Ҳаким Саноий (1080-1150)

Абдулмажид Маждуд бинни Одам Саноий (حکیم سنایی) XII асрда яшаган буюк шоир ва алломадир. У Хуросоннинг Ғазни шаҳрида туғилган ва шу ерда вафот этган. «Агар муслимият Саноийнинг улуғлигини кўра билсайди, жамики мўминларнинг бошидан қалпоғи тушарди», — деган эди Жалолиддин Румий. давоми…

Ҳофиз Шерозий (1325-1388)

Шамсуддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий (خواجه شمس‌الدین محمد حافظ شیرازی) Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган. Лекин бутун умри давомида она шаҳридан четга чиқмаган бу «исонафаслик ринди Шероз» (Навоий) ўзининг ёниқ шеърлари билан ярим дунёни эгаллади ва ўзидан кейинги Шарқу Ғарб адабиётига катта давоми…

Имодиддин Насимий (1370-1417)

Саййид Имодиддин Насимий (عمادالدین نسیمی; İmadəddin Nəsimi) Озарбайжоннинг Ширвон вилояти Шамоҳи шаҳрида туғилган. Асли исми — Али, лақаби — Имодиддин. У ўз даврига нисбатан мукаммал таҳсил кўрган: форс, араб тиллари ва адабиётини чуқур ўрганган. Бундан ташқари, мшггиқ, риёзиёт, табиат ва давоми…

Жалолиддин Румий (1207-1273)

Жалолиддин Румий (جلال‌الدین محمد بلخی) — жаҳон адабиётининг муаззам сиймоларидан бири. У ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб сўз санъатига катта таъсир ўтказди. Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Мирзо Абдулқодир Бедил каби буюк сўз усталари Мавлонони ўзларига устоз деб билишган. давоми…

Маҳсатий Ганжавий (1098 — ХII аср)

Маҳсатий Ганжавий (مهستی گنجوی — 1098 — ХII аср ўрталари) — форс шоираси. Мусулмон шеъриятининг ёқин намоёндаларидан бири. Маҳсатий (“Моҳ асти” – “Ойсан” дегани) фазлу камол соҳибаси бўлиб, тарихий манбалар унинг илмпарвар хонадонда туғилгани, мукаммал таҳсил кўргани, истеъдодли рубоийнавис бўлиб давоми…

Мирзо Абдулқодир Бедил (1644-1721)

Мирзо Абдулқодир Бедил (عبدالقادر بیدل) — қиёси йўқ шоир, мутафаккир ва жамиятшунос олим, ўзига хос файласуфона қарашлар соҳиби бўлган инсондир. Асли Шаҳрисабзнинг барлос уруғидан бўлган шоирнинг ота-боболари Ҳиндистонга кўчиб бориб, ўша ерда турғун яшаб қолишган. Ҳиндистоннинг Азимобод шаҳри яқинидаги Патнада давоми…

Мирзо Ғолиб (1797-1869)

Ўзининг беқиёс ижоди билан урду адабий тилига асос солган ва ҳинд шеъриятининг мумтоз даврини якунлаган, ҳам Покистон, ҳам Хлндистоннинг фахру ғурурига, ҳар икки миллатнинг тимсолига айланиб кетган оташнафас шоир Мирзо Асадуллохон Ғолиб (مرزا اسد اللہ خان غالب) асли туркистонлик — давоми…

Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326)

Мазмунан бой ва теран, шаклан пишиқ ва гўзал фалсафий рубоийлари туфайли «Хоразм Хайёми» номи билан шуҳрат қозонган бу улуғ инсон Паҳлавон Маҳмуд, Пурёрвалий (پوریا ی ولی) деб довруғ таратган ҳассос шоир, енгилмас паҳлавон ва машҳур авлиёдир. Эрон, Ҳинд каби кўплаб давоми…

Саъдий Шерозий (1203-1292)

Машҳур форс-тожик шоири, адиби ва мутафаккири Муслиҳиддин Саъдий Шерозий (سعدی شیرازی) 1203 йили Шероз шаҳрида туғилган. Отаси Шероз отабеги Саъд бинни Зангийнинг мулозимларидан бўлган. Лекин у 10—11 ёшларида отадан етим қолади. Сарой томонидан нафақа тайинланган бўлса-да, оиланинг моддий аҳволи оғир давоми…

Умар Хайём (1048-1131)

Улуғ файласуф, шоир, мунажжим, математик ва табиб бўлган Ғиёсиддин Абулфатҳ Умар ибн Иброҳим Хайём Нишопурий (عُمَر خَیّام نیشابوری) Эроннинг Нишопур шаҳрида туғилган. Аниқ фанлар соҳасида ўз даврининг ягонаси бўлган олим томонидан тузилган тақвим, манбаларнинг якдиллик билан гувоҳлик беришича, амалдаги Григориан давоми…


Мақолалар мундарижаси