Тирумалеш (1940)

К. В. Тирумалеш (1940 йили туғилган) — ҳинд шоири. Ҳайдарободдаги Чет тиллари институтида дарс беради. Бир неча шеърий китоблар муаллифи. Ҳиндистондаги Каннада тилида шеърлар ёзади. ТЎҒЛОҚ Тун эди. Бир бутун Деҳлининг Жимликка кўмилган ҳар ёғи. Бўш уйларнинг очиқ эшиги. Ишониш давоми…

Ҳариванш Рай Баччан (1907-2003)

Ҳинд шеъриятининг ёрқин намояндаларидан бири Хариванш Рай Баччан 1907 йил 27 ноябрда қадимий Оллоҳобод шаҳрида туғилган. У, Умар Хайём, Байрон, Шелли, Китс шеърияти руҳида шаклланган. Оллоҳобод дорилфунунини битирган. Унинг асарлари теран реализм, инсонпарварлик, гражданлик, ватанпарварлик билан йўғрилган. Хариванш Рай Баччан давоми…

Рабиндранат Тагор (1861-1941)

Тагор Рабиндранат (Тҳакур Робиндранатҳ; бенг. রবীন্দ্রনাথ ঠাকুর; 1861.7.5 — Калькутта — 1941.7.8) — ҳинд ёзувчиси ва жамоат арбоби. Бенгал тилида ижод қилган. Калькутта ва Лондон университетларида ўқиган (1878—80). Англияда чиқадиган «Гьянанкур» ва «Бҳарати» журналиларида дастлабки шеър, достон ва мақолалари босилган давоми…

Хала (I-II асрлар)

“Етти юз шеър” китобидан * * * Қоп-қора кечада зангори қабо Остидан оқ кўксинг порлади ногоҳ, Булутлар қўйнидан ялт этиб гўё Кўрингандек бўлди олтин юзли моҳ. * * * Ғамлар аро,ташвиш,қувончлар аро Одамлар қарийди,севги қаримас: Ошиқ ўлгандаям бўлмагай фано, Тиригида давоми…

Тирукурал (III-IV асрлар)

“МУҲАББАТ” китобидан ЁР ҚУЧОҒИН РОҲАТИ * * * Негаким кўзу қулоғим зор эрур, Барчаси суюкли ёр ҳусни-хатида бор эрур. * * * Ул ҳийлагар ёр кўксида мангу ҳаёт чашмаси бор, Мавжудот ул чашмадан сачраган томчига зор. * * * Ёрга давоми…

Бхартрихари (IV-V асрлар)

“МУҲАББАТ ҲАҚИДА ЮЗ ШEЪР” китобидан * * * Шоирлар тўқиган афсонадир бу! Аёлни ожиза демоқ бу хато: Бир киприк қоқаркан, ҳаттоки худо – Индруни юзтубан қила олар у! * * * Парирўйлар ҳақда сўзим ушбудур, Яширмай айтурман: Бу тирик гуллар давоми…

Амару (III-IV аср)

“ЮЗ ШEЪР” китобидан * * * “Кетган қайтади, хотин! Бас, ҳадеб йиғлайверма, Қара, ранг йўқ юзингда!” – дедим ёримга дилгир. Ўзининг ёшлигидан уялиб, ғамза ила Шивирлади: ”Сен кетсанг, ўлиб қоламан, ахир!” * * * Ёш маъшуқа сафардан қайтиб келган эрининг давоми…

Йогендрантҳa Шарма “Арун”

ГАНГАМ МАНИМ БЕҚИЁС Ҳимолайдан тушиб келиб, Абадият муждасини келтирар Гангам маним. Баҳри муҳит бирла бўлиб, ҳамоғуш Ўзи ҳам айланур баҳри муҳитга. Бу ердаги ҳаёт тиним бермай ҳансирар Автоларнинг узун-узун карвонларидан. Беихтиёр кўз олдимга келади Гангам, Менга ҳаёт бахш айлаган онажон давоми…

Алка Синҳ

ОШИҚ КЎКЛАМ Қучоғинг тўлдириб, Бўлибман бир гулдаста Қуёшдан ҳино суриб, Ерлар қизарди аста. Ҳавога пуркаб атир Ажиб суврат чекмишсан. Майна ҳам бўлмиш асир. Дўстим, не кор этмишсан? Оёғингда позеблар Таратар турли садо. Борлиқ сендан ранг тилар, Куй тилар мисли гадо. давоми…

Сунита Рейна

ҒАЗАЛЛАР Минг йиллик тарихни ёзмоқ не учун? Лаҳзалик ҳолимни айтай мен бутун. Кўнгил дер: ҳаётга ишонгил тугал, Дил чоки тикилсин, бўлмайлик дилхун. Умрида томчи сув кўрмаган қақроқ Лаблар ташналигин ёзай энг бурун. Ишқда вафо бўлса муаммолар ҳал, Ҳавасга севмоқ кўп давоми…


Мақолалар мундарижаси