Мансурхон Тоиров. Мажнун мактублари

ёхуд севганмисиз, лоақал кўрганмисиз ошиқларнинг кўзини? Донишмандлардан бири «Ошиқ учун севгилиси уйидан кўтарилган чанг мисли Каъбадир» деган экан. Дарҳақиқат, севгилинг истиқомат қиладиган кўчадаги ҳар бир нарса, дарахтлар ҳам ғоят ёқимли кўринади. Киши муҳаббат дардига мубтало бўлса, маъшуасида бирор камчилик кўрмайди давоми…

Етти осмон тушунчаси

Ҳаммамизга маълум, Самолётми, дирижабилми, оддий варрак ёки қушми уча бошласа, уларни осмонга кўтарилди деб айтамиз. Савол туғилади: қайси осмонга? Биринчи осмонда учишаётир. Майли унда еттита сфера – Магнитосфера, Ионосфера, Экзосфера, Термосфера, Мезосфера,  Стратосфера, Тропосфералар бўлақолсин. Бу сфераларнинг ҳаммаси биринчи осмондаги давоми…

Мозий усталари сирлари

ХХI аср кўплаб кутилмаган воқеалар, қатор янги кашфиётларга бой бўлиши билан биргаликда бир ҳақиқатни яна бир маротаба тасдиқлади. У ҳам бўлса, замонавий илм-фан ютуқлари аслида инсоният қачонлардир эга бўлган қадимий ва деярли унутилган билимларининг қайсидир жиҳатдан такомиллашган акси эканлигидир. Мазкур давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Сўлган атиргулнинг абадий номи

Адабиётшунос олим, адиб ва файласуф Умберто Эко 1932 йили Италиянинг Пемонт вилоятига қарашли Александрия шаҳрида таваллуд топган. Ҳозир Милан шаҳрида яшайди. У дастлаб ўрта асрлар тарихи, санъати ва семиотика (semeion — белги, аломат) илмига бағишланган тадқиқотлари билан танилди. Ўтган асрнинг давоми…

Ҳусан Эрмуҳаммад. Нобелга ким муносиб? (нуфузли мукофот тарихига бир назар)

Нобел мукофотининг жаҳон илм-фани, адабиёти тараққиётида ўзига хос ҳиссаси борлигини ҳеч ким инкор этмаса керак. Чунки ушбу юксак мукофот, шак-шубҳасиз, дунёдаги жуда кўп улуғвор ишларга катта рағбат бериб, инсон ақл-заковатининг ноёб намуналарини дунё жамоатчилиги учун тавсия этиб, истеъдод эгаларининг кучига давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Умр — йўл, қайрилиш кўп…

Беназир овози билан мухлислари қалбини ром этган ҳофиз Отажон Худойшукуров ҳаёт бўлганида бугун у дўстлари, мухлислари даврасида қутлуғ олтмиш беш ёшини қаршилаётган, янги-янги қўшиқлари билан дилларга завқ-шавқ улашаётган бўларди… Ҳар гал, ҳофиз қўшиқларини тинглар эканман, ўтган асрнинг етмишинчи йиллари бўлиб давоми…

Шерали Турдиев. Маърифат ва истиқлол фидойиси

Ашурали Зоҳирий ХХ асрнинг бошлари ва 20-йилларда Туркистондаги маданий ва маърифий ҳаётнинг таниқли намояндаларидан бири эди. Лекин у 30-йиллар охирида қатағонга учраб, ҳаёти ва фаолияти, мероси узоқ йиллар ўрганилмай келинди. 50-йиллар охирларида расман оқлангандан кейингина Ашурали Зоҳирий биографиясига доир маълумотлар давоми…

Делфинлар: улар иероглифлар ёрдамида «сўзлашади»ми?

Делфинлар бўйича изланишлар олиб борадиган таниқли тадқиқотчи Жек Кассевитс ва унинг турмуш ўртоғи Донна бир неча йиллар илгари «Global Heart» – «Глобал юрак» нотижорат ташкилотига асос солишган бўлиб, ҳозирги кунда SpeakDolphin – «Делфин билан сўзлашамиз» лойиҳаси устида иш олиб боришмоқда. давоми…

Парранда сути

Кўпчилигимиз «қуш сути» деганда, тухум кўпиртириб тайёрланган кондитер пишириқни тушунамиз. Ҳолбуки, табиатда кўчма маънода эмас, ўз маъносида ҳам қуш сути мавжуд. Паррандалар орасида полапонини сут билан боқадиганлари ҳам кўп. Айрим қушларнинг ҳазм қилиш тизими текширилганда, жиғилдонларида сутга ўхшаш суюқлик ишлаб давоми…

Зоҳиджон Холов. Сакуралар кеч гуллаган йил

Америка адабиётига ва шу орқали маҳаллий сиёсат аҳли шуурига “тинчлик” деган бебаҳо сўзни олиб кирган ёзувчи Эрнест Хемингуэйнинг машҳур ҳикматлари кўп. Масалан, ўз ҳаётидан хулоса қилиб: “Буюк ёзувчи бўлиш учун ижодкорнинг буюк болалиги бўлиши керак”, деганди у. Ясунари Кавабата ҳам, давоми…