Шайлендра (1923-1966)

Шайлендра (शैलेन्द्र) – машҳур ҳинд шоири, бастакор, қўшиқчи ва мусиқий режиссёр. Раж Капур билан биргаликда 1950-60-йилларда жуда кўп фильмлар учун қўшиқлар яратган. ЖАНОБ 420 (фильмдан қўшиқ) Оёғимда японча бошмоқ, Шимим чет эл – Инглистонники, Бошимдаги ўрисча қалпоқ, Аммо қалбим – давоми…

Вишванатҳ Прасад Тиварий (1940)

Вишванатҳ Прасад Тиварий – ҳинд шоири, эссенавий, адабий танқидчи. БИЗЛАР ШУНАҚА ЭДИК Буғдой наздида-ку эди номимиз, аммо Бизлар лол туравердик. Оқ тан кишилардан титрар эди қишлоқлар, Бизлар лол туравердик. Баҳри муҳитдан тўфон бостириб келди, бироқ Бизлар лол туравердик. Вулқон отилди давоми…

Кунвар Бечайн (1942)

Кунвар Бечайн 1942 йилда Уттар Прадеш штатининг Fозиобод шаҳрида зиёли оиласида дунёга келган. Айни пайтда шу шаҳар университетида профессор бўлиб ишламоқда. Кунвар ҳинду мазҳабига мансуб бўлса-да, ижодий ва илмий фаолиятининг катта қисмини ислом адабиётини ўрганишга ва бойитишга бағишлади. Жумладан, у давоми…

Кабир (1440-1518)

Илдизи жуда қадим замонларга бориб тақалган бҳактий ҳаракатининг XV асрдаги йирик намояндаларидан бири Кабирдасдир. Кабирнинг ҳаёти тинч кечмаган. Ҳукмдор синф вакиллари ва ичқора шахслар уни тинмай таъқиб ва тазйиқ остига олар эдилар. Бу табиий эди, албатта. Мамлакатда зулм ва адоват давоми…

Шрикант Верма (1931-1986)

Шрикант Верма ҳинд адабиётининг йирик вакилларидан ҳисобланади. У 1931 йил 18 сентябрда Мадхья-Прадеш штатидаги Биласпур шаҳрида туғилган. Мураккаб ва бетакрор ижодий тадрижни бошдан кечирган бу шоир, «Талваса достони» (1963 йил) шеъри билан ўқувчилар ва адабий танқидчилик эътиборига тушди. «Мажлислар уйи» давоми…

Уша Акелла (1967)

Уша Акелла 1967 йили Ҳиндистонда туғилган. Унинг ижодидан илк намуналар АҚШ ва Ҳиндистоннинг кўплаб газета ва журналларида чоп этилди ва ижодкорни китобхонларга танитди. Ушанинг биринчи китоби “Кали рақслари” деб номланиб, у Ҳиндистонда нашрдан чиққан. Ушбу асар ўқув қўлланмаси сифатида Смит давоми…

Шуканто Бхотточаржо (1926-1947)

Шуканто Бхотточаржо (Sukanta Bhattacharya, бенг.: সুকান্ত ভট্টাচার্য) (15 август 1926 – 13 май 1947) – бенгал шоири ва драматурги. Рабиндранат Тагор ва Назрул Ислом билан биргаликда замонавий бенгал адабиёти асосчиларидан бири. УФҚҚА ТЕРМУЛИБ Тириклик риштаси узилар ва юзсиз вақт вужуддан давоми…

Ткачом Пойил Раживан (1959)

Ҳинд шоири, очеркнавис, Ҳиндистоннинг Керала штатида 1959 йилда туғилган. Инглиз тили ва адабиёти мутахассислиги бўйича магистрлик унвонини олгач, у Нью-Деҳлига келади ва бир неча газета таҳририятларида журналист бўлиб ишлайди. 1988 йилда у ўзи туғилиб ўсган Керала штатига қайтади, унда Каликат давоми…

Рати Саксена (1954)

Рати Саксена – ҳинд шоираси, 1954 йилда таваллуд топган. Жайпурдаги Ражаштон Университетида сабоқ олган. Ведалар, айниқса, Атҳарваведа бўйича махсус тадқиқотлар олиб борган. Инглиз, ҳинд ва малаялам тилларида шеърий китоблари босмадан чиққан. Шеърлари кўпгина тилларга, жумладан, форс ва италян тилларига таржима давоми…

Муҳаммад Иқбол (1873-1938)

Иқбол Муҳаммад (علامه محمد اقبال) (1877.22.2, Сиалкот — 1938.21.4, Лоҳур) — ҳинд шоири, файласуф. Урду ва форс тилларида ижод қилган. Сиалкот, Лоҳур коллежларида таълим олган. 1905—08 йилларда Англия ва Германия университетларида ўқиган. Илк шеър («Етим ноласи», 1899) ва достон («Ҳимолай», давоми…


Мақолалар мундарижаси