Владислав Броневский (1897-1962)

Владислав Броневский (Władysław Broniewski; 17 декабрь 1897, Плоцк — 10 февраль 1962, Варшава) — поляк шоири.

14 АПРЕЛЬ

Вл.Маяковский хотирасига

Қувонч турган сарҳаднинг
У ёғида чарчоқ, ўлим бор.
Улар яшаб ўтган умрнинг
Қийматини ўлчашга даркор.

Аммо зулмат қўйнидан
Бир сўз чиқар – мисли куй.
Крематорий дудидан
Юксакроққа ўрлар у.

Радий каби куйдирсин
Ул сўз дилни – жангда ўл!
Кетганларга – шон-шараф,
Бизга эса – олис йўл!

Хуршид Даврон таржимаси