Прем Чанд ҳинд реалистик адабиётининг асосчиларидан биридир. Мазкур роман ҳам муаллифнинг бошқа кўпгина роман ва повестлари қатори ҳинд хотин-қизларининг оғир ижтимоий аҳволига бағишланган. Капиталистик тузумнинг иллатлари ва инсоннинг инсон томонидан аёвсизларча хўрланиши юксак бадиий маҳорат билан тасвирлангандир.