Юзеф Озга-Михальский (1919-2002)

Юзеф Озга-Михальский (Józef Ozga Michalski) – поляк шоири, ёзувчи, жамоат ва давлат арбоби.

САДО БЕРИБ УРИЛАР

Садо бериб урилар –
ойнага шамол,
ярим кечага ой,
қанотга ҳаво,
оёқлар тошга.
Садо бериб урилар –
соҳилга наҳрлар,
никоҳ узуги вафога.
Ва энг оғири –
қалбга урилар виждон.

ДАЛА БИЛАН

Дала билан хайрлашиш
мушкул, севганингдан ҳам,
қучиб бўлмас далани
ва ўпиб ҳам бўлмас:
қайда унинг лаблари –
фақат атиргуллар,
фақат буғдойзор.
далага қадам босмоқ гуноҳ –
силаш лозим оёғинг ила,
у билан нафас олиш,
ва бирга шитирлаш лозим.

Рус тилидан Даврон Ражаб таржимаси