газетада босилиб чиққан. Илк шеърий тўплами “Шунинг учун яшамоқдамиз” 1952 йили нашр этилган. Шоира француз шоирлари асарларини она тилига таржима қилган. В.Шимборская 1991 йили давоми…


Мақолалар мундарижаси